Ўзбекистон републикаси


Разведка усулларини танлашга турли омилларнинг таъсири



Download 9,62 Mb.
bet61/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

3.5.Разведка усулларини танлашга турли омилларнинг таъсири
А.Умумий табиий омиллар. Р е л ь е ф кўпчилик ҳолларда берилган участкада разведка усулларини аниқловчи бош омил бўлиб ҳисобланади. Агар кескин тармоқланган рельефли конлар вертикал чизиқ бўйлаб чуқур очилган бўлса, унда баланд нуқтада жойлашган учаткаларда штольний тизимида разведка ишларини олиб бориш етакчи аҳамиятга эга бўлади. Бундай ҳолларда шахта усулида коннинг фақат қуйи қисми очилади ва разведка қилинади.
Қ о п л а м а ж и н с л а р н и н г қ а л и н л и г и разведка жараёнига, айниқса унинг дастлабки қидириш ва дастлабки разведка босқичига жуда сезиларли таъсир кўрсатади. Кўпинча, катта қалинликдаги сув сақловчи ёпилма ётқизиқлар коннинг ер юзасига чиқиб очилиб қолган очилмаларида разведка ишларини олиб боришдан воз кечишга мажбур қилади. Бундай шароитда дастлабки разведка бурғулаш қудуқлари ва ҳатто разведка шахталари ўтиш орқали амалга оширилади.
Ж и н с л а р н и н г с у в г а т ў й и н г а н л и г и ҳам разведка усулини танлашга таъсир этади. Кучли сув сақловчи сочмаларни разведка қилишда гарчи улар шурфлар ўтказишга қараганда анча кам аниқликдаги маълумотларни бериши маълум бўлса ҳам бурғулаш қудуқларидан фойдаланишга тўғри келади. Катта оқимли туб конларда шурфлар ўтказишдан воз кечиб, қимматга тушсада разведка шахталари ёки агар рельеф бунга имкон берса уни жуда узун ва қиммат бўлган штолняларга алмаштиришга тўғри келади.
Ў т и л а ё т г а н ж и н с л а р н и н г ҳ о с с а л а р и. Йирик валунлар ёки 0,5-1 метрдан ортиқ бўлган ўта қаттиқ қатламларнинг мавжудлиги одатда секин айланувчи бурғулаш қудуқларидан фойдаланишни рад этишга мажбур қилади.
Тоғ жинсларининг ва фойдали қазилмаларнинг қаттиқлиги ва ғоваклигига боғлиқ равишда колонкали бурғуларнинг-майдаловчи, суррогатли ёки олмосли усуллари танланади. Олмосли бурғуларни юмшоқ жинсларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, серёриқ жинсларда қўллаш эса умуман мумкин эмас, чунки у ер ёриқлари текислигига кескин бориб урилиши ҳисобига олмосларнинг синиб кетиши содир бўлади. Суррогатли бурғулар фақат Моос шкаласи бўйича 4 дан юқори бўлмаган юмшоқ ва ўртача қаттиқликдаги жинслар учун маъқул. Майдаловчи бурғулар ўртача ва юқори қаттиқликдаги жинслар учун қўлланилади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish