Ўзбекистон респубикаси


Маълумотлар базасини бошқарув тизимлари ва маълумотлар базаларининг асосий хусусиятлари қуйидагилар



Download 4,8 Mb.
bet192/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Маълумотлар базасини бошқарув тизимлари ва маълумотлар базаларининг асосий хусусиятлари қуйидагилар:

  • Маълумотларни бир марта киритиш ва уларни мувофиқлаштиришнинг оддийлигини таъминловчи моделнинг турли объектларида маълумотлар такрорланишининг йўқлиги:

  • Маълумотларнинг бир-бирига зид эмаслиги;

  • Маълумотлар базасининг яхлитлиги;

  • Кўп жиҳатли киришнинг мумкинлиги;

  • Маълумотларни ҳар хил ташлаш ва улардан фойдаланувчининг турли топшириқлари ва иловаларидан фойдаланиш;

  • Авария ҳолатлари, аппарат ва дастур бузилиши, фойдаланувчининг турли топшириқлари ва иловалардан фойдаланиш;

  • Турли фойдаланувчиларнинг берухсат киришларини чеклаш воситалари ёрдамида ҳимоя қилиниши;

  • Маълумотларни қайта ишга туширишларсиз маълумотлар базаси тузилмаларини модификация қилиш имконияти;

  • Маълумотлар базаси тузилмаларини модификациялашда дастурларни сақлаб туришга имкон берадиган, дастурларнинг маълумотларда мустақиллигини таъминлаш;

  • Машина “ташувчиси”даги маълумотлар базасини жойлаштиришни ҳажм вақт характеристикасини яхшилаш мақсадида қайта ташкил этиш.

Маълумотлар базаси моделлари қуйидаги турларга бўлинади:

  • Иерархик

  • Реляцион

  • Тармоқли

Иерархик модел – дарахт кўринишидаги тузилишга эга ва пастки босқични юқори босқичга бўйсунишининг вертикал алоқасини акс эттиради. Бу, керакли ахборотга киришни, фақат барча сўровлар дарахт кўринишидаги тузилишга эга бўлгандагина енгиллаштиради.
Тармоқли модел – мураккаб бўлинади ва иерархик моделдан горизонтал алоқаларнинг мавжудлиги билан фарқланади. Бу алоқаларнинг йўналишлари бир белгили бўлмайди, бу эса модел ва маълумотлар базасини бошқарув тизимини мураккаблаштиради.
Реляцион модел – жадваллар йиғиндиси кўринишида берилади, улар устида реляцион алгебра атамаларида шаклланадиган операциялар бажарилади. Моделнинг афзаллиги унинг қўллаб қувватлашнинг замонавий қуролланган воситаларининг нисбатан оддийлиги, ихчамлиги – маълумотлар тузилиши кескинлиги ва ишлашининг сифатли ва тезлиги маълумотлар базасининг миқдорига боғлиқлигида. Ҳозирги вақтда реляцион моделлар кенг тарқалган. Уларда барча таркибий қисмлар ўзаро белгиланган муносабатлар билан боғланган. Моделнинг ҳар бир тури ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Уни тузилишини тушунишнинг осонлиги реляцион моделнинг асосий афзалликларидан бири ҳисобланади.
Оммавий фойдаланувчилар – дастурловчи бўлмаганларга мўлжалланган намунавий замонавий воситалар ёрдамида маълумотлар базаларини яратиш технологияси маълумотлар базасини бошқариш тизими Microsoft Ассess томонидан тақдим этилди. Якуний фойдаланувчиларга мўлжалланганлигига қарамай, Ассess да дастурлаш тили мавжуд, Microsoft Office нинг бошқа дастурловчи воситалари билан интеграциялашишга имконият бор.
Ассess – бу, бир фойдаланувчига мўлжалланган маълумотлар базасини бошқаришнинг оммавий энг зарур тизими ҳисобланади. Шу билан бирга бир вақтда 10 та ресурсдан кўп бўлмаган компьютерлар миқдорига эга кичик корхонада (маълумотларнинг хажми 1 Г байтгача бўлганда) Ассess Microsoft Office ўз воситалари билан биргаликда бутун иш юритишга сифатли хизмат кўрсатиши мумкин. Барча фойдаланувчилар битта компьютерда ўрнатилган бир базасига мурожаат этишлари мумкин.
Маълумотлар сақланиши ва кириш муаммолари ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ёрдамида ҳал қилинади, уларни Ассess тақдим этади.
Ассess дастурининг асосий қулайликларидан уни ишлатишда малакали фойдаланувчи бўлиши шарт эмаслиги, дастурни алоҳида ўрнатиш зарур бўлмаслиги.
Microsoft Office кенг тарқалган офис ишларини автоматлаштирувчи дастурлар пакетидир. Унинг таркибига кирувчи Ассess номли дастурлар мажмуаси ҳозирда маълумотлар омборининг бошқариш тизимлари (МОБТ) сифатида кенг ўрганилмоқда ва қўлланилмоқда. Ассess дастурининг асосий қулайликларидан уни ишлатишда малакали фойдаланувчи бўлиши шарт эмаслиги, дастурни алоҳида ўрнатиш зарур бўлмаслиги. Маълумотлар омборининг (МО) дастлабки ойнаси соддалиги ва тушунарлилиги билан ажралиб туради.
Ассess да сифатни бошқаришда маълумотлар билан ишлаш учун маълумотлар базасининг процессорларидан, интерфейсни тез қуриш воситалари (шакллар ва ҳисоботларнинг конструкторлари) дан, кириш ва чиқиш маълумотлар билан манипуляциялар қилиш объектлари «Таблицы» (Жадваллар), «Запросы» (Сўровлар), «Формы» (Шакллар), «Отчёты» (Ҳисоботлар), «Макросы» (Макрослар), «Модули» (Модуллар)ларидан фойдаланилади.



Уларнинг ҳар бири хақида қисқача тўхталиб ўтамиз:


1. «Таблицы» (Жадваллар) – Маълумотлар омборининг асосий объекти. Унда маълумотлар сақланади.
2. «Запросы» (Сўровлар) – бу объект маълумотларга ишлов бериш, жумладан, уларни саралаш, ажратиш, бирлаштириш, ўзгартириш каби вазифаларни бажаришга мўлжалланган.
3. «Формы» (Шакллар) – бу объект маълумотларни тартибли равишда осон киритиш ёки киритилганларни кўриб чиқиш имконини беради. Шакл тузилиши бир қанча матнли майдонлар, тугмалардан иборат бўлиши мумкин.
4. «Отчёты» (Хисоботлар) – бу объект ёрдамида сараланган маълумотлар қулай ва кўргазмали равишда қоғозга чоп этилади.
5. «Макросы» (Макрослар) – макробуйруқлардан иборат объект. Мураккаб ва тез-тез мурожаат қилинадиган амалларни битта макросга гуруҳлаб, унга ажратилган тугмача белгиланади ва ана шу амалларни бажариш ўрнига ушбу тугмача босилади. Бунда амаллар бажариш тезлиги ошади.
6. «Модули» (Модуллар) - Microsoft Ассess дастурининг имкониятини ошириш мақсадида ички Висуал Басис тилида ёзилган дастурларни ўз ичига олувчи объект.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish