Ўзбекистон републикаси


Кон захиралари ва башорат ресурслари таснифи



Download 9,62 Mb.
bet101/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

11.5. Кон захиралари ва башорат ресурслари таснифи
Қаттиқ фойдали қазилмалар захиралари ўрганилганлик даражаси бўйича А, В, C1 и С2 тоифаларга бўлинади. Дастлабки уч тоифа захиралари разведака қилинган, С2 тоифаси эса дастлабки баҳоланган захираларга киради. Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг башорат ресурсларини асослаш P1, Р2 ва Р3 тоифалар бўйича амалга оширилади.
А ва В тоифаларга кирувчи захиралар энг батафсил ўрганилган ҳисобланади. Бу тоифадаги захиралар кондиция талабларига мос равишда бурғи қудуқлари ёки тоғ лаҳимлари контури бўйича аниқланади. Бунда фойдали қазилма таналарининг ўлчами, шакли ва ётиш шароитларини аниқлашга; улар ичидаги маъдансиз ва нокондицион участкаларни контурлашга; ушбу таналар морфологияси, ички тузилиш ҳарактери ва ўзгарувчанлик шароити хусусиятларини ўрганиш учун фойдали қазилманинг технологик хоссаларига, гидрогеологик, муҳандис-геологик ва тоғ-геологик ва бошқа шароитларига, конни қазиб олиш учун юқори тавсилий лойиҳа тузишга эътибор қаратилади. Бундан ташқари, фойдали қазилманинг табиий турлари, саноат туркумлари, навлари, уларнинг таркиби, хоссалари, қимматли ва зарарли компонентларининг минерал шакллари бўйича тақсимланиши аниқланади. А тоифага мансуб захиралар разведка лаҳимлари билан ҳамма томондан чегараланган контур бўйича ҳисобланган захиралардир. Блокнинг разведка қилинганлиги қуйидагиларни таъминлаши лозим: 1) фойдали қазилма танасининг ётиш шароитлари, шакли ва тузилиши тўла аниқланган бўлишини; 2) хом ашёнинг сифати ва технологик ҳоссалари тўла ўрганилган бўлишини; 3) хом ашёларнинг табиий турлари ва саноат навлари, фойдали қазилма таналари ичида ноконденцион ва маъдансиз участкалар контурланган ва ажратилган бўлишини; 4) коннинг тоғ – техник қазиб олиш шароитлари тўла аниқланган бўлишини.
В тоифадаги захиралар А тоифа учун кўрсатилган талабларга яқин бўлиши лозим. Аммо бунда, улардан фарқли ўлароқ, ўрганиш фойдали қазилма таналарининг шакли, ётиш шароитлари ва ички тузилиши бўйича бўлиб, фақат уларнинг асосий хоссаларини ўзгарувчанлиги белгиланади. Фойдали қазилмалар таналарининг қалинлиги ва сифати ўзгармаганда В тоифадаги захиралар контурига геологик даракчилар, геофизик ва геокимёвий маълумотларни талқин қилиш орқали асосланган чекли экстраполяция зоналарини киритишга йўл қўйилади. В тоифадаги захиралар разведка лаҳимлари контурида оддий ётиш шароитларида, ётқизиқларнинг кам ўзгарувчанлиги ва хом ашё сифати ёки уларнинг қонуниятли ўзгарувчанлиги ишончли аниқланган, чегараланган экстраполяция зоналари эътиборга олиниб ҳисобланган захиралар. Разведка қилинганлиги қуйидагиларни таъминлаши лозим: 1) ётқизиқларнинг ётиш шароитлари, шакли ва тузилиши тавсилий аниқланганлигини; 2) маъданли ётқизиқлар ичида маъдансиз ва нокондицион участкаларни, хом ашёларнинг табиий турлари ва саноат навларини ажратиш ҳамда уларнинг тарқалиш қонуниятларини ва макондаги нисбатларини аниқ контурлашсиз аниқлашни; 3) хом ашёлар сифатини аниқлашни; 4) конни ишга туширишнинг асосий тоғ –техник шароитларини аниқлашни.
C1 тоифадаги захираларга В тоифадаги захираларга нисбатан пастроқ талаблар қўйилади. Уларнинг В тоифадаги захираларидан фарқи фойдали қазилмаларнинг ички нобиржинслиликлари ва технологик хоссалари, гидрогеологик ва бошқа табиий шароитларини ўрганиш даражасидан иборат бўлади. C1 тоифадаги захираларнинг технологик хоссалари уларнинг саноат қимматини асослаш учун етарли даражада ўрганилади, гидрогеологик, мухандис-геологик, геокриологик, тоғ-геологик ва бошқа асосий табиий кўрсаткичлари тахминий баҳоланади.
С1 тоифадаги захиралар берилган разведка лаҳимларида интерполяция ва экстраполяциядан кенг фойдаланиш асосида блоклар чегараларида ўтказилган контурлар бўйича ҳисобланган захиралар. С1 тоифага А ва В захирали блокларга ёндош бўлган разведка қилинмаган блокларнинг захиралари киритилиши мумкин. Экстраполяция зоналарининг чегараси геологик, геофизик ва разведка қилиш ишлари асосида ўрнатилган маъданлашиш жараёнларини назорат қилувчи қонуниятлар билан аниқланади.
Захираси С1 тоифага кирувчи блокларнинг разведка қилиниш даражаси қуйидагиларни таъминлаши керак: 1) умумий ҳолатда маъданли таналарнинг ётиш шароитларини, шакли ва тузилишини тушунтиришни; 2) хом ашёларнинг табиий турларини ва саноат навларини ажратилганлигини; 3) фойдали қазилмаларнинг сифати ва технологик ҳусусиятлари ҳақида умумий маълумотлар олишни; 4) конни қазиб олиш шароитлари ҳақида умумий тасаввурга эга бўлишни.
Кўриб чиқилган А, В ва C1 саноат тоифаларидаги захиралар тахминан баҳоланган С2 тоифадаги захиралардан принципиал фарқ қилади. Уларнинг контури геофизик ва геокимёвий маълумотларни ҳисобга олган ҳолда экстраполяция усулидан фойдаланиб маҳсулдор маъдан айрим(ягона) бурғи қудуқлари, тоғ лаҳимлари ва табиий очилмаларга асосланиб аниқланади.
С2 тоифага кирувчи захиралар қулай структуралар ва тоғ жинслари мажмуаси контурлари доирасида ҳисобланадиган захиралардир. Маъданли таналарнинг ётиш шароитлари, шакли ва тарқалиши, хом ашё сифати ва унинг ҳоссалари, коннинг ишга туршириш шароитлари, маъданли таналарнинг ягона кесишмаси бўйича ёки захиралари нисбатан юқори тоифа бўйича ҳисобланган қўшни участкалар билан қиёслаш орқали тасдиқланган геологик ва геофизик маълумотлар асосида аниқланади.
Фойдали қазилмаларнинг сифати ва технологик хоссалари намуналарнинг лаборатория тадқиқотлари натижалари бўйича аниқланади. Гидрогеологик, муҳандис-геологик, тоғ­-геологик ва бошқа шароитлари алоҳида кузатув нуқталари, муайян кон ёки участкаларга ўхшашлиги бўйича баҳоланади.
Маъданлар мажмуасини ташкил этувчи ва уларда мавжуд бўлган асосий фойдали компонентларнинг захиралари бир хил тоифаларда ҳисобланади, йўлдош компонентларнинг захиралари эса пастроқ тоифага киритилиши мумкин.
Башорат ресурслари - бу муайян ёки тахмин қилинаётган фойдали қазилма конларининг потенциал захираларидир. Уларни миқдор жихатдан баҳолаш, маъдан назоратловчи омилларга, худудда маълум бўлган конга ўхшашлигидан ташқари, саноат ва генетик турига, қулай геологик даракчиларининг мавжудлигига, геофизик ва геокимёвий маълумотларга асосланади. Башорат ресурсларини баҳолаш конларни қазиб олишнинг ҳозирги ва яқин келажакдаги техник-иқтисодий имкониятларини ҳисобга олиб, эксплуатация қилиш учун мумкин бўлган чуқурликкача ўтказилади. Бунда баҳоланаётган минерал хом ашёнинг сифати ва технологик хоссалари ҳисобга олинади.
Башорат ресурслари деб маълум бир геологик объект бўйича келгусида контур ташқарисида геологик разведка қилиш ишлари режалаштирилган, қидирув ишлари вақтида топилган, одатда С2 тоифадаги захираларга тенглаштирилган ва разведка жараёнида кутилаётган фойдали қазилма таналари ҳисобига уларнинг тарқалиш майдони ва чуқурлигини ўрганиш натижасида захираларни ошириш имконияти бўлган ресурсларга айтилади.
P1 тоифали башорат ресурслари келажакда контур ташқарисида разведка қилиш ишлари режалаштирилган, одатда С2 тоифадаги захираларга тенглаштирилган ҳамда қидирув ишлари вақтида топилган ва разведка жараёнида кутилаётган фойдали қазилма таналари ҳисобига уларнинг тарқалиш майдони ва чуқурлигини ўрганиш орқали захираларни баҳолаш.
Р2 тоифадаги башорат ресурслари маъданли ҳудудлар маъданли майдон, тугун ва шунга ўхшаш худудларда конларни очиш эҳтимоли бўлган потенциал захираларни баҳолаш.
Р3 тоифали башорат ресурслари Р2 тоифали башорат ресурсларидан фарқли ўлароқ, фазовий фотосуръатларни, ўрта ва майда миқёсли геологик ҳариталарни талқин қилиш, геофизик ва геокимёвий тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш натижасида ҳамда қулай геологик даракчилар асосида топилиши таҳмин қилинаётган конларнинг потенциал захираларини баҳолашдан иборат.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish