12.4. Кўмир кони захираларини ҳисоблашга мисол
Разведка қилинган участканинг стратиграфик кесмаси қуйидан юқорига қараб қуйидаги жоғ жинсларидан ташкил топган дейлик (73-расм):
- қалинлиги 35 метргача бўлган учламчи даврдан кейин ҳосил бўлган гиллар;
- қалинлиги 1,5 метрдан 3,0 метргача бўлган учламчи даврнинг – охактош-чиғаноқли ётқизиқлари, олигоцен гиллари ва опокалари;
- майда ва йирик заррачали қумтошлардан, қумли ва гилли сланецлардан, охактош ва кўмирдан ташкил топган тошкўмир ётқизиқлари. Кўмирнинг умумий қалинлиги умумий кесманинг 1,6% атрофидаги қисмини ташкил қилади. Охактошларнинг қалинлиги унча катта эмас. Тошкўмир системаси жинсларининг ёши С51 свитасига, қуйи қисми эса С62 свитасига тегишли.
Ўрганилаётган участка субкенглик йўналишига эга бўлган йирик синклинал ўқининг шимолий қанотида жойлашган. Жинсларнинг қанотдаги ётиш бурчаги 100 га тенг, ўқига яқин қисмида эса 70 атрофида.
73-расм. Тошкўмир кони участкасининг плани ва кесмаси.
1- қатламининг изогипслари; қатламининг изогипслари; 3 – участка чегараси; 4 – устсурилманинг қатлам билан кесишган чизиғи; 5 – флексура, қатлам билан кесишиш; 6 - тоғ лахимлари чегараси; 7 – кўмир; 8 - гилли–сланец; 9 – қумли сланец; 10 – кўмирли сланец; 11 – йирик доначали қумтош; 12 – майда доначали қумтош.
Участка тектоникаси унча катта бўлмаган устсурилма билан мураккаблашган бўлиб, унинг йўналиши асосан шимолий-шимилий шарқ томонга йўналган, ётиш бурчаги шарқий-жанубий-шарқий томон 70 дан 900 гача ва силжиш амплитудаси эса 5 – 30 метрни ташкил қилади.
Худди шу йўналишда вертикал амплитудаси 70 – 100 метр бўлган флексурали тектоник бузилишлар синклинал ўқи йўналиши бўйлаб қисқариб, сўнгра сўниб боради.
- С62 свитасида кўмир қатламлари мавжуд эмас, О2 свитада ва асосан К5 ишчи қатламлар ҳисобланади.
- К5 қатлам жанубга томон иккига ажралиб қатламларни ҳосил қилади.
- қатламлар, қалинлиги 0,01 дан 0,29 метргача бўлган майда қатламчали қўмирлашган ва гилли сланецлар билан антрацидларнинг ўзаро алмашиниб ётишидан ташкил топган.
- Ҳисобланаётган айрим участкаларда К5 қатламининг ўртача қалинлиги 0,75 дан 0,90 метргача, тоғ ишлари доирасида 1,60 метргача; қатламда 0,60 дан 0, 85 метргача (айрим қудуқларда 1,0 метргача) ва қатламда эса 0,70 дан 0,75 метргача ўзгариб туради.
- Участканинг шимолий, ғарбий ва жанубий қисмидаги горизонтлар тоғ лаҳимлари ёрдамида очилган;
- Синклиналнинг ўқ қисмидаги қуйи горизонтлар чуқурлиги 300 дан 850 метргача бўлган, бир - биридан ва тоғ лаҳимларидан 1500 – 2500 метр масофада жойлашган вертикал колонкали бурғулаш қудуқлар билан кесиб ўтилган.
- Захираларни ҳисоблаш Бауман усули бўйича ўтказилган.
- Изогипслар планда ҳар 50 метрдан 1: 5000 ли миқёсда ўтказилган.
- Изогипс қийматлари 650 метргача бўлган захиралар А2 тоифага, 650 -750 оралиғида бўлган захиралар В тоифага киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |