Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Чет эл инвесторларини хусусийлаштириш жараёнида



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

Чет эл инвесторларини хусусийлаштириш жараёнида 
иштирок этишларини ҳуқуқий тартибга солиш. 
Мамлакатимизда 
хусусийлаштириш жараёни жадал олиб борилаётган даврда ва йирик 
корхоналар ҳамда давлат улушлари кўп бўлган ишлаб чиқариш 
корхоналарини 
хусусийлаштиришда 
чет 
эл 
инвестицияси 
иштирокидаги корхоналарни ташкил қилиш ва улар билан қўшма 
корхоналар ташкил этиш катта аҳамиятга эга бўлади. Шу мақсадда 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2002 йил 26 мартдаги 
97-сонли “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
дастурлари амалга оширилишини, хорижий инвестицияларни жалб 
этиш фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорида давлат тасарруфидан чиқариш ва 
хусусийлаштириш 
жараёнларини 
янада 
ривожлантириш 
ва 
чуқурлаштириш, 
корхоналарнинг 
инвестицияга 
оид 
жалб 
этувчанлигини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни 
жалб этишнинг қулай шаклларидан фойдаланиш энг асосий 
йўналишлардан бири сифатида эътиборга олинади. Ушбу қарорда 
хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Вазирлар 
Маҳкамаси Комплекслари, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимликлари билан биргаликда объектларни давлат тасарруфидан 
чиқариш, хусусийлаштириш ва сотишнинг келишилган жадвалларини 
бир ой муддатда тасдиқлаш, корхоналарни баҳолаш ва сотишга 
тайёрлашнинг муддатларини юқори даражада қисқартирган ҳолда 
жадвалнинг бажарилишини қаттиқ назорат қилиниши белгилаб 
берилди. 
Корхоналарни хусусийлаштириш жараёнига, шу жумладан якка 
тартибдаги 
лойиҳалар 
бўйича 
хусусийлаштириладиган 
ва 
инвесторларга 
яхлит 
сотиладиган 
корхоналарга 
хорижий 
инвестициялар 
жалб 
этилишини 
фаоллаштириш 
мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хорижий 
инвесторларга сотиладиган корхоналарнинг техник диагностикасини 
ўтказиш ҳамда уларни баҳолаш бўйича молиявий маслаҳатчиларни 
танлаб олиш тартиботини сезиларли даражада соддалаштириш ва 
муддатларини қисқартириш масалаларини Жаҳон банки билан икки 
ой муддатда ишлаб чиқиш;
бир йил мобайнида сотилмаган корхоналар ва объектларнинг 
(якка тартибда акциялаштириладиган корхоналардан ташқари) 
акцияларини (улушлари, пайларини), корхоналарни молиявий 


соғломлаштириш бўйича инвесторлар томонидан бизнес-режалар 
тақдим 
этилган 
тақдирда, 
инвесторларнинг 
инвестиция 
мажбуриятлари қийматини объектнинг нархига киритган ҳолда 
танлов асосида сотиш тўғрисида белгиланган тартибда Вазирлар 
Маҳкамасининг Комплекслари билан келишган ҳолда қарорлар қабул 
қилиниши, корхонани молиявий соғломлаштириш бизнес-режаси ва 
аниқ инвестиция мажбуриятлари бўлган тақдирда, сотиб олиш тўлови 
тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириб, давлат мулки 
кейинчалик инвестор томонидан сотиб олиниши ҳуқуқини берган 
ҳолда давлат мулкини танлов асосида ишончли бошқарувга бериш 
амалиётини жорий этиш, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли 
Комплекслари билан биргаликда мақсадга мувофиқ бўлганда йирик 
истиқболсиз, зарар кўриб ишлаётган корхоналарни уларнинг мол-
мулкини қисмларга бўлиб сотувга қўйиш ҳуқуқи билан, белгиланган 
тартибда уларни қайта ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш 
вазифалари юклатилди. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия 
вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 
хорижий инвесторлар ўз инвестиция мажбуриятларини тўлиқ 
бажаргунига қадар, уларнинг акциялар пакетларига эгалик қилиш ва 
улардан фойдаланиш шартлари ва тартибини белгилаган ҳолда, 
биржа ва биржадан ташқари бозорларда давлат активларини сотиш 
масалаларини тартибга солувчи идоравий норматив ҳужжатларга 
белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши, 
хусусийлаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш 
жараёнларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ва ҳукуматнинг 
қарорларини хатловдан ўтказиш ҳамда, инвесторлар томонидан қабул 
қилинган инвестиция мажбуриятлари амалга оширилишининг 
ҳуқуқий таъминланиши масалаларига алоҳида эътиборни қаратиши, 
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар муассисларига 
эркин муомаладаги валютада олинган ва чет элга репатриация 
қилишга мўлжалланган дивидендлардан Ўзбекистоннинг фонд 
бозорида корхоналарнинг акцияларини (улушлари, пайларини) ва 
объектларни яхлит сотиб олиш учун фойдаланишга рухсат этилиши, 
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан давлат 
мулки бўлган корхоналарни қайта ташкил этиш, қўшиб юбориш ва 
тугатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси органлари 
билан албатта келишилган ҳолда амалга оширилади. 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 
августдаги 368-сонли “Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, 
иқтисодий 
ночор 
давлат 
корхоналари 
ва 
объектларини 
хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Давлат тасарруфидан чиқариш ва 
хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, паст рентабелли, 
зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст 
ликвидли объектларни ва хусусийлаштирилган корхоналарнинг 
давлат активларини реал мулкдорларга сотиш, шунингдек ушбу 
корхоналарни замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга 
тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида паст 
рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат 
корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан 
инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан 
инвесторларга танлов асосида бепул бериш, хусусийлаштирилган 
корхоналарнинг давлат активлари бошланғич нархини босқичма-
босқич пасайтириб бориш, давлат мулкини хорижий инвесторларга 
сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси 
тузилди ва унга қуйидаги ҳуқуқлар:
- инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул 
қилиниши шарти билан бепул бериладиган паст рентабелли, зарар 
кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари, паст 
ликвидли объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул 
қилиш; 
- истисно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки 
қўмитаси хулосасига кўра инвесторлар томонидан инвестиция 
мажбуриятларининг бажарилишини 12 ойдан ортиқ бўлмаган 
муддатга узайтириш ваколати берилди.
- давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг 
яхши инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини 
тўлашни ўз ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган 
инвесторларга инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти 
билан бепул берилади, бунда инвестор томонидан инвестиция 
мажбуриятларини бажариш учун қўшилаётган пул маблағлари, 
моддий бойликлар ва бошқа активларга даромад (фойда) солиғи 
солинмайди; 
- корхоналарни бепул беришда пул маблағлари кўринишида 
келиб тушадиган инвестиция мажбуриятлари алоҳида субсчётга 
ўтказилиши лозим. Ушбу маблағлар, шунингдек инвестор томонидан 


киритиладиган 
мулк 
тузиладиган 
шартномаларга 
мувофиқ 
инвестиция даври мобайнида мажбурий тўловлар ва йиғимлар бўйича 
қарзларни сўндириш учун олиниши мумкин эмас; 
- корхонани (объектни) инвестиция мажбуриятлари қабул 
қилиниши шарти билан бепул олган инвестор томонидан шартнома 
мажбуриятлари бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда, 
бепул бериш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда бекор қилинади, бунда объект белгиланган 
тартибда инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан 
қайтадан сотувга қўйилиши керак;
- инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул 
қилиниши шарти билан инвесторларга бепул берилган паст 
рентабелли, 
зарар 
кўриб 
ишлаётган, 
иқтисодий 
ночор 
корхоналарнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга 
тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган 
қарзлари, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималар ҳисобдан 
чиқарилади; 
- мулкдор - юридик ёки жисмоний шахс инвестиция 
мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олинган паст 
рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат 
корхонаси (унинг мол-мулки), паст ликвидли объект бўйича тегишли 
равишда даромад (фойда) солиғига ҳамда жисмоний шахслар 
даромадидан олинадиган солиққа тортилмайди.
“Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор 
давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор 
томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан 
инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисида”ги низомда 
қуйидагилар белгиланган. 
Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул 
қилиниши шарти билан танлов асосида бепул бериладиган объектлар 
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва 
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва 
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 
йилнинг ҳар чорагида Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш 
бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли 
комплекслари билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Мазкур тендер қуйидаги талаблар асосида кўриб ҳал этилади. 


- корхонанинг шаҳар асоси ва республика учун стратегик 
аҳамиятга эга эмаслиги; 
- объектдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун 
объектни янги мулкдорга бериш зарур бўлганда сотиш нархи 
пасайтирилиши ҳисобга олинган ҳолда таклиф этилаётган сотиш 
нархига инвесторлардан талаб йўқлиги; 

корхонанинг сурункали зарар кўриб ишлаши, паст 
рентабеллилиги (5 фоиздан юқори бўлмаган), иқтисодий ночорлиги 
ва тўловга қобилиятли эмаслиги объектни бепул беришнинг асосий 
мезонлари ҳисобланади. 
Сотув объектини сотиш бўйича танлов ўтказиш тўғрисидаги 
эълон оммавий ахборот воситаларида танлов ўтказилишидан камида 
2 ой олдин эълон қилиниши керак. 
Сотув объектларини сотиш Низомда назарда тутилган 
хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори 
билан тасдиқланган “Корхоналарни ва хусусийлаштириладиган 
давлат корхоналари акцияларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш 
тартиби”га мувофиқ Комиссиянинг қарори асосида амалга 
оширилади. 
Хоҳиш билдирган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу 
жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари танловда 
қатнашишга қўйилади. 
Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот 
воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши 
санасидан камида уч кун олдин Комиссиянинг кўриб чиқиши учун 
муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади. 
Танлов 
таклифида 
бизнес-режа, 
бажариш 
муддатлари 
кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар 
етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик 
параметрлари, 
ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулотнинг 
режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, 
хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-
ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш 
тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш 
объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг 
ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича 
инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган 
бўлиши керак. 


Танлов таклифини баҳолашда бизнес-режанинг самарадорлиги, 
маркетинг режалари ва молиявий режаларнинг асосланганлиги 
белгиловчи аҳамиятга эга бўлади. 
Танлов қатнашчилари (қатнашчиси) томонидан тақдим этилган 
танлов таклифини ва бизнес-режани кўриб чиқиш натижалари бўйича 
Комиссия танлов ғолибини аниқлайди. 
Энг жозибали танлов таклифини тақдим этган ва уни амалга 
ошириш учун реал молиявий имкониятларга эга бўлган қатнашчи 
танлов ғолиби деб эътироф этилади. 
Танлов ғолиби Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози 
билан аниқланади, овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия 
раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. 
Танлов ғолибини танлаш тўғрисида Комиссия томонидан қарор 
қабул қилиниши учун танловда унинг аъзоларининг камида 75 фоизи 
ҳозир бўлиши керак. 
Агар танловда битта қатнашчи иштирок этса, танлов бўлиб 
ўтмаган деб ҳисобланади. Комиссия талабгор томонидан тақдим 
этилган танлов таклифини кўриб чиқиш якунлари бўйича сотув 
объектини ягона талабгорга сотиш имкониятини кўриб чиқишга 
ҳақлидир. 
Сотувчи Комиссиянинг қарори асосида танлов ғолиби билан 
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши 
шарти билан объектни бепул бериш тўғрисида шартнома тузади. 
Агар сотувчи функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат 
мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси амалга оширса, 
шартноманинг бир нусхаси ҳисобга қўйиш, назорат ва мониторинг 
олиб бориш учун Давлат мулки қўмитасига юборилади. 
Шартномада қуйидагилар назарда тутилиши керак: 
- шартнома мавзуси; 
- инвестиция мажбуриятлари ҳажми, турлари ва уни бажариш 
жадвали; 
- етказиб берилаётган асбоб-ускуналарнинг техник шартлари ва 
тавсифи (агар бу назарда тутилган бўлса); 
- мулкчилик ҳуқуқини бериш тартиби, объектга эгалик қилиш, 
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш шартлари ва муддатлари; 
- сотув объекти мол-мулки сақланиши учун жавобгарлик; 
- шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур 
даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги; 



инвестор 
томонидан 
инвестиция 
мажбуриятлари 
бажарилишининг бориши тўғрисида Сотувчига ҳисобот тақдим этиш 
муддатлари ва тартиби; 
- низоларни ҳал этиш тартиби. 
Томонларнинг келишувига кўра шартномада бошқа шартлар ҳам 
акс эттирилиши мумкин. 
Агар танлов ўтказиш якунлари бўйича сотув объектини сотиш 
тўғрисида қарор қабул қилинмаса, танлов ўтказилмаган деб 
ҳисобланади, бунда танлов комиссияси томонидан танловни 
такрорий ўтказиш санаси тайинланади, бироқ ушбу сана танловни 
кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб камида 2 ой 
бўлиши керак. 
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор 
давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни янги мулкдорга 
бериш баланс (қолдиқ) қиймат бўйича амалга оширилади. 
Давлат корхоналарини инвестор томонидан инвестиция 
мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул 
бериш тўғрисида шартнома расмийлаштирилгандан кейин ушбу 
корхоналарнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга 
тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган 
қарзлари, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималар ҳисобдан 
чиқарилади. 
Шартнома шартларига мувофиқ инвестиция мажбуриятлари 
тўлиқ бажарилганидан ва инвестиция мажбуриятлари бажарилиши 
тўғрисида Сотувчига ҳисобот тақдим этилгандан кейин сотиш 
объектига мулкчилик ҳуқуқи инвесторга ўтади. 
Инвестиция 
мажбуриятлари 
бажарилишининг 
бориши 
тўғрисидаги ҳисоботда: 
- тўлов топшириғи нусхалари, божхона декларациялари, асбоб-
ускуналарнинг техник ҳолати кўрсатилган ҳолда уларни ўрнатиш 
далолатномалари; 
- инвестиция дастури (лойиҳа) бажарилишининг бориши 
тўғрисидаги ахборот, шу жумладан ҳисобот тақдим этиш санасида 
уларда назарда тутилган молиявий-иқтисодий параметрлар; 
- объект сотилгунгача ва ҳисобот тақдим этилиши пайтида 
объектнинг молиявий-иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар 
бўлиши керак. 
Инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар инвестор 
Сотувчи билан:


- қиймати унга берилган объект қолдиқ баланс қийматининг 25 
фоизидан ортиқ бўлган мол-мулкни сотиш билан боғлиқ битишувлар 
тузиш; 
- корхонанинг таъсис ҳужжатларига муассисларнинг ўзгариши 
билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш масалалаирни келишиши 
шарт. 
Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ 
бажарилиши муносабати бўйича Сотувчи инвестиция мажбуриятлари 
бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил этади. 
Инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича 
комиссия Сотувчининг буйруғи билан ташкил этилади ва камида 5 
кишидан иборат бўлади. Комиссия таркибига келишув бўйича 
молиявий ва иқтисодий органлар ходимлари манфаатдор банклар, 
тармоқ уюшмалари, концернлари, корпорациялари ва тегишли 
ҳокимликларнинг ходимлари жалб этилиши мумкин.
Комиссия 
ишининг 
якунлари 
бўйича 
қабул 
қилиш 
далолатномаси тузилади, Сотувчи ушбу далолатнома асосида 
сотилган 
объектга 
инвесторнинг 
мулкчилик 
ҳуқуқини 
(далолатномани) расмийлаштиради. 
Шартнома мажбуриятлари ва инвестиция мажбуриятлари 
бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда Сотувчи 
инвесторга олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаганлиги 
тўғрисида расмий тақдимнома юборади. 
Олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаса, Сотувчи 
томонидан расмий тақдимнома киритилгандан сўнг объектни 
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши 
шарти билан инвесторларга бепул бериш тўғрисидаги шартнома 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади. Бунда 
объект Низомда назарда тутилган тартибда такроран сотувга 
қўйилиши керак. 

Хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активлари 
бошланғич 
нархини 
босқичма-босқич 
пасайтириш 
тартиби 
тўғрисида”ги Низом биржа ва биржадан ташқари савдоларнинг 
электрон 
тизимларига 
қўйиладиган 
хусусийлаштирилган 
корхоналарнинг давлат активлари ва объектлар бошланғич нархини 
босқичма-босқич пасайтириш тартибини белгилайди.
Бошланғич нархни босқичма-босқич пасайтириш тартиби 
хусусийлаштирилган корхоналарнинг номинал қийматдан юқори 
нархда савдога қўйилган акцияларига савдога қўйилган кундан 


бошлаб ўн кун ўтгандан кейин (миллий валютада савдога қўйилган 
акциялар бўйича) ҳамда бир ой ўтгандан кейин (эркин муомаладаги 
валютада савдога қўйилган акциялар бўйича) талаб бўлмаганда 
қўлланади.
Савдога қўйилган акциялар нархи ҳар савдо сессиясида 
уларнинг бошланғич нархидан 5 фоизга пасайтирилади.
Савдога қўйиш нархида муайян даражага эришилгандан кейин 
акция сотиб олиш учун икки ва ундан ортиқ инвестордан буюртма 
тушган тақдирда нархни босқичма-босқич 5 фоизга ошириб ким 
ошди савдоси ўтказилади.
Акцияларни савдога қўйишнинг энг паст нархи унинг номинал 
қийматидан паст бўлмаслиги керак. Хусусийлаштирилган корхоналар 
акцияларининг эркин муомаладаги валютадаги энг паст нархи ушбу 
корхонани хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича белгиланган 
номинал қийматдан паст бўлмаслиги керак.
Агар нарх номинал қийматгача пасайгандан кейин акцияга бир 
ой мобайнида талаб бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси 
Давлат 
мулки 
қўмитаси 
томонидан 
ушбу 
акциядорлик 
жамиятларининг рўйхати шакллантирилади.
Акциядорлик 
жамиятларининг 
ушбу 
рўйхати 
шакллантирилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки 
қўмитаси уларнинг бундан кейин биржа савдоларида бўлиши ёки 
уларни расмий биржа бюллетенидан чиқариш тўғрисида қарор қабул 
қилади. 
Акциядорлик жамиятлари расмий биржа бюллетенидан 
чиқарилагандан кейин уларнинг акциялари Ўзбекистон Республикаси 
Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 
томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 2003 йил 16 июлда 1255 тартиб рақами билан рўйхатдан 
ўтказилган Давлат активларини номинал қийматидан паст нархда 
сотиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ўзбекистон 
Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан сотилади.
Сотувга қўйиладиган корхоналар, объектларнинг бошланғич 
нархи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган 
баҳолаш қиймати бўйича белгиланади.
Корхоналар, объектлар Республика кўчмас мулк биржасининг 
биржа савдосига Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий 
бошқармалари ёхуд шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси 


номидан иш кўрувчи юридик шахс томонидан белгиланган тартибда 
3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўйилади 
Савдога қўйилгандан кейин бир ойдан кейин ушбу 
корхоналарга, объектларга талаб бўлмаса, ҳар савдо сессияси 
мобайнида бошланғич нархга нисбатан пасайтиришнинг қатъий 
босқичлилиги 5 фоиз белгиланган ҳолда бошланғич нархни 
босқичма-босқич 
пасайтириш 
механизми 
қўлланади. 
Бунда 
корхонанинг, объектнинг пасайтирилган нархи қолдиқ баланс 
қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.
Корхонанинг, объектнинг эркин муомаладаги валютадаги энг 
паст нархи ушбу объектни давлат тасарруфидан чиқариш тўғрисида 
қарор қабул қилинган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки курси бўйича белгиланган қолдиқ баланс қийматдан паст 
бўлмаслиги керак. 
Биржа савдолари давомида икки ва ундан ортиқ харидор 
корхонани, объектни шаклланган нарх бўйича сотиб олишга буюртма 
берган тақдирда, савдога қўйиш нархининг камида 5 фоизига нархни 
кўтариш йўли билан ким ошди савдоси режими қўлланади. Энг 
юқори нархни таклиф этган харидор савдо ғолиби деб эълон 
қилинади.
Биржа савдоларини ўтказиш ва битишувлар тузиш тартиб-
қоидаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга 
оширилади.
Корхона, объект биржа савдосидан чиқарилгандан кейин уни 
сотиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия 
вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 16 июлда 
1255 тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган Давлат активларини 
номинал қийматидан паст нархда сотиш тартиби тўғрисидаги 
Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки 
тугатиш инвесторнинг, давлатнинг ваколатли органи ёки суднинг 
қарорига кўра амалга оширилиши мумкин. 
Инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки 
тугатиш тўғрисидаги қарор: 
- инвестор қонунда белгиланган тартибда банкрот деб эълон 
қилинган ёки топилган; 
- фавқулодда вазиятлар юзага келган; 


- инвестиция фаолияти жараёнида қонун ҳужжатларида 
белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-
шаҳарсозликка оид ва бошқа талаблар, юридик ва жисмоний 
шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган 
манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар 
аниқланган ҳолларда қабул қилиниши мумкинТадбиркорлик 
субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга олиб келадиган 
инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш (фавқулодда 
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун 
бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда 
инвестиция фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга 
тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд 
тартибида амалга оширилади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish