Ўзбекистон респубикаси


Сифат менежменти тизимида маълумотлар базасини бошқариш (жадвал, форма ва ҳисобот тушунчаси)



Download 4,8 Mb.
bet193/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Сифат менежменти тизимида маълумотлар базасини бошқариш (жадвал, форма ва ҳисобот тушунчаси).
Ахборот технологияларнинг ривожланиши ва ахборот оқимларининг тобора ортиб бориши, маълумотларнинг тез ўзгариши каби ҳолатлар, инсониятни бу маълумотларни ўз ва вақтида қайта ишлаш чораларини қидириб топишга ундайди. Маълумотларни сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш учун маълумотлар базаси (МБ) ни яратиш, сўнгра ундан кенг фойдаланиш бугунги кунда долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунда инсон ҳаётида МБда керакли ахборотларни сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш муҳим роль ўйнайди. Сабаби: жамият тараққиётининг қайси жабҳасига назар солмайлик ўзимизга керакли маълумотларни олиш учун, албатта, МБга мурожаат қилишга мажбур бўламиз. Демак, МБни ташкил қилиш ахборот алмашув технологиясининг энг долзарб ҳал қилинадиган муаммоларидан бирига айланиб бораётгани давр тақозосидир.
Маълумки, МБ тушунчаси фанга кириб келгунга қадар, маълумотлардан турли кўринишда фойдаланиш жуда қийин эди. Дастур тузувчилар маълумотларини шундай ташкил қилар эдиларки, у фақат қаралаётган масала учунгина ўринли бўларди. Ҳар бир янги масалани ҳал қилишда маълумотлар қайтадан ташкил қилинар ва бу ҳол яратилган дастурлардан фойдаланишни қийинлаштирар эди.
Шунинг учун ҳозирги кунда маълумотлар тизмини шакллантиришни йўлга қўювчи дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб улар ўрганиш учун оддий ва тушунарли бўлиши фойдаланувчининг қийинчиликсиз маълумот базаларини яратишида қўл келади.
Маълумотлар базаси деганда маълум бир турдаги маълумотларни сақлаб, уларни хавфсизлик билан таъминловчи ва зарур вақтда керакли маълумотни олишни таъминлаш тушунилади. Ҳозирги вақтда жуда кўп турдаги маълумотлар базалари яратилган бўлиб буларга мисол қилиб кадрлар ҳақида маълумотни сақловчи, телефон рақамлари ҳақидаги маълумотларни сақловчи ва бошқа турдаги базалар шаклланган.
Маълумотлар базасининг тузилиши
Шуни қайд қилиш лозимки, МБни яратишда иккита муҳим шартни ҳисобга олмоқ зарур:

    • маълумотларнинг тури ва кўриниши уларни қўллайдиган дастурларга боғлиқ бўлмаслиги лозим, яъни МБга янги маълумотларни киритганда ёки маълумотлар турини ўзгартирганда, дастурларни ўзгартириш талаб этилмаслиги лозим;

    • МБдаги керакли маълумотни билиш ёки излаш учун бирор дастур тузишга ҳожат қолмасин.

Шунинг учун ҳам МБни ташкил этишда маълум қонун ва қоидаларга амал қилиш лозим. Бундан буён ахборот сўзини маълумот сўзидан фарқлаймиз, яъни ахборот сўзини умумий тушунча сифатида қабул қилиб, маълумот деганда аниқ бир белгиланган нарса ёки ҳодиса сифатларини назарда тутамиз.
Бугунги кунда маълумотларни энг ишончли сақлайдиган воситалардан бири ҳозирги замон компьютерларидир. Компьютерларда сақланадиган МБ махсус форматга эга бўлган муайян тузшшали файл демакдир. Компьютер хотирасида ҳар бир файл ёзув деб аталадиган бир хил турдаги қисмлардан иборат бўлади. Ёзув - ўзаро боғланган маълумотларнинг бир қисмидир. Файлдаги ёзувлар сони қаралаётган маълумотнинг ўлчовига боғлиқ. Ҳар бир ёзув эса майдон деб аталадиган бўлаклардан ташкил топади. Майдон маълумотларнинг қисқа тўпламидан иборат бўлиши лозим. Ҳар бир майдон ўзи ифодалайдиган маълумотларига кўра, бирор номга эга бўлади. Фикримизни мисол билан ифодалашга ҳаракат қиламиз.
Масалан, бирор корхоанда аниқ ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилган қуйидаги жадвални кўрайлик:



Маҳсулот тури

Маҳсулот номи

Ишлаб чиқарилган санаси

Цех

Сақлаш жойи

Тавсифлари

Фитинг

Фитинг ПВХ 20

02.10.2013

№1

Омборда

Метал ва ПВХ композит материлли диамтери 20 мм, 12 каробкада

Қувур

Оқва сув қувури 150

15.09.2013

№2

Цех омборида

ПВХ диаметри 150 мм, 6 м. 12 дона

Шланг

Совуқ сув учун 20

31.08.2013

№3

Омборда

Дала суғориш ишлари учун мўлжалланган диаметри 20 мм, 1 ўрам.

Бу мисолда учта ёзув бўлиб, уларнинг ҳар бири олтита майдондан иборат. Мазкур майдонларнинг ҳар бири мос равишда “Маҳсулот тури”, “Маҳсулот номи”, “Ишлаб чиқарилган санаси”, “Цех”, “Сақлаш жойи” ва “Тавсифлари” деб номланган. Демак, ёзувдаги майдонлар сони ёзувга киритиладиган маълумотлар ҳажмига боғлиқ. Файлдаги бу ёзувлар бирламчи ҳисобланади. Чунки бирор ёзувдаги ихтиёрий маълумотни бошқа ёзувдаги маълумотлар билан таққослаб аниқлаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бизга керакли бўладиган иккиламчи ёзувларни эса фақат амалий дастурлар ёрдамида олиш мумкин бўлади. Модомики шундай экан, МБ ташкил қилиш, уларга қўшимча маълумотларни киритиш ва мавжуд МБдан фойдаланиш учун махсус МБлар билан ишлайдиган дастурлар зарур бўлади. Бундай дастурлар мажмуи маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ) деб юритилади. Аниқроқ қилиб айтганда, МББТ—бу кўплаб фойдаланувчилар томонидан МБни яратиш, унга қўшимча маълумотларни киритиш ва МБни биргаликда ишлатиш учун зарур бўлган дастурлар мажмуидир. МББТнинг асосий таркибий қисми—маълумотлар бўлса, бошқа таркибий қисми—фойдаланувчилардир.



Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish