Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Чет эллик инвесторларнинг мажбуриятлари



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

Чет эллик инвесторларнинг мажбуриятлари.
4.
 
Чет эллик инвесторларнинг хўжалик фаолияти.
5.
 
Концессия шартномалари. 
Чет эл инвестициялари ҳуқуқий режимининг мазмуни.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини 
амалга ошираётган чет эллик инвесторларнинг барча ҳуқуқлари 
кафолатланади ҳамда ҳимоя қилинади. Ўзбекистон Республикасида 
фуқаролиги, яшаш жойи, диний эътиқоди, иқтисодий фаолияти 
қаерда амалга оширилаётганлигига, шунингдек инвесторлар ёки 
инвестицияларнинг қайси мамлакатга мансублигига қараб чет эллик 
инвесторлар ҳуқуқларининг камситилишига йўл қўйилмайди. 
Шунингдек республикада чет эллик инвесторлар ва чет эл 
инвестициялари учун адолатли ва тенг ҳуқуқли режим ҳамда 
уларнинг ўзлуксиз ҳимояси ва хавфсизлиги таъминланади. Бунинг 
амалий 
механизми 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 2003 йил 2 майдаги “Тўғридан-тўғри хорижий 
инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга доир 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 205-сонли қарорида
6
ўз 
ифодасини топди. Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси 
6
Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами, 2003 й., 9-10-сон, 72-модда


Адлия 
вазирлигига 
хорижий 
инвесторларни 
ва 
хорижий 
инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилишни 
таъминлаш вазифаси юклатилди. Мазкур вазифани амалга ошириш 
учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги 
ҳуқуқлар берилди: 
хорижий 
инвесторларни 
ва 
хорижий 
инвестициялар 
иштирокидаги 
корхоналарни 
жавобгарликка 
тортишнинг 
асослилигини зарур ҳужжатлар, шу жумладан жиноий, фуқаролик, 
хўжалик ва маъмурий ишлар материаллари билан танишиш йўли 
билан ўрганиб чиқиш; 
вазирликлар, идоралар ва назорат органлари, шунингдек 
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларига қонун 
ҳужжатларининг аниқланган бузилишлари, қонун бузилишини ва 
унга олиб келувчи шарт-шароитларнинг сабабларини бартараф 
қилиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий 
бўлган тақдимномалар киритиш; 
мансабдор шахслар томонидан хорижий инвесторлар ва хорижий 
инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатлари бузилиши ҳоллари аниқланган ҳолларда, шунингдек 
адлия органларининг қонуний талаблари мансабдор шахслар 
томонидан бажарилмаган тақдирда айбдор мансабдор шахсларни 
жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни тегишли органлар 
олдига қўйиш; 
хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг ҳуқуқларини бузаётган назорат қилувчи ҳамда 
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳаракати ёки 
қарорларини тўхтатиб қўйиш; 
жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар бўйича 
хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузувчи суд 
ҳужжатларини давлат божи тўламасдан қайта кўриб чиқиш тўғрисида 
суд инстанцияларига таклифлар билан мурожаат қилиш; 
хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги 
тўғрисидаги 
мурожаатларини 
текшириш 
учун 
тегишли 
мутахассисларни жалб этиш. 
Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигининг хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар 
иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни 


таъминлашга доир қарорлари вазирликлар, идоралар, хўжалик 
бирлашмалари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 
томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. 
Чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий режими Ўзбекистон 
Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан амалга 
оширилаётган инвестицияларнинг тегишли режимига қараганда 
ноқулайроқ бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам амалдаги 
қонунчилик билан маҳаллий инвесторлардан кўра, чет эл 
инвесторларига кўпроқ имтиёзлар берилган. Масалан, мамлакатда 
инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб 
чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш 
ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд 
бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини 
амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни 
кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли 
ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-
тўғри 
хусусий 
хорижий 
инвестицияларни 
жалб 
этишни 
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
ПФ-3594-сонли фармони қабул қилинди. Ушбу фармон билан 2005 
йилнинг 

июлидан 
бошлаб 
тўғридан-тўғри 
хорижий 
инвестицияларни жалб этадиган корхоналар асосий фаолияти бўйича 
даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик 
корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови тўлашдан, 
шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар 
тўлашдан озод қилинишлиги белгилаб қўйилди. Мазкур имтиёз 
қўлланиладиган муддат киритилаётган инвестицияларнинг миқдорига 
боғлиқ қилиб қўйилган. Киритилаётган инвестиция миқдори 300 минг 
АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача бўлса имтиёз 3 йил 
муддатга, 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ 
долларигача бўлса 5 йил муддатга, 10 миллион АҚШ долларидан 
ортиқ бўлганда 7 йил муддатга берилади.
Мазкур солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар бажарилгандагина 
тадбиқ этилади: 
мазкур корхоналар ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар - 
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, 
Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон, 


Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида 
жойлаштирилса; 
хорижий инвестиция Ўзбекистон Республикасининг кафолати 
берилмаган ҳолда киритилса; 
корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг 
улуши камида 50 фоизни ташкил этса; 
ушбу корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 
тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар киритилса; 
хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки 
янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйилса; 
мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан 
олинган даромадни корхонани янада ривожлантириш мақсадида 
қайта инвестициялашга йўналтирилса. 
Юқоридаги фармонга мувофиқ имтиёз олган корхоналар шундай 
имтиёз берилган муддат тугагандан кейин бир йил ўтмасдан 
фаолиятини тўхтатган тақдирда фойдани ўз мамлакатига ўтказиш ва 
хорижий инвесторнинг капиталини чет элга олиб чиқиб кетишга 
фақатгина берилган имтиёзлар суммаси бюджетга қайтаргандан 
кейин рухсат берилади.
Фармон билан тақдим этилган имтиёзлар фақатгина қуйидаги 
маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга тақдим этилади:
радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш 
техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш; 
тайёр ип газлама ва жун газламалар ишлаб чиқариш; тайёр 
тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик 
галантереяси ишлаб чиқариш; терини қайта ишлаш; пойабзал, тайёр 
кўн-галантерея буюмлари ишлаб чиқариш; 
шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги 
ПФ-3586-сонли Фармони7 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш 
материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш; 
парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш; 
маҳаллий хомашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр 
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз 
ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно); 
гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ 
ишлаб чиқариш; 
7
Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами, 2005 йил, 12-13-сон, 88-модда



дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш; синтетик кир ювиш 
воситалари, маиший кимё товарлари ишлаб чиқариш; 
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида халқаро 
ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя этиш 
мақсадида иқтисодиёт ва фаолиятнинг муайян соҳаларида чет эл 
инвестициялари учун чеклашлар ёки тақиқ назарда тутилиши 
мумкин. Чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси 
қонунлари билан кафолатланган ҳуқуқлари ва манфаатлари 
бузилганда уларни тиклаш Ўзбекистон Республикасининг қонун 
ҳужжатлари, шу жумладан халқаро шартномалар билан тартибга 
солинади. 

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish