Bog'liq Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С
8.7. Разведка тўрининг мўлжали, шакли ва зичлиги Олдин айтиб ўтилганидек, бурғи қудуқлари ва тоғ лаҳимларининг разведка тизими чизиқлар ёки чизиқли кесмалар деб аталувчи йўналишлар бўйлаб жойлаштирилади. Бурғи қудуқлари ва тоғ лаҳимлари бу чизиқлар ва маъданли таналарга нисбатан ортодоксал йўналган бўлади. Шунинг учун ҳам уларда маъданли таналарнинг бўйлама текислиги бўйлаб учраш жойи нуқталар (миқёссиз) ёки тўғри чизиқли оралиқлар (кесмалар) шаклида чизиқли қирқимларда проекцияланиб, кейинчалик оддий қилиб кесишув (кузатув) нуқталари деб юритилади.
Чизиқли қирқимлар бўйлаб бўйлама кесамалар ёки погоризонтли планлар ҳамда горизонтал ва вертикал текисликларда проекциялар тузилади. Чизиқли қирқимлар маъданли таналар йўналиши ўзгариши туфайли унга мос ҳолда ўзининг йўналишини ўзгартириши мумкин. Нуқталар кесишган жойлар шундай танланиши лозимки, бунда кўндаланг кесмалар тизими орқали планда ёки вертикал текисликда геометрик тўғри разведка тўри тузиш мумкин бўлсин. Шундай қилиб, кўндаланг кесамалар тизимига мос келувчи чизиқли қирқимнинг иккинчи тизими ҳосил бўлади, унда маъданли таналар ва ёндош жинсларининг геологик хоссалари ўзгарувчанлиги асосий тизим йўналиши бўйлаб ўзгарувчанликдан фарқ қилиши мумкин.
Чизиқли қирқимнинг энг катта ўзгарувчанлик йўналиши бўйлаб кузатув нуқталари орасидаги масофа бошқа тўғри бурчакли йўналишдагига нисбатан қисқа қилиб олинади. Бу ҳолда одатда маъданли таналар ёки маҳсулдор ётқизиқлар йўналишига мос келувчи максимал ўзгарувчанлик йўналиши бўйлаб чўзилган катакли тўғри бурчакли разведка тўри ҳосил бўлади.
29-расм. Разведка босқичлари бўйича разведка тўрининг кетма-кет зичлашуви: I-тафсилий разведка вақтида кўндаланг йўналишидаги чизиқлар бўйлаб жойлаштирилган бурғи қудуқлари орасидаги масофани икки марта қисқартириш орқали олинган тўғри бурчакли тўр; II-торазведка вақтида тўғри бурчакли тўрнинг катаклари марказида бурғи қудуқлари қазиш натижасида ҳосил бўлган ромбик тўр. Анизотропиянинг аниқ ифодаланган йўналиши бўлмаганда, маъдан ётқизиғи шартли равишда изотропли деб қабул қилинади ва унинг изометрик шакли чизиқдаги кузатув нуқталари орасидаги масофага (чизиқлар орасидаги масофа ҳам) тенг деб квадратли тўр ҳосил қилинади (29 II, I-расм). Қўллаш шароитлар бўйича тўғри бурчакли ва квадратли тўр орасидаги ўртача ромбик тўр (29-расм) энг тежамли ҳисобланади.
Разведка тўрини танлашда амалда барча разведка тамойиллари ўз ифодасини топган бўлади. Тенг ўрганилганлик тамойили кесишиш нуқталарини муайян тартибда, яъни тўр шаклида жойлаштиришга асос бўлади.
Ўҳшашлик тамойили бир турдаги конларини разведка қилиш жараёнида тўпланган тажриба фойдаланишга ва мўлжалдаги, шакли и масофани кесишиш нуқталари орасидаги мўлжар, шакл ва масофани аниқлаш учун имкон беради. Бу коннинг геологияси ва структураси, маъданли таналар морфологияси ва ўлчамлари, параметрларининг ўзгарувчанлиги – уларга мос равишда разведка тўри режалаштирилувчи ва ривожлантирилувчи омиллар ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаганда дастлабки разведка босқичи учун айниқса муҳимдир. Услубий кўрсатмаларда кон геологик тузилишининг мураккаблиги, маъданли таналарнинг морфологияси ва ўлчамларига боғлиқ ҳолда разведка тизимини танлаш ва кесишиш нуқталари орасидаги масофани аниқлаш бўйича тавсиялар берилган. Бу масофа заҳиралар тоифалари бўйича дифференциацияланган.
Разведка амалиётида разведка тўрини оптималлаштириш бўйича ўтказилган экспериментал тадқиқотлар натижалари билан асосланган тавсия этилган масофадан сезиларли четга чиқиш кузатилади.
Кетма-кетлик ва танлама тафсиллаш тамойиллари биринчи навбатда қазиб олиш учун тайёрланган участкаларда разведка тўрини зичлаштириш учун асос яратади. Ўхшашлик тамойили бўйича олинган маълумотлар бошқа участкаларга ҳам қўлланилади.
Разведка тўрини зичлаштирилганда кузатув нуқталари орасидаги масофа одатда қирқим чизиғининг бир ёки ҳар иккала йўналишлари бўйлаб икки марта қисқартирилади.
Тадқиқотлар тўлиқлиги тамойили разведка тўрига нисбатан қўлланиши контурдан ташқарида маъдансиз бурғи қудуқлари ва тоғ лаҳимлари қазишда ўз ифодасини топган бўлади. Улар маъданлашувнинг ташқи контурини чегараланган экстраполяция усули ёрдамида топиш учун фойдаланилади.
Маблағ ва вақтни энг кам сарфлаш тамойили разведка тўрининг оптимал зичлигини қидириш ва белгилашда ўз ифодасини топган бўлади. Геометрик тўғри разведка тўридан ташқари тоғ лаҳимлари ва бурғи қудуқлари қирқим чизиқларида шундай жойлаштирилиши мумкинки, қўшни чизиқларда уларнинг боғланиши тўғри тўр ҳосил қилмайди. Бу ҳолда бир тизимли кесамалар эътиборли ҳисобланади. Катта қалинликдаги юқори бурчакда ётувчи ётқизиқлар, масалан, мис-колчедан кони ёки эгри-бугри тасмасимон таналар, масалан, аллювиал сочилмаларни профиллар бўйича разведка қилиш дейилади.
Разведка тўрининг шакли, мўлжали ва разведка профиллари коннинг геологик тузилиши хусусиятларига, маъданли таналарнинг шакли ва маъданлашувнинг ўзгарувчанлигига қанча кўп мос келса, шунча ўртача тўрдан кутилган натижаларни кам олиш мумкин.
Ўртача разведка тўри кузатув нуқталари (бурғи қудуқлари ёки тоғ лаҳимлари) орасидаги масофа орқали ифодаланади иккита турлича йўналган асосан ўзаро перпендикуляр чизиқли қирқимлар тизим бўйича маъданли тана текислигидаги тўрдир. Улардан бири одатда таналар йўналишига мос, бошқаси эса таналара ётиши ёки кенглиги бўйича ўтган бўлади. Ўртача тўрга таъсир кўрсатувчи асосий омиллар коннинг ўлчами ва компактлиги ҳамда таналар морфологиясининг ўзгарувчанлик даражаси ва фойдали қазилманинг сифати ҳисобланади.
Разведка тамойилларига риоя қилганда ва унинг ҳар бир босқичидаги вазифалар бажарилган шароитларда кон заҳираларини ҳисоблаш учун минимал ҳатоликка эга бўлган разведка маълумотиларини олишни таъминловчи ўртача тўр оптимал ҳисобланади. Одатда кон морфологияси, ўлчам, фойдали қазилма сифати - заҳираларини ҳисоблашдаги асосий параметрларни аниқлаш ҳатоликлари баҳоланади. Етарли даражада асосланган ҳатоликнинг чегаравий қиймати белгиланмаган.
Таналар шакли ва ўлчамидаги ҳатоликлар қирқимлар чизиғидаги кузатув внуқталарининг максимал сони бўйича тузилган эталон-кесамаларга нисбатан аниқланади. Уларни қўшни кесмалардаги фойдали қазилма таналар контурларини боғлаш билан боғлиқ ўхшашлик ҳатолиги дейилади. Маъдан сифатидаги ҳатолик маъданлашувнинг дискертлилиги ёки узлуклилиги билан боғлиқ. Маъдан сифати учун эталон тариқасида разведканинг барча босқичларида ва эксплуатация давомида олинган маъданли таналараининг барча тўлиқ қирқимларни жалб қилган ҳолда эталон участка учун ҳисоблаб топилган қиймат қабул қилинади. Разведканинг кейинги босқичларида қирқим чизиқларида эталон кесамалар ва участкалар яратиш учун кузатув нуқталари танланган ҳолда зичлаштирилади. Агар бунда заҳираларини ҳисоблаша учун параметрларнинг ўртача қийматлари, демак самих заҳираларнинг ўзи ҳам кам ўзгарса, коннинг бошқа участкиларида тўрни зичлаштириш мақсадга мувофиқ бўлмайди, 10-15 % дан кўпроқ ўзарса аксинча бўлади. Разведка тўрининг рационаллаштиришдаги бундай ёндошув адабиётларда сийраклаштириш усули номи билан аталади. Ишлатилаётган коннинг торазведка босқичида ёки тафсилий разведки етарли даражада йирик ажралган унинг участкаларида с тўрнинг оптимизацияси мақсадида разведки маълумотларни эксплуатация маълумотлар билан қиёслаш усулидан фойдаланилади. Эталон участка сифатида разведка майдонида, тайёргарлик ва нарезных лаҳимлари ҳамда тозалаш забойларида намуналаш натижалари билан бир ёки бир қанча эксплуатацион блоклар қабул қилинади.
Разведка жараёнининг барча босқичларида тўрнинг оптимизацияси учун математик ва тоғ-геометрик усуллардан самарали фойдаланиш йўллари қидирилади.