Ўзбекистон републикаси


Разведка ишларини ташкил қилиш босқичлари



Download 9,62 Mb.
bet59/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

8.3. Разведка ишларини ташкил қилиш босқичлари
Бу бўлимда фақат разведкани танлаш ва амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилади. Разведка лаҳимлари ва уларни ҳужжатлаштиришни техник жиҳатдан тўғри юритиш мақсадига эга бўлган ташкилий тадбирлар, разведка техникалари(ГРД) ўқув курсининг ҳужжатлаштиришга бағишланган бўлимида ўргатилади. Қуйида разведка бочқичлари давомида ўтказиладиган энг муҳим ташкилий тадбирлар тавсили келтирилади.
Разведка ишларига тайёргарлик босқичи. Бу босқичда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
а) ўрганилаётган регион ва кон ҳақида архивда мавжуд бўлган деярли барча маълумотларни, хисоботлар ва адабиётлар бўйича маълумотларни тўплаш. Бунда жойнинг геологияси, иқтисодий-географик ўрни, аҳолиси, транспорт, электр энергияси, сув, қурилиш материаллари билан таъминланганлиги ва бошқаларга эътибор каритилади;
б) кон жойлашган худуднинг ва унга чегарадош худудларнинг умумий топографик ва геологик ҳариталарини танлаш;
в) разведка худудида йирик миқёсли топографик асосда тавсилий геологик суръатга олишни таъминлаш;
г) қидириш ва разведкалашда геофизик усулларни қўллаш шароитлари ва имкониятларини аниқлаштириш;
д) разведка ишларининг лойиҳаси, режаси ва сметасини тузиш.
Разведка ўтказиш босқичи. Ҳар бир разведка босқичининг аниқ шароитларида геологик-разведка лаҳимларини навбат билан жойлашишини ва лаҳимлар ўтказишнинг параллелли ва кетма-кетли усуллари аҳамиятини аниқлашга разведка ишларининг тизимли таҳлили орқали эришилади.
Умумий лойиҳа асосида ҳар бир алоҳида лаҳимларни ўтказишнинг аниқ ишчи лойиҳалари тузилади. Лойиҳаларда ўтиб бўлинган лаҳимлар бўйича олинган барча умумий маълумотлар акс эттирилган бўлиши лозим. Чизма- графиклари, ёзма тушунтирувлари расман расмийлаштирилмасдан бажарилган лойиҳалар бўйича разведка лаҳимларини ўтишга(унча катта бўлмаган канавалар ва дудкалардан ташқари) қатъиий йўл қўйилмайди.
Разведка жараёни билан бир вақтда олиб бориладиган материалларни жорий камерал қайта ишлаш жуда зарур ва у иш жойида олиб борилади. Бунда қуйидаги ишлар бажарилади:
а) йиғма ҳужжатлаштириш графикларини тузиш;
б) ўз вақтида кимёвий таҳлилларни ўтказиш ёки улар учун намуналар олиш ва фойдали қазилма сифатини ўрганишнинг бошқа (пайвандлаш трубкалари, бинокулярли лупалар ва хокозо) усулларини қўллаш;
в) ёндош жинслар ва қазилма бойликларни микраскопик ўрганиш;
Разведка жараёнида материалларни камерал қайта ишлашни ўз вақтида “йўл-йўлакай” ўтказиш, разведка ишлари йўналишига аниқлик киритиш имкониятини ва шу йўл билан разведка самарадорлиги ва тезлигини тубдан ошириш мумкин.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish