Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet65/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

8.8. Разведканинг ишончлилиги
Разведканинг турли хил босқичларга бўлиниши билан боғлиқ ҳолда разведка жараёнининг аста-секин ривожланиб бориши кузатилади. Бошланғич босқичда кон тўғрисида дастлабки, ҳар доим ҳам аниқ бўлмаган маълумотлар олинади, фойдали қазилма сифати етарли даражада ўрганилмаган ва унинг захираси унча катта бўлмаган ишончли даражада ҳисобланган бўлади. Фойдали қазилмаларнинг ҳисобланган ва ер қаърида мавжуд бўлган захиралари ўртасида бўлиши мумкин бўлган таффавут миқёси бевосита ўтилган бурғулаш қудуқлари ва тоғ лаҳимлари тармақларининг қуюқлигига ва коннинг геологик ҳусусиятларига боғлиқ бўлади. Тоғ лаҳимлари сонининг ортиб бориши билан разведка ва фойдали қазилмаларнинг ҳисобланган захираларининг ишончлилиги ҳам ортиб боради.
Разведка ишларини ривожлантириш жараёнида коннинг турли участкаларида ҳисобланган захиралар турлича ишончлиликга эга бўлади. Разведка лаҳимлари тармоғи етарли даражада қўп ўтилган бир участка бўйича ҳисобланган захиралар ишончлилиги, разведка лахимлари ҳали ўтилмаган ёки етарли миқдорда ўтилмаган бошқа участкадаги ҳисобланган захиралар ишончлилигига нисбатан фарқ қилади.
Навбатдаги, анча тавсилий разведка босқичи, саноатни лойиҳалаш, қуриш ва сўнггиси, корхонанинг эксплуатацион фаолиятидир. Бу бочқич аввалги разведка босқичларини ўтиш натижасида олинган захираларга асосланади ва конни ўзлаштиришда ҳар бир навбатдаги босқичда ҳисобланган захирага қараб, фойдали қазилма захираси ишончлилигига янада юқорироқ талаб қўйиб борилади. Бу фойдали қазилма захираларини ишончлилик даражаси бўйича ва коннинг ўрганилганлик тоифалари А, В, С1 ва С2 бўйича таснифлаш заруриятини келтириб чиқаради. Захираларни таснифлаш тамойиллари кейинги қисмларда кўриб чиқилади.
8.9.Маъданли таналарни кузатиб бориш ва контурлаш
Ҳар қандай кон разведкасида аниқланган фойдали қазилма таналарининг ётиш йўналиши (шу жумладан, ер сатхи очилмалари бўйича ҳам) ва ётиши бўйича кузатиб борилади ҳамда ҳар бир тананинг шакли ва макондаги ҳолатини аниқлаш мақсадида контурланади.
Маъданли таналар шаклини, уларнинг ётиш шароитларини ва маъдан навларининг тарқалганлигини тасвирловчи ҳужжатлар-кузатиб бориш ва контурлаш ишларининг асосий натижалари бўлиши керак.
Коннинг ва айрим таналарнинг шакли ва ётиш шароитларини акс эттиришда уни фақат таърифли матнни акс эттирувчи чизма деб тасаввур қилиш керак эмас. Ўтилган лаҳимлар ва бурғулаш қудуқлари маълумотлари асосида чизмали тасвирлар тузиш, бу конларни ўрганиш усулининг ўзидир.
Разведка ёрдамида ёритилган участкаларда тана шакллари, маъданларнинг турли навларини тарқалиши ва фойдали қазилманинг ётиш шароитлари шундай йўл билан ўрганилади.
Кузатиб бориш ва контурлаш натижаларини чизмаларда ўрганиш ва акс эттиришнинг бир-биридан фарқ қилувчи икки ҳил усули мавжуд:

  1. турли томонларга йўналтирилган, тик ва бўйлама геологик кесмалар тузиш;

  2. изочизиқлар ёрдамида чегараларни геометризациялаш(топографик кесма юзасини тузиш тамойили).

Бир қатор ҳолларда геологик кесмалар кон ҳақида тасаввурга эга бўлишнинг асоси ҳисобланадилар. Ер қобиғининг ҳар қандай участкаси геологик структурасини, конни ва маъданли танани амалда ёки хаёлан кесмасини тузиш йўли билан тушуниб олиш мумкин. Кесмада нафақат фойдали қазилма таналари шаклини чиқариш (уни геометриялаш) балки, уни ёндош жинслар орасида жойлашиш холатини, бошқача сўз билан айтганда, умумий геологик шароитларини тасаввур қилиш мумкин. Геологик муҳитсиз фойдали қазилма таналари морфологияси ва ҳосил бўлиш шароитларини тушуниш мумкин эмас ва одатда кон тузилишининг барча умумий ҳусусиятлари ҳақида етарли даражада аниқ бўлган тасаввурларни фақат геологик кесмалар беради.
Геологик кесмалар ёрдамида кон шаклларини геометризациялаш усулини қуйидаги бир томирли маъданли кон мисолида тушунтириш мумкин.
Айни ҳолатда геологик кесмаларнинг уч хил тизими мавжуд: 1)маъданли зоналар юзасидан ўтган геологик кесма(бўйлама қиёсий кесма); 2) ҳар 50 метрда тузилган тик кўндаланг қиёсий кесма; 3) тиккасига бир-бирига нисбатан тахминан ҳар 30метр масофада жойлашган бўйлама кесмалар.
Таърифланаётган коннинг б ў й л а м а қ и ё с и й к е с м а с и да кўриниб турганидек(30-расм) у антиклинал бурмага ёндошган. Унинг ядросида бўр даврининг кичик қалинликдаги базалли конгломератлари билан бекилган диоритлар, уни устида антиклиналнинг шимолий қанотида катта қалинликдаги эффузив(андезитлар) жинслар ётади. Яна юқорироқда шимолий қанотда, ҳамда жанубий қанотда бўр даврининг қумтошли ва гилли сланец ётқизиқлари ётибди. Антиклинал бурма иккита йирик ер ёриғи билан бузилган. Улар ҳозирча тоғ лаҳимлари билан кесиб ўтилмаган, шунинг учун уларнинг рудаланишга алоқаси тушунарсизлигича қолмоқда.



30-расм. Бир полиметал кони мисолида томирли тана кесмасининг бўйлама профили.
1-қумтошлар; 2-гилли сланецлар; 3-базалли туффитлар; 4-андезитлар; 5-андезитли ётқизиқлардаги базалли конгломератлар; 6-диоритлар; 7-сброслар; 8-тоғ лаҳимлари.
К ў н д а л а н г қ и ё с и й к е с м а л а р дан(31-расм) кўриниб турибдики, маъданли тана деярли тик ётибди. Маъданли зонанинг кўплаб участкаларида 2-3 та параллел маъданли таналар мавжуд бўлиб, барча маъданли таналар унча катта бўлмаган кўплаб ер ёриқлари билан бузилган. Ушбу силжималар бўйича сурилиш ҳамма жойда бир ҳил яъни осилиб турган томони ётган томонига нисбатан юқорига кўтарилган.



31-расм. Томирли коннинг кўндаланг профили.


Г о р и з о н т п л а н да бу горизонтал юзадаги геологик кесма бўлиб, унга горизонт бўйича ўтилган маъданли таналар, ёндош жинслар ва лаҳимлар тушурилади.
Шундай қилиб, бир-бири билан ўзаро боғланган (бир-бирини ўзаро назорат қилувчи) учта геологик кесмалар тизимидан фойдаланиб, коннинг морфологияси ва ётиш шароитларини аниқ равшан тасаввур қилиш мумкин. Бу кесмаларда маъданларнинг турли навли участкаларини кўрсатиш орқали, уларнинг кон бўйлаб тарқалиш ҳусусиятлари ҳақида ҳулосалар қилиш ҳам мумкин.
Аксарият ҳолларда кўп сонли, турлича жойлашган геологик кесмалар комбинациясидан ташкил топган блок-диаграммалар ёки уларнинг модулларини тузиш орқали коннинг тузилишини янада аниқроқ акс эттириш мумкин(32-расм).

32-расм. Томир маъданли коннинг блок диаграммаси.
Юқоридаги расмда томирли ва хол-хол маъдандор таналардан ташкил топган ўзгарган жинслар кўрсатилган.
И з о л и н и я л а р ё р д а м и д а ф о й д а л и қ а з и л м а т а н а л а р и н и н г г е о м е т р и з а ц и я л а ш ҳам конларни ўрганишда кўпинча асосий геологик кесмалар усулини тўлдирувчи қимматли усуллардан ҳисобланади. Изочизиқлар усулида геометризациялаш, фойдали қазилмалар таналарига хос баъзи бир ҳусусиятларни, масалан, унинг қалинлиги, юзага чиқиб турган ёки осилиб турган ёнбошлари шакли, маъдандаги фойдали компонентлар миқдори ёки тана бўйлаб тарқалган захираси(бирор бир майдонга тегишли бўлган фойдали қазилма миқдорига ва нисбий оғирлигига асосланиб ишлаб чиқилган қалинлиги) планда, изочизиқларда ёки кесмаларда акс эттирилади ва улар устида геометризацияланувчи таналар лойиҳаланади. Изочизиқлар деб бир ҳил қийматга, масалан, маълум қалинликга тенг бўлган нуқта билан бирлашувчи чизиқларга айтилади. 33-расмда бурғулаш қудуқлари ёрдамида разведка қилинган, маъданли тана қалинликларига тенг бўлган рақамлар асосида тузилган изочизиқларнинг оддий наъмунаси акс эттирилган.

33-расм. Маъданли тананинг изочизиқлар усулида геометризациялаш.
Маълумотлар томирларнинг ўртача ётишига жавоб берувчи қия юза сирти бўйлаб лойиҳаланади. Изочизиқлар усулининг ижобий томони маъданли тана намойишини тасвирлаш анча юқори даражада бўлиши, салбий томони эса лаҳимлар сони кам бўлганда бу усулни қўллаб бўлмаслиги ва маъдан танаси атрофини ўраб турган геологик шароитларни акс эттиришнинг қийинлигидадир.
Геологик кесмалар усули бундай камчиликлардан холи, чунки битта бурғулаш қудуғи ва коннинг ер юзига чиқиб қолган очилмаси маълумотлари бўйича ҳам, албатта, бундай кесмаларнинг ишончлилиги унча юқори бўлмасада, кесма тузиш мумкин. Кесмалар усулининг энг асосий ютуғи шундаки, уларга асосланиб, нафақат маъданли таналарнинг балки, унга ёндаш бўлган жинсларнинг ётишини, башқача айтганда, бутун геологик ҳолатини ҳам акс эттириш мумкин.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish