Ўзбекистон републикаси


Разведка тизими, уларни танлашга таъсир қилувчи омиллар



Download 9,62 Mb.
bet63/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

8.6. Разведка тизими, уларни танлашга таъсир қилувчи омиллар
Разведка босқичларида конларнинг геологик хусусиятларини ўрганиш катта ҳажмдаги бурғи қудуқлари ва тоғ лаҳимлари қазиш орқали амалга оширилади. Ушбу разведка воситаларига разведка тизимининг бурғилаш, тоғ лаҳимлари ва тоғ лаҳимлари-бурғилаш гуруҳлари мос келади. Разведка тизими таналарнинг планда ёки вертикал текисликда тугунлари уларнинг учраш жойини кўрсатувчи геометрик тўғри тўр ҳосил қилувчи бурғи қудуқлари ва тоғ лаҳимлари орқали кўплаб марта чизиқли қирқимини таъминлайди.
Чизиқли қирким тушунчаси маъданли таналарни бурғи қудуқлари ёки тоғ лаҳимлари уч йўналишдан бири (қалинлиги, йўналиши ва ётиши) бўйича муайян қирқимларининг мажмуасини белгилайди. Максимал ўзгарувчанликни ҳарактерлайдиган маъданли таналар йўналишига кўндаланг ўтган ва унинг қалинлиги билан мос тушувчи йўналиш энг ахборотли ҳисобланади. Маъданлашув параметрларининг энг кам ўзгарувчанлиги одатда маъданли таналар йўналиши бўйича ва оралиқдагиси эса маъданли таналарнинг ётиши бўйича кузатилади.
Ҳар уч йўналишда разведка маълумотларни олиш коннинг геологик хоссалари ҳажмий ўзгарувчанлигини баҳолашга имкон беради. Кўндаланг ва бўйлама кесамалар тизими, горизонталлар бўйича план ва блок-диаграмма тузиб, график ва моделлаштириш ишлари амалга оширилади.
Бурғилаш тизими гуруҳи энг универсал ва тежамкор ҳисобланиб, фойдали қазилма таналарининг ўлчами анча йирик бўлган, маъданлашуви бир маромли, морфологияси ва дискретлик даражаси унча юқори бўлмаган конлар бўйича етарли даражада тўлиқ ва ишончли разведка маълумотларини олишни таъминлайди. Бурғи қудуқлари маъданли таналарни асосан уларнинг қалинлиги бўйлаб, кўндаланг йўналишда қирқиб ўтади. Маъданли тўпламлар параметрларининг йўналиши ва ётиши бўйича ўзгарувчанлигини кузатиш бир чизиқда жойлашган дискертли (нуқтали) бурғи қудуқлари тизими бўйича қўшни бурғи қудуқларидан олинган маълумотларни боғлаш орқали интерполяция усули ёрдамида амалга оширилади.
Кўриб чиқилаётган гуруҳлар орасида қаттиқ фойдали қазилмалар разведкаси учун зарба-канатли бурғилаш, вертикал ва қия колонкали, чуқур йўналган ва кўп забойли бурғи қудуқлари тизимларидан фойдаланилади. Ушбу тизимларнинг ҳар бирида бурғилаш қурилмасининг тури, конларнинг геологик хусусиятлари ва фойдали қазилма таналарининг ётиш шароитларига боғлиқ бўлган кичик тизимларни ажратиш мумкин.
Тоғ тизими гуруҳи разведка қилинаётган конларининг геологик ҳоссалари ўзгарувчанлиги ҳақидаги, ҳатто уларнинг геологик тузилиши мураккаблиги, маъданли таналар шаклининг ўзгарувчанлиги ва узлуклилиги ҳамда фойдали компонентлари жуда нотекис тақсимланишига қарамасдан тўлиқ ва анча ишончли маълумотлар олиш имкониятини беради. Бу гуруҳда канавалар, шурфлар, штольнялар, разведка шахталари тизимилари ажратилади. Ҳар бир тизим ўзининг турларига эга.
Тоғ-бурғилаш тизими гуруҳи тоғ лаҳимлари ва бурғи қудуқлари турли нисбатларда биргаликда қўлланилиши билан ҳарактерланади. Уларнинг нисбати районнинг геоморфологияси, коннинг геологик тузилишининг мураккаблиги ва фойдали қазилма хоссаларининг ўзгарувчанлигига боғлиқ. 28-расмда разведканинг зарба-канатли ёки колонкали бурғилаш ёрдамида ўтилган бурғи қудуқлари, шурфлар ва шахталар билан энг кенг тарқалган комбинацияси, назорат ролини ўтовчи ва технологик намуна олиш учун фойдаланувчи ҳамда разведка штольняси ёки шахтасининг ерости бурғи қудуқлари билан бирга рационал қўлланиши келтирилган.
Разведка тизимини танлашга таъсир кўрсатувчи омиллар, геологик, тоғ-технологик ва географик-иқтисодий турларга бўлинади.
Уларнинг орасида конни ва уни ташкил этувчи фойдали қазилма таналарининг структуравий-морфологик хусусиятлари, уларнинг шакли, ўлчами, тузилиши ва моддий таркиби, ўзгарувчанлик даражасини ҳарактерловчи геологик омиллар белгиловчи ҳисобланади.
Тоғ-технологик омиллар тоғ-геологик, гидрогеологик ва бошқа ётиш шароитлари ҳамда фойдали қазилма ва ёндош жинсларнинг физик-механик хоссаларидан келиб чиққан ҳолда конни очиш тарзи ва қазиб олиш технологиясини белгилайди. Конни очиқ усулда ёки юқори самарадор тизимлар ҳамда ерости эритиш усулида қазиб олишга тайёрлашда разведкада бурғи қудуқларини қазиш тизими афзалроқ ҳисобланади.


28-расм. Штольнялар ва колонкали бурғулашнинг ерости разведка тизими.
Чапда-кесма чизиғининг ҳажмий ўзгарувчанлик диаграммаси(маъданли масофанинг узунлиги, ўртача қалинлиги ва симоб миқдори). Ўнгда-маъданли зонанинг вертикал тексликдаги проекцияси. 1 - аргиллитлар; 2 туфли қумтошлар; 3 – маъдан назоратловчи устсурилма; 4 бой маъданларнинг контури; 5 – симобнинг башорат ресурслари участкаси: а – энг эҳтимол, б – кам ишончли; 6 тоғ лаҳимлари ва бурғи қудуқлари: а - канавалар, шурфлар, штольнялар, рассечкалар, б – ерости бурғи қудуқлари.




Коннинг юқори даражада сувланганлиги ёки маъданли маҳсулдор ётқизиқларни қоплаб ётувчи бўшоқ жинсларнинг катта қалинлиги ҳақида гап кетганда ҳам разведка тизимини танлаш масалалари шундай ечилади. Ва, аксинча, маъданга ёндош жинсларнинг юқори даражада дарзланганлиги ва бурдаланганлиги, керн чиқиши етарли бўлмаслиги туфайли, колонкали бурғилашдан фойдаланиш учун тўсиқ ҳисобланади.
Географик-иқтисодий омиллар разведка тизимини танлашга ишлаб чиқариш кучлари суст ривожланган, қийин бориладиган ёки оғир иқлим шароитларига эга алоҳида ўлкаларда кўпроқ таъсир этади. Бундай шароитларда разведка тизимини танлашда максимал диққат бурғи қудуқлари, ерусти тоғ лаҳимлари ва рельефнинг қулай парчаланганлигида штольниялар қазишга қаратилади. Тоғ-қазиб олиш корхоналари ишлаб турган районларда ёки улар яқинида бурғилаш ва тоғ лаҳимлари тизимининг самарали нисбатини қўллаш учун қулай шароитлар яратилади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish