Концессия шартномалари
Концессия чет эллик инвесторга хўжалик фаолиятининг муайян
тури билан шуғулланиш учун давлат номидан бериладиган
рухсатнома бўлиб, бу фаолиятни амалга ошириш учун давлат чет
эллик инвесторга концессия шартномаси тузиш асосида мол-мулк, ер
ва ер ости участкаларини топширади. Чет эллик инвесторга мол-
мулкни, ер ва ер ости участкаларини бериб қўйиш билан боғлиқ
бўлган хўжалик фаолиятининг қонун ҳужжатлари билан тақиқлаб
қўйилмаган айрим турлари концессия объектлари бўлади.
Концессиявий ҳуқуқ муносабатларининг субъектлари бўлиб
концессия органлари ҳамда концессиячи ҳисобланади. Концессия
органларига - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакил
қилган давлат бошқаруви органи, шунингдек жойлардаги давлат
ҳокимияти органлари киради. Концессиячи эса концессия
шартномасининг бир тарафи бўлган чет эллик инвестор ҳисобланади.
Концессия муносабатлари соҳасидаги давлат бошқарувини Вазирлар
Маҳкамаси, тегишли ваколат олган давлат бошқаруви органи,
шунингдек жойлардаги давлат ҳокимияти органлари амалга оширади.
Концессия муносабатлари соҳасида азирлар Маҳкамаси қуйидаги
ваколатларга эга:
концессиячилик
фаолиятининг
устун
йўналишлари
дастурларини ишлаб чиқиш;
концессия бериш учун танловлар ҳамда аукционлар
ўтказиш тартиби ва шартларини белгилаш;
концессия
лойиҳалари
ва
дастурларини
давлат
экспертизасидан ўтказиш тартибини белгилаш;
концессия шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини
белгилаш;
концессияга берилмайдиган ёки концессияга бериш
чекланадиган объектлар рўйхатини белгилаш;
концессия шартномаларининг шартларига риоя қилиниши
устидан назоратни ташкил этиш;
концессия муносабатлари соҳасидаги бошқа масалаларни
қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилиш.
Концессия муносабатлари соҳасида қуйидагилар ваколатли
давлат бошқаруви органи эса қуйидаги ҳуқуқларга эга:
танловлар ва аукционлар ташкил этиш ҳамда уларни
ўтказиш;
ўзига
берилган
ваколатлар
доирасида
концессия
шартномаларини тузиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал
қилиш.
Жойлардаги
давлат
ҳокимияти
органлари
концессия
муносабатлари сохасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
концессия шартномалари тузилиши мумкин бўлган ўз
ихтиёрларидаги объектларни аниқлаш;
ўз ихтиёрларидаги объектлар бўйича танловлар ва
аукционлар ташкил этиш ҳамда уларни ўтказиш;
ўзларига берилган ваколатлар доирасида концессия
шартномалари тузиш, шунингдек ўзларига қарашли ҳудудлардаги
объектлар бўйича бошқа концессия шартномаларининг шартларини
келишиш;
концессия муносабатлари соҳасидаги бошқа масалаларни
қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилиш.
Концессия
хусусидаги
таклифлар
концессия
органлари
томонидан концессияларнинг Ўзбекистон Республикаси учун
муҳимлигига ҳамда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигига
қараб тайёрланади ва фаолият турини аниқлашни ҳамда бериладиган
мол-мулкнинг рўйхатини ўз ичига олади. Концессиялар танлов,
аукционлар асосида берилади. Истисно тарзида, Вазирлар
Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, концессиялар концессия органи
билан потенциал инвестор ўртасида бевосита музокаралар олиб
бориш асосида берилади. Концессиялар беришнинг танлов ёки
аукцион усулини концессия органи танлайди.
Концессия бўйича танлов ёки аукцион ўтказилиши ҳақидаги
хабар уч ой олдин, алоҳида ҳолларда эса беш ой олдин оммавий
ахборот воситаларида эълон қилиниб, уларни ўтказиш вақти ва жойи,
шунингдек буюртманомалар бериш муддати кўрсатилади. Танловда
ёки аукционда қатнашиш учун буюртманомалар потенциал
концессиячилар
томонидан
концессия
органига
юборилади.
Концессия шартномаси чет эллик инвестор билан тегишли концессия
органи ўртасида тузилади ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб
кучга киради.
Танловда ва (ёки) аукционда қатнашиш ҳақидаги буюртманомани
қабул қилиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
концессия бериш ҳақидаги буюртманомани белгиланган
талабларни бузган ҳолда тақдим этиш;
буюртмачи ўзининг молиявий ва техник имкониятлари
тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим этиши.
Концессия шартномасининг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига
олади:
шартнома нимага тегишлилиги, берилаётган мол-мулкнинг
таркиби ва қиймати;
ер ва ер ости участкаларининг макон чегаралари;
концессия шартномасининг амал қилиш ва ишларнинг
бошланиш муддатлари;
томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
белгиланган солиқлар ва бошқа тўловларнинг миқдори, уларни
тўлаш тартиби, муддатлари;
ҳар йилги инвестицияларнинг қатъий белгилаб қўйилган
миқдори ҳамда уларни солиш муддатлари, шунингдек ишлаб
чиқилган бизнес-режага мувофиқ чиқариладиган маҳсулот ҳажми;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ишларни бехатар олиб бориш
талаблари;
концессиячилик фаолияти жараёнида олинадиган ахборот
борасида томонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари;
ходимлар ёллаш, ўқитиш ва иш ўргатиш ҳамда уларни
суғурталашнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид
келмайдиган шартлари;
мол-мулк, ер ва ер ости участкаларини босқичма-босқич
қайтариб бериш тартиби ва шартлари;
фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган ҳодисаларнинг
юридик, иқтисодий ҳамда ташкилий оқибатлари;
низоларни ҳал қилиш тартиби, шартнома шартларини бузганлик
учун томонларнинг жавобгарлиги;
томонларнинг молиявий кафолатлари, юридик манзиллари
ҳамда банк реквизитлари;
концессия шартномасини ўзгартириш ва тўхтатиш шартлари.
Концессия шартномасига амалдаги қонун ҳужжатларига зид
бўлмаган бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Концессия шартномаси ўн беш йилгача муддатга тузилади. Зарур
ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ шартнома
узайтирилиши мумкин. Концессия шартномаси шартларини
ўзгартиришга шартномада белгиланган тартибда ёки томонларнинг
келишувига мувофиқ йўл қўйилади. Концессия шартномаси
томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ёки томонлардан бири
шартнома шартларини бузган тақдирда суд қарорига мувофиқ,
шунингдек концессиячи шартнома тузиш чоғида тақдим этган
маълумотлар нотўғри эканлиги маълум бўлиб қолган тақдирда
концессия органи томонидан бекор қилиниши мумкин. Концессия
шартномаси давлат реестридан чиқариб ташланган пайтдан бошлаб
тўхтатилади.
Концессия шартномаси томонларидан бири қайта ташкил этилган
тақдирда унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартнома шартларида бошқача тартиб назарда
тутилган
бўлмаса,
унинг
ҳуқуқий
ворисларига
ўтади.
Концессиячининг ҳуқуқларини, концессия шартномаси объектининг
ҳаммасини ёки бир қисмини учинчи шахсларга бериш концессия
органининг розилиги билан амалга оширилади. Концессиячи
концессия
шартномалари
билан
боғлиқ
таваккалчиликни,
концессиячилик фаолиятини ва ўз ходимларини мустақил суғурта
қилади.
Концессиячи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ажратилган ер участкасидан, сув ресурсларидан, энергия
манбаларидан, муҳандислик коммуникацияларидан Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
фойдаланиш,
фойдаланилаётган ҳудудда бинолар, иншоотлар, шохобча йўллар,
шосселар, телеграф ва телефон алоқа линиялари қуриш;
мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган
ўзгартишларни мустақил киритиш, уни қайта қуриш, кенгайтириш,
техника билан қайта қуроллантириш;
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва ходимларнинг шахсий
эҳтиёжлари учун мол-мулк ва зарур материаллар олиб кириш;
ўз мол-мулкини ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни олиб
чиқиб кетиш;
Ўзбекистон
Республикаси
давлат
органларининг,
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари устидан судга
шикоят қилиш.
Концессиячи Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда
тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Концессиячининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
концессия шартномаси шартларига риоя қилиш;
хўжалик
фаолиятини
Ўзбекистон
Республикаси
қонунларига ва концессия шартномасига қатъий риоя этган ҳолда
амалга ошириш;
концессия
шартномасининг
амал
қилиши
тамом
бўлганидан ёки у бекор қилинганидан кейин икки ойлик муддатда
шартномага мувофиқ ўзига бериб қўйилган мол-мулкни ва
объектларни концессия органига қайтариб топшириш, шунингдек ўз
мол-мулкини тасарруф этиш;
ҳисоб ва ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган тартибда юритиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда
тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
Солиқлар ва бошқа тўловлар тўлаб бўлинганидан кейин
концессиячида қоладиган фойда батамом унинг тасарруфига ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |