Қиёсий усул. Нефт конлари захираларини ҳисоблашнинг қиёсий усули асосида, кўриб чиқилаётган кон билан у ёки бу даражада ўҳшаш бўлган, уни ишга тушириш давомида қуйида кўриб чиқиладиган эксплоатация эгри чизиқлари усулида маълум вақт давомида захиралари етарли даражада аниқланган ва айни вақтда қазиб олинаётган конларга солиштириш ётади. Бунда коннинг қазиб олинган ёки қазиб олинаётган бир майдони бўйича ҳисобланган нефт миқдори, кўриб чиқилаётган бутун кон бўйича тақсимланади. Бунда маълум ўзгартиришлар киритилиши (ҳажмий-қиёсий усул) ёки киритилмаслиги (фақат солиштириш усулида) ҳам мумкин.
Қиёсий усулнинг фақат ўзидан фойдаланиб захираларни ҳисоблаш имкониятлари анчагина чекланган. Аксарият ҳолларда, жумладан, иккита кон нафақат ўзининг нефтли майдонлари ва қалинликлари билан, балки улардаги нефтнинг нисбий оғирлиги ёки нефт сақловчи жинсларнинг ғоваклилиги ёки бўлмаса бошқа барча шароитлари билан бир биридан фарқини кузатиш имкониятлари мавжуд бўлганда ҳажмий-қиёсий усулни қўллаш мумкин. Икки майдоннинг қиёслаш вақтида улардан бирининг захиралари маълум бўлса, иккинчисининг захирасини ҳажмий усул формуласидаги майдоннинг нефтдорлиги, қаламлар қалинлиги, нефтнинг нисбий оғирлиги ва ғоваклилик коэффиценти каби захира қийматларининг майдон контурига нисбатан пропорционал равишда ўзгариб боришига қараб аниқлаш мумкин.
Агар иккита майдон учун F1 ва F2 – нефтли қатламлар майдони, h1 ва h2 – уларнинг қалинликлари, d1 ва d2 –нефтнинг нисбий оғирлиги ва 𝜑1 ва 𝜑2 – ғоваклилик коэффиценти деб қабул қилинса, тўйиниш коэффиценти ва фойдали коэффицентни ҳар икки майдон учун тенг деб қабул қилсак, унда S1 ва S2 захиралар қуйидаги нисбатда бўлади:
.
Эксплоатация эгри чизиқлари усули. Ҳисоблаш ишлари олиб бориладиган шароитлардан келиб чиқиб қўлланиладиган бу усул бир қанча вариантларга эга. Вариантларнинг энг оддийларидан бири йиллар бўйича районнинг умумий қазиб олиш эгри чизиғини тузишда ўз ифодасини топади. Абсцисса ўқига кондан фойдаланилган йиллар, ордината ўқига эса тонналарда ифодаланган қазиб олиш қийматлари қўйиб чиқилади (71-расм).
Келгуси йилларда фойдаланиш давомида қазиб олишнинг пасайиш ҳарактерини билдирувчи қия чизиқ, масалан, 9, 10, 11, 12 ва 13 биринчи 8 йиллик фойдаланиш маълумотлари бўйича етарли даражада аниқ белгиланган, ер қаърида қолиб кетган захиралар 9, 10, 11, 12 ва х.к. йилларга жавоб берувчи ордината йиғиндилари бўйича аниқланади.
Захираларни ҳисоблашнинг бу вариантини, қазиб олиш темпи йилдан йилга камайиб бораётганлиги аниқланган ва захиралари ҳисобланаётган майдонларда янги эксплоатацион бурғулаш имкониятлари деярли тугаган эски районлар учун қўллаш мумкин.
71-расм. Йиллар бўйича қазиб олиш эгри чизиғи.
Навбатдаги вариантлардан бири турли хил зичликда ўтилган бурғу қудуқларининг таъсирини ҳисобга олади ва қуйидагиларда ўз ифодасини топади: бир майдонга тўғри келадиган маълум бир қудуқнинг биринчи йилги фойдаланиш унимдорлиги билан аниқланади. Масалан, 1 гектарга битта қудуқ; шу майдон бирлигида катта зичликдаги унимдорлик, масалан, иккита қудуқ, сўнгра учта қудуқ ва х.к.
Олинган маълумотлар бўйича бир бутун майдонда қудуқлар сонининг ортиб бориши билан бошланғич йиллик қазиб чиқаришнинг камайишини ифодаловчи эгри чизиқлар тузилади. Сўнгра фойдаланишнинг биринчи йилида минимал қазиб олиш масаласи қўйилади. Бошқача айтганда, охирги марта қайта қазишга мўлжалланган қудуқ ўзининг биринчи йилги эксплоатацияси давомида қазиб олинади ва қабул қилинган бир бутун майдонда иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган қудуқлар ўтилиб, эгри чизиқлар бўйича қудуқлар сони топилади (72-расм).
Сўнгра турли даражадаги зичлашишга жавоб берувчи фойдаланишнинг биринчи йиллари бўйича маҳсулдорлик қийматлари йиғлади, бунинг натижасида максимал ўтилган қудуқлар бўйича бир бутун майдондан қазиб олинган қийматлар топилади. Шундан сўнг қудуқнинг йиллик унимдорлигини вақтга боғлиқлигини ифодаловчи эгри чизиқлардан фойдаланилади. Қудуқнинг унимдорлиги биринчи йил фойдаланиш унимдорлигидан келиб чиқиб фоизларда берилади. Шу эгри чизиқлар бўйича улардан навбатдаги йиллар давомида фойдаланиш учун қудуқнинг йиллик унимдорлиги аниқланади.
72-расм. Қудуқлар зичлигини ифодаловчи эгри чизиқ.
Фойдаланишнинг охирги йилларида қазиб олинган, иқтисодий жиҳатдан минимал фойдали қийматларни ва қудуқларнинг бутун фаолияти давомидаги унимдорлигини жамлаб, берилган майдондан ўтилган максимал миқдордаги қудуқлар бериши мумкин бўлган барча нефт миқдорини ҳисоблаб топиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |