Қайтадан ўзгариш
|
Сифат менежменти тизимида тадқиқот тамойилларини ва ҳар хил холисноа захира усулларни қўллаш, фаолият шартларини ва менежмент мақсадларини ўзгаришига мослашиш қобилияти.
|
Қайғуриш
|
Бошқаларнинг қийинчиликларини, дардини, ғуссасини, мусибатини тушуниш туйғуси, бошқаларнинг кўзида инсонни улуғлаш ва инсонларни муҳитида қаршиликни камайтиради, сифат менежменти тизимида тадқиқотчини инсонпарвар (инсоний) қилади.
|
Ўз-ўзига баҳолаш
|
Ўзининг ҳаракатларини холисона кузатишни билиш туйғуси, ўзининг салоҳиятини ўрганиш мақсадида самарадорликни амалга ошириш, қилинган танқидни ҳисобга олиш, тадқиқотни янги йўлини топиб, сифат менежменти тизимидаги турли хил муаммолларни кам ресурс сарфлаб ечиш.
|
Олдиндан кўриш ва илмий ҳиссиёт (зийраклик)
|
Оқибатларни реал белгилаш, “иккинчи” муамони кўриш асосида (тузулма ичида ва ташқарисида уларни ҳис қилиш) сифат менежменти тизимини келажакда аниқ башоратини шакллантириш, замонавий башоратлаш усулларидан ва илмий ҳиссиёт (зийраклик)дан фойдаланиш
|
Сифат менежменти соҳасида тадқиқот туридаги менежерни бошқа хусусиятларини ҳам келтириш мумкин:
• обрулилиги (кутилган натижа мувофиқ);
• таҳлил қилувчанлиги (аналитиклиги);
• антиномия (қабул қилиш, тушуниш ва бошқа нуқтаи назардан, фарқли ёки ҳатто уларга қарама-қаршилик ўзлаштиришни билиши);
• инерциясиз фиклаш;
• яхшиликни исташ;
• соғлом фикрлаш;
• имитация (тақлид қилишни билиш);
• ташаббускорлик (янгиликка интилиш);
• инновацион фикрлаш;
• ақлий салоҳият;
• умуминсоний қадриятларига эътиқод қилиш;
• яширин раҳбарлик;
• илмий хушмуомалалик;
• илмий дунё қариш;
• умумий дунё қариш ва билимдонлик;
• умумий маданият даражаси;
• ташкилотчилик;
• ажойиб фикрлаш ва мантиқийлик;
• масъулият;
• очиқ кўнгиллилик ;
• инсофлилик;
• олдиндан фикрлаш;
• муамолли ва тизимли фикрлаш;
• муаммолилик;
• аниқ ва ўз вақтида бажариш;
• ўзини танқид қилиш;
• ўзини бошқариш;
• ўзаро келишуварни тенглаштириш;
• ҳақиқатни тизимли ва манзарали қабул қилиш;
• адолатлилик;
• танқидга конструктив мунособат ва бардошлилик;
• ишлаш қобилияти ва меҳнатсеварлик;
• атроф муҳитдагиларга ўзаро ҳурматда бўлиш;
• ҳамкасбларга ва ўзининг инсонларига ишониш;
• бурч туйғуси
• инсонларга ғамхурлик;
• экспрезентлик (вакт етишмаганлигида тўғри хулоса чиқариш);
• ахлоқийлик.
Бундай менежер-тадқиқотчилар иш қобилиятини ва салоҳиятини тутиб туриш учун соғлиғи яхши бўлиши керак. Ҳаётда ҳаммасига эришиш мумкин (агар зарарли одатлари бўлмаса, серҳаракатлилик, стресс ва кризис вазиятларини енгишни билса, ўрта меъёр, ўзининг ва бошқаларнинг вақтидан самарали фойдаланса ва ҳ.к). Бошқарув тизимини тадқиқот қилиш мақсадига боғлиқ ҳолда тадқиқот ишларда фаол эштирок этиши учун у ёки бу хусусиятлар ҳисобга олинади ва менежерлар танлови ўтказилади.
Кўпинча якка тартибдаги илмий ишлар катта самара беришига карамасдан, замонавий мураккаб тадқиқод тизимлар, жаоат кучни бериш, ривожлантиришга ва жамоанинг илмий салоҳияти ва профессионаллигидан фойдаланишни талаб қилади, уларга, сифат менежменти тизимига корхоналарни ижтимоий-иқтисодий тизимлари таалуқлидир. Бу бошқарув тизими соҳасида юқори сермашақатлиги туфайли ҳар доим алоҳида муамолларни ечиш мумкин эмас. Ишда турли илмий салоҳиятларнинг билим, илм ва тадқиқот салоҳиятининг бошқа ташкил этувчиларининг боғланиши зарурдир. Шунинг учун кўпинча жамоатчилик илмий фаолияти кўпроқ юқори тадқиқот натижаларига эришади. Умумий мақсадга эришиш учун ҳар хил турдаги индивидлар жамоага кириши мумкин ва бу бирлаштирилиш имкон бериб тадқиқотдан катта синергетик натижа олинади. Бундай жамоада ҳар бир киши бир-бирини тўлдиради.
Тадқиқотни ўтказганда жамоли фаолият унинг кўпроқ самарадорлигини ошириши мумкин, лекин жамоа аъзоларининг кобилиятини ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олмасдан тахминан танлаганда уларни мақсадга йўналтирилган тадқиқот ишларининг аҳамияти камроқ бўлади.
Умумий ҳолатда жамоа салоҳиятини шакллантирганда, қуйидаги аниқланган қоидалардан фойдаланиш мумкин, улардан қуйидагиларни белгилаш керак:
• гетерогенлик, жамоа аъзолларни турли феъл-атворли (ҳар хил характерли) ва ижодий салоҳияти йўналиши бўйича танлашни таъминлайди, бироқ умумий мавзу ва қизиқишларни бирлаштиради. Боғлиқлиги шундаки, фаолият йўналиши ва салоҳият бир хил савияли ижодий инсонларни гуруҳга қўшиши тадқиқотнинг юқори самарадорлигини таъминламайди. Бу қоидани бажарилиши ҳисобига тадқиқот гуруҳларга типологик шахсларни киритиш тавсия қилинади. Худди муаммоли-шахс (муаммоли фикрлайди, хамадан олдин зиддиятларни намоён қилади ва муносиб муаммонни таърифлайди) башорат қилувчи (аниқ ва тўғри ўрганилаётган объектнинг ҳаракатларини, тадқиқотни ўтказилишини, бошқарув тизимининг ривожланиш тенденциясини, тадқиқод натижаларни, уларнинг оқибатларни олдиндан кўради) концептолог-генератор (умумлаштиришга тайёрланган ғоялар асосида концепцияни шаклантиришга лаёқатли), энциклопедист (бошқа тармоқларнинг билимлари асосида илгари намоён қилинган муаммолларни тезроқ ҳал қилишга қодир); индивидуалист (мустақил ишлашни афзал кўради, бироқ жамоа тадқиқотининг конструктив ишларига ўз ҳисасини қўшади); ахборот берувчи (янги объектив қарорлар ва билимларни қабул қилиш имконини берувчи тадқиқот учун мўлжаланган объектив муаммоларни қабул қилиш, ишлов бериш ва тадқиқот маълумотларини фойдалашга йўналтиради); энтузиаст-оптимист (у ёки бу ғояни ишқибози, оптимист ва жамоанинг бошқа аъзоларига муаммоларни муваффақиятли ҳал қилиш учун ишончни ўтказади); скептик (қабул қилинаётган ва қабул қилган қарорларга доимо шубҳаланади, тадқиқотни муваффақиятли охирги натижасида ҳаракатларни ўйлаб қилишга чақиради, тадқиқот ишларида кўпинча авантюризмдан ҳимоя қилади); эстет-гўзаллик шайдоси (чиройли ва мувофиқ ғояларни топади ва ишлов беради, тадқиқотни ўтказиш учун ва муаммоларни ҳал қилади, қоида бўйича юқори амалиёт ва самарадорликни таъминлайди); психолог (фақатгина психологик муаммоларни ечишни таъминламасдан, бироқ жамоада тадқиқот нормал психологик ижодий иқлимни, ҳамкорликни, энтузиазмни яратади); таржимон (потенциал ва реал лаёқатли, оддий, тушунарли, асосли, шубҳасиз ва ишонарли ғояни тақдим этади ва муаммони ҳал қилади); техник-ишлаб чиқувчи мутахассис (ғояни батафсил текширишни билади ва муаммони ҳал қилади); реализатор (бутун жамоанинг тадқиқот ишлари натижасини бевосита амалиётга амалга ошишдан олдин, чиқаётган ва ўрганган ғояларни гавдаланишини ва ечилишини таъминлайди). Ҳар бир келтирилган тадқиқот турлари, алоҳида ҳар бир инсонга ҳам хос келмайди, аммо улардан ҳар бири ўзига бир неча турларни бирлаштиради. Шунинг учун ҳам жамоада бу турларни комплекс бирлаштириш жуда муҳим;
• конструктив мослик тадқиқотчиларни жалб қилиниши асосида ижодий жамоа ривожланади, умумий мақсадга эришиш учун биргаликда унумли ишлашга қодир. Бундай мослик маданият, тарбия, инсонларга чидамлик, жамоада тажриба, тартиблик, ишни ташкил қилиш билан белгиланади;
• тадқиқот ишларини расмий ва норасмий ташкилаштиришни баланслаштириш, ўзаро ишонч муҳитини таъминлайди, бошқаларга яхшилик истаб, жамоадаги ҳар бир аъзонинг қобилиятини амалга оширади ва янада самарасини юзага келтиради;
• яшаш қобилияти жамоа тадқиқотини бир маромда ва узликсизлик асосида тадқиқот фаолияти ўтказишни балансланган мустаҳкамлигини ва ротацияни таъминлайди;
• мувофиқ ишлашни давом этиш, ўзаро тушунушни ривожлантиришга имкон бериб, тадқиқот гуруҳи аъзоларнинг салоҳиятини оширади;
• қўшимча фаолият тадқиқот фаолиятини йўналиши ва жамоа аъзоларнинг ижодий эҳтиёжга қизиқишларини кенгайтириш ёки торайишини амалга ошишини таъминлайди.
Илмий тамойилларга шаклланган сифат менежменти бўйича тадқиқот гуруҳи ягона жамоага эмас, балки аниқланган тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларининг қарорини таъминловчи, факатгина менежмент соҳасида ижодий фаолият ташкиллаштириш ва амалга шириш бўйича инсоний ва комплекс салоҳияларнинг ўзвро фаолияти ҳам ифодалайди
Do'stlaringiz bilan baham: |