Ўзбекистон републикаси


Кузатиб бориш ва контурлаш усуллари



Download 9,62 Mb.
bet66/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

8.10.Кузатиб бориш ва контурлаш усуллари
Юқорида айтиб ўтилганидек, вертикал ва горизонтал геологик кесмалар конларнинг тузилиши ҳақидаги тасаввурларимиздир, шунинг учун умумий кўринишда разведка жараёни, конни ҳарактерловчи кесмалар тузиш тизимида ўз ифодасини топади.
Разведка лаҳимлари кесмаларини тузиш учун уларни тасодифий йўналишлар бўйича тузмасдан, балки бир неча тизимли йўналишлар бўйича тузиш лозим, шунда айрим лаҳимлар бўйича олинган маълумотларни умумлаштириш анча енгиллашади ва бу маълумотларни қўшни лаҳимлар ўртасида тўпланган фойдали қазилманинг бутун таналари учун ҳам қўллаш имконияти яратилади.
Кўпчилик конлар учун разведка лаҳимларини жойлаштиришнинг энг самарали тизими бу уларни тўғри чизиқ бўйлаб жойлаштиришдир. Лаҳимлар шундай жойлаштирилганда келажакда улар бўйича профиллар тузиш осон бўлади.
Тўғри чизиқ бўйлаб ўтилган канавалар, шурфлар ёки бурғулаш қудуқлари разведкалаш чизиқлари деб аталади(34-расм).
Конларнинг шакл хусусиятларига боғлиқ равишда разведкалаш чизиқларининг ўзаро жойлашуви турлича, улардан баъзи бирлари учун эса буни қўллашнинг иложи йўқ, шунинг учун асосий кон турлари учун шакли ва ётиш шароитлари нуқтаи назардан уларнинг қузатиб бориш ва контурлаш усулларини алоҳида кўриб чиқиш лозим.
Аниқ йўналиш ва ётишга эга бўлган(қия ётувчи қатламли кўмир конлари, маъданли таналар ва қатламсимон ётқизиқлар) конларни кузатиб бориш ва контурлаш биринчи бочқичда фойдали қазилма танаси йўналишига перпендикуляр жойлашган разведка чизиғи бўйлаб амалга оширилади.

34-расм. Разведкалаш чизиқлари тизими бўйича маъданли томирларни разведка қилиш
Сочма конларнинг дастлабки разведкаси ҳам худди шундай амалга оширилади. Уларнинг тавсилий разведкаси баъзан разведка тўридан ташқарига чиққан, яқинлашган чизиқ бўйича ўтказилади.
Дастлабки разведка вақтида разведка чизиғи масофаси шундай ҳисоб билан танланадики, бунда фойдали қазилма танасининг катта қисми тушиб қолмасин. Разведка чизиқлари ўртасидаги масофани танлашнинг умумий тамойилига кўра, разведка чизиқлари ўртасидаги масофа шу чизиқларда ўтказилган разведка лаҳимлари орасидаги масофага тенг ва қўшни лаҳимлар учун солиштирма натижалар олиш учун, бўлиши мумкин бўлган интерполяциялар*га йўл қўювчи зарурат ҳисобланади.
*Тавсифи номаълум бўлган икки нуқта орасида жойлашган нуқталардан бири танланиб, танланган нуқтанинг тавсифи(қалинлиги, миқдори ва х.к)ни олиш интерполяция дейилади. Бунда нуқталарнинг ҳоссалари бир маълум нуқтадан иккинчи маълум нуқтагача бир ҳил ўзгаради деган тахминдан келиб чиқилади. Шундай қилиб, ҳар қандай танланган нуқтанинг тавсифи, маълум масофада жойлашган нуқтадан аниқланади. Масалан, А нуқтадаги тана қалинлиги 6 метрга (А=6м.), В нуқтада эса 10 метрга(В=10м.) тенг. Агар С нуқта А ва В нуқталар орасида жойлашган бўлса, у ҳолда интерполяцияни қабул қилиб, тана қалинлигини С нуқтада 8 метр(С=8м) деб ҳулоса қилиш мумкин. Мос равишда агар С нуқта В нуқтадан 25 метр ва А нуқтадан 75 метр масофада жойлашган бўлса, С нуқтадаги тана қалинлиги 9 метрни(С=9м.) ташкил қилади деб қабул қилиш мумкин.
Агар иккита қўшни лаҳимлардан бир-биридан кескин фарқ қилувчи ҳар хил натижалар олинган бўлса, фойдали қазилманинг шакли ёки ҳоссаларининг секинлик билан ўзгариб боришига ишонч бўлмаса ва бир йўналиш бўйлаб бир лаҳимдан бошқасига ўтишда кескин ўзгаришлар кузатилса интерполяциялашнинг имконияти бўлмайди ва лаҳимлар орасидаги масофани кисқартириш лозим бўлади.
Юқори ўзгарувчанлик тавсифига эга бўлган томирли маъдан конлари сифатини тавсилий разведка қилишда, бир чизиқда жойлашган разведка лаҳимлари тизимига қўшимча равишда, томирларнинг йўналиш чизиги бўйича узликсиз кузатишни амалга ошириш учун лаҳимлар яъни томирларнинг ер юзасига чиқиб қолган очилмалари йўналиш чизиғи бўйлаб канавалар, ҳар бир тавсилий разведка қилинаётган горизонтлардаги томирларнинг йўналиш чизиғи бўйича эса штреклар ўтишга тўғри келади. Бу лаҳимлар горизонтал кесмалар тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Маълум йўналиш ва ётишга эга бўлмаган (горизонтал ва кичик қияликда ётувчи кўмир, темир, фосфоритлар, қурилиш материаллари, штокверк қатламли конлар ва улар билан ўхшаш мис-порфирли маъданлар, асбест конлари), улардаги фойдали қазилманинг асосий массаси катта майдонни эгаллаган ёндош жинсларда тарқалган конларни кузатиб бориш ва контурлаш, иккита разведка чизиқлари тизимини ўзаро кесишувидан ташкил топган, тўр тугунида жойлашган вертикал лаҳимларда амалга оширилади.
Разведка тўрининг учта асосий тури мавжуд бўлиб, булар: квадратли, тўғри тўрт бурчакли ва ромбик(35-расм) шаклдаги тўрлардир.

35-расм. Разведка тўрларининг шакллари
а-квадратли; б-тўғри тўртбурчакли; в-ромбик; ●- лаҳимлар
Квадратли тўр фойдали қазилма танаси горизонтал кирқимда таҳминан изометрик ёки кон майдонида тананиг барча йўналишлари бўйича ўлчамлари ўзаро бир-бирига яқин деб тахмин қилинган ҳолларда қўлланилади.
Агарда айрим мураккаб аллювиал сочмалар чегарасини аниқлашда, планда қазилма танаси шаклини олдиндан, масалан, дарё водийси йўналишига мос равишда чўзинчоқ шаклга эга деб тахмин қилиш мумкин ва бу ерда тўғри тўртбурчакли тўрни қўллаш самарали ҳисобланади. Тўғри тўрт бурчакли тўр шундай йўналиш билан жойлаштирилиши лозимки, разведка чизиғи бўйлаб разведка қилинаётган тананинг максимал ўзгарувчанлик йўналиши бўйича энг кўп разведка лаҳимлари жойлашсин. Айни пайтда ва умуман ҳамма вақт фойдали қазилма танасининг ўзгарувчанлиги унинг энг кичик ўлчамлари билан мос келади.
Энг катта ўзгарувчанлик йўналиши бўйича лаҳимлар сонини кўпайтириш заруриятига асосланган тамойиллардан яна бири ромбик тўрлар тамойилидир. Ромбик тўрлар тамойилининг бошқаларидан фарқи шундаки, фақат ромбик тўрлар усулида ҳар бир қаторда максимал ўзгарувчанлик йўналиши бўйича лаҳимлар сони икки марта камайган бўлиши мумкинлигига боғлиқ равишда, навбатдаги лаҳим қаторлари олдингисига нисбатан шахмат усулида жойлаштирилади. Шунинг учун ромбик тўрлар фойдали қазилма таналарининг узунлиги ва кенглиги бўйича катта ўлчамларга эга бўлган ҳолларда айрим иқтисодий ютуқларга эришиш имкониятини беради. Бу каби таналарда тўғри бурчакли тўртбурчак тўрлардан фойдаланиш усулини қўллаш, кўплаб бир бирига яқин бўлган лаҳимлар ўтишни талаб қилган бўлар эди.
Тўғри тўрт бурчакли ва ромбик тўрлар мўлжалини олиш планда разведка қилинаётган тана чегараларининг шакли ёки чўзилганлиги ҳақидаги бирламчи тасаввурлар билан боғлиқ. Квадратли тўрлар мўлжалини олиш усулига келсак, уни танлаш хеч қандай принципиал аҳамиятга эга эмас, баъзан бундай ҳолларда тўрлар жойлашувини жойнинг рельефига мослаштиришга тўғри келади.
Фойдали қазилманинг тавсифи, ўзгарувчанлиги ва лаҳимлар орасидаги масофалар ҳали етарли даражада ўрганилмаган разведканинг биринчи бочқичида разведка тўрини танлаш анча қийин. Бу масофалар иложи борича узоқ бўлиши керак, чунки коннинг ҳамма жойини ёки унинг каттароқ қисмини тезроқ кўриб чиқиш ва контурлаш, коннинг умумий миқёсини баҳолаш ва келажакда разведка ишларини давом эттириш учун энг ишончли ва истиқболли участкаларини танлаш лозим. Бошқа томондан, лаҳимлар орасидаги масофани ортиқча узайтириб юбориш, фойдали қазилма таналари тузилишидаги ўта муҳим ҳоссаларини тушириб қолдириш хафини юзага келтиради ва ҳатто уни тўла йўқотиб қўйиш ҳам мумкин. Бундай ҳолларда разведка ишларини олиб борувчига ўртача қарор қабул қилишга тўғри келади. Унинг қарори дастлабки разведкани етарли даражада тез ўтилишини ва қўшни лаҳимлар орасида бўлиши мумкин бўлган маъданли таналарнинг қолиб кетиш хавфини олдини олишни таъминлаши лозим.
Фойдали қазилма таналари катта майдонни эгаллаган ва нисбатан кам ўзгарган кўпчилик ҳолларда, разведкалаш лаҳимлари орасидаги масофани етарли даражада катта танлаш мумкин, тўрни қуюқлаштириш яъни тоғ лаҳимлари сонини кўпайтириш ишлари участканинг чегара бўйларида, тана чегарасини аниқ чегаралаш зарур бўлган жойларда талаб этилади.
Иккита айрим ўзаро перпендикуляр йўналишли, унча катта бўлмаган ўлчамли, бир томонга чўзилган конларни (қувурсимон таналар) кузатиб бориш ва контурлаш анча мураккаб. Бундай ҳолларда бир чизиқ ёки тўр бўйича разведкалаш лаҳимларини жойлаштиришга йўл қўйиб бўлмайди. Разведка бир қатор паралел горизонтал кесмалар тузиш йўли билан (вертикал ва тик қияликга эга бўлган қувурлар ҳолатида) ёки қувурлар унча қияликга эга бўлмаган ва горизонтал ётган ҳолатларда уларнинг узун ўқлари ёнидан кузатиб бориш йўли билан ўтилади.
Ёндош жинслар орасида маълум қонуният бўйича жойлашмай тарқалиб ётган, маълум йўналиш ва ётишга эга бўлмаган, уясимон майда таналарни разведкаси ундан ҳам мураккаб. Бу ерда қуйида кўриб чиқиладиган, лаҳимларнинг ҳолати ва йўналиши кўплаб сабабларга боғлиқ бўлган, фавқулотда қуюқ лаҳим тўрларига мурожаат этишга тўғри келади.
Аммо, бундай ноодатий ҳолларда ҳам мураккаб разведкалаш лаҳимлари тизимини ўтиш йўли билан олинган барча маълумотлар, оҳир оқибатда бир неча горизонтал ва вертикал ёки қия кесма юзаларига боғланади. Улар мазмунан бошқа нарса эмас балки, геологик кесмаларнинг ўзидир. Юқорида кўриб чиқилганидек, геологик кесмалар тузиш, нафақат разведканинг умумлаштирилган натижаларини балки, ўз-ўзидан кузатиб бориш ва контурлашнинг муҳим элементини ташкил қилади. Чунки геолог кесмаларда қўшни лаҳимлар ўртасидан чегара ўтказиб, разведка қилинаётган участкадаги минерал тананинг шакли ҳақида ҳулосага келади. Кўпинча мавжуд маълумотларнинг етишмовчилиги ва қўшимча лаҳимлар ўтказиш зарур эканлиги билиниб қолади.
Мана нима учун геологик кесмалар тузиш коннинг у ёки бу участкасида разведка босқичи тугагандан кейин эмас, балки доимий равишда, разведка лаҳимлари билан бир пайтда ўтиш ўта муҳим. Шундагина ҳар бир тузилган кесма, разведка ўтказувчига қандай ва қайси йўналишларда навбатдаги лаҳимларни ўтиш лозимлигини айтиб туради.



Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish