Ўзбекистон републикаси


Фойдали қазилма захираларини ҳисоблашдаги ҳатоликлар тушунчаси



Download 9,62 Mb.
bet108/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

12.5.Фойдали қазилма захираларини ҳисоблашдаги ҳатоликлар тушунчаси
Кўп ҳолларда тоғ-кон корхоналарини қуриш ва фойдаланишда разведка бўйича олинган материаллар ва ҳулосалар маълум даражада ўз исботини топмайди. Баъзан конлар торазведкаси уни очиш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳа ечимларини ўзгартириб юборади. Бу ҳол ҳар доим объектни ўзлаштиришда вақтдан ютқазишга ва капитал маблағларни ортиқча сарфланишига олиб келади. Баъзан ҳатоликлар шу қадар катта бўладики, бошлаб қўйилган қурилишларни ёпиш ва конни концервациялашга тўғри келади. Тоғ-кон корҳоналарини қуриш ва фойдаланишда разведка материалларининг ўрнатилган маълумотлар билан абсолют мос келишига эмас, балки уларни йўл қўйиладиган маълум чегаралар доирасида тасдиқланишига эътибор қаратиш лозим. Коннинг тавсилий ўрганиш рудник геология хизмати томонидан конлардан фойдаланиш вақтида олиб борилади.
Разведка натижаларига асосланиб қурилган коннинг башоратли моделини реал геологик объект билан солиштирганда, уларни ҳар доим ҳам миқдор жиҳатдан баҳолаш мумкин бўлмаган катта ёки кичик доимий номутаносиблик мавжудлигини кузатилади. Бу ерда энг асосий қийинчилик шундан иборатки, мураккаб конлар учун бир хил маълумотлар бўйича бир неча башорат модели вариантларини кўриш мумкин.
Кўринишига қараганда, разведка ҳатосини аниқлаш учун энг ишончли этолон бўлиб эксплуатация қилинаётган конларнинг маълумотлари ҳисобланади. Аммо, энг аниқ маркшейдерлик суръатга олиш, ҳар доим ҳам маъданли тананинг ҳажми ва шаклини акс эттиравермайди. Эксплуатация жараёнида фойдали қазилмаларни йўқотилиши табиий, бошқа томондан, маъданли массага маъданли тананинг таг ва уст томони қўшилади. Шундай қилиб, чўзинчоқ маъданли масса ҳажми бўйича эмас, массаси бўйича эмас, балки фойдали қазилмаларнинг хақиқий танасига жавоб бермайди. Маъданли тананинг структуралари эксплуатацион режаларга нисбатан янада ишончсиз, чунки тозалаш ва тайёрлаш ишлари бир қатор сабабларга кўра, кўпинча дизъюнктив бузилишлар зонасигача, номаъдан дайкалар ва силларгача, бурмаларнинг ўқ қисмигача, карстлашган зоналаргача бормайди. Баъзи бир структура элементларининг аниқ ҳолати ва уларнинг маъданли таналар билан ўзаро муносабатини аниқлаш анча мураккаб.
Йўқотилиш ва маъдан кондициясининг пасайиши, маъдан турлари ва навларини ҳар доим ҳам аниқ ҳисобга олмаслик, ер қаърида маъданли таналар бўйича ва уни айрим участкалари ва блоклари бўйича хом ашёларнинг миқдорий ҳарактеристикаларини ҳақиқий холатини бузиб кўрсатилишига олиб келади.
Шундай қилиб, разведканинг аниқлигини баҳолаш учун эталон сифатида қабул қилишда эксплуатация маълумотларини обдон ва ҳар томонлама таҳлил қилиш зарур. Шубҳасиз, моделлар ва эталонларни фақат рақамли маълумотлар бўйича солиштиришга йўл қўйилмайди. Кесмаларни тавсилий таҳлили, гипсометрик ва горизонталли планлар, рудник геология хизматининг бирламчи ҳужжатларини ва х.к. ҳисобга олиш зарур.
Жуда кўп холларда разведканинг аниқлиги(ёки ноаниқлиги) разведкалаш ҳисоботлари ва эксплуатация маълумотлари бўйича ҳисобланган фойдали қазилма захиралари миқдоридаги яқинлик(тенглик) асосида қуйидаги формулага мувофиқ баҳоланади.

Бу ерда: qэ – эксплуатация маълумотлари бўйича кон захираси;
qр - разведка маълумотлари бўйича кон захиралари.
Умумий шаклда маъданли танадаги фойдали компонентлар қуйидаги формула бўйича аниқланади:
 
Бу ерда: S – ётқизиқлар майдони;
m – ётқизиқларнинг ўртача қалинлиги;
d – маъданнинг ўртача ҳажмий массаси;
С – фойдали компонентларнинг ўртача миқдори.
Коннинг геологик-саноат параметрларини ҳисоблаш учун дастлабки ўртача қийматларни аниқлашда катта ҳатоликдаги захиралар қийматига мос келувчи қийматни олиш мумкин. Маълумки, ишлаб чиқариш учун на фақат ҳисобланадиган параметрлар тўғрисидаги ўртача маълумотлар, балки маҳаллий, ўзига ҳос аҳамиятли ва кон доирасида уларнинг ўзгарувчанлик динамикаси ҳақидаги маълумотлар ҳам муҳим. Бундан ташқари, захиралар миқдори ва ҳатто уларнинг тоифалари бўйича кон ва маъданли таналар структуралари, маъданли тана чегарасининг ҳарактери, маъданли майдоннинг макондаги жойлашуви, маъданларнинг табиий турлари ва навлари, маъданли таналарнинг ётиш чуқурлиги ва шароитлари ва уларнинг ўзаро холати тўғрисида ҳулоса чиқариш мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган умумий маълумотлар конларни очиш ва фойдаланиш тизимларининг самарали схемасини лойиҳалаш учун жуда муҳим. Бу геологик-саноат параметрлар бўйича ҳатолар захиралар қийматини ҳисоблаш аниқлиги билан компенсиация қилиниши мумкин эмас. Ва нихоят, разведка конларни ишга туширишда муҳандислик-геологик, гидрогеологик, газлашганлик, термик ва бошқа шароитлар тўғрисида аниқ маълумотлар бериши керак. Конларнинг захиралар миқдори бу геологик-саноат параметрларини ҳарактерламайди.
Келтирилганлардан шу нарса маълум бўладики, конлар разведкасининг аниқлиги унинг айрим геологик-саноат параметрларига бўлган нисбати бўйича аниқланиши керак. Кон захиралари–бундай параметрлардан фақат биридир. Албатта, захираларни ҳисоблаш аниқлиги энг муҳим аҳамиятга эга, аммо, у бутун кон разведкаси аниқлигини белгиламайди. Разведка аниқлигини баҳолаш коннинг(айрим маъданли таналарнинг, участкаларнинг, блокларнинг) барча геологик-саноат параметрлари аниқлигини аниқлашни ўз ичига олади.
Разведка қачонки, агар барча геологик-саноат параметрлар талаб этилган аниқликда ўрнатилган бўлса ишончли ҳисобланади ва агар параметрлардан бирортаси аниқланмаган ёки ҳатолик билан аниқланган бўлса ҳам ишончсиз ҳисобланади. Разведканинг ишончлилигини эксплуатация бошлангунга қадар, корхонани лойиҳалаш давомида баҳолаш лозим (тавсилий разведкадан сўнг). Бундай холатларда анча тавсилий разведка қилинган ва ўрганилган кон участкаларини қиёслаш учун этолон сифатида қабул қилишга тўғри келади.
Тавсилий разведка қилинганлиги тўғрисида кўпинча разведкалаш тармоқлари зичлиги (қуюқлиги) бўйича ҳулосалар чиқарилади(разведкалаш тармоқлари қанча кўп бўлса, разведка шунча тавсилий ҳисобланади). 59,60-расмларда турли разведка босқичларида аниқланган разведкалаш тармоқлари қуюқлигига боғлиқ маъданли тана кесмаларининг вариантлари келтирилган. Ҳар бир навбатдаги башорат варианти нисбатан аниқ ва аввалги вариантларда йўл қўйилган ҳатоликларни миқдор жихатдан аниқлаш имкониятини беради.

74-расм. Тентаксой(Қараганда) шахтасида ўтилган геологик кесмаларнинг вариантлари.
а–тавсилий разведкадан сўнг; б–торазведкадан сўнг; в–тавсиявий қўшимча бурғулаш қудуқлари ўтилиши кўзда тутилган лойиҳавий кесма.

75-расм. Кесма бўйича боксид ётқизиқларининг морфологияси.
а–дастлабки разведка маълумотлари бўйича; б–тавсилий разведка маълумотлари бўйича.
1–охактошлар; 2–доломитлар; 3–мергеллар; 4–қумтошлар; 5–боксидлар; 6–гиллар; 7–тўртламчи давр ётқизиқлари.
Разведкада икки–кузатувлар ўтказиш ва уларнинг натижаларини умумлаштириш каби ўзаро боғлиқ, аммо, тамойил жиҳатдан турлича бўлган томонлари яққол ажралади. Мос равишда одатда разведканинг икки ҳатолик тури фарқланади: кузатишдаги ҳатоликлар (уни кўпинча техник ҳатоликлар деб аталади) ва умумлаштиришдаги ҳатоликлар (ўхшатишдаги, геологик ҳатоликлар).
Фойдали қазилма захираларини ҳисоблашдаги техник ҳатоликлар. Разведкалаш кузатувлари разведкалаш нуқталари деб аталувчи нуқталарда олиб борилади. “Разведкалаш нуқталари” тушунчаси шартли тушунча бўлиб, геометрик нуқталар тушунчасига жавоб бермайди. Масалан, бурғулаш қудуғи ёки шурфнинг вертикал геологик кесмаси бўйича кузатув, ўлчаш ишлари ўтказилди ва тарифланди, улар маъданли танани кесиб ўтди. Планда ҳар бир бу каби лаҳимлар–нуқта ҳисобланади, аммо ҳақиқатда уларда маъданли тананинг чиқзиқли вертикал кесишувини ва бундан ташқари, ёпиб турувчи ва остида ётган жинслар кесмасини кузатиш мумкин. Горизонтал лаҳимларнинг (канава, квершлаг, расечка) кўндаланг кесмасида маъданли таналар кесишишини ва горизонтал юзада ёндош жинслар кесмасини, штрекда – фойдали қазилма ётқизиқлари бўйича йўналишини, қиялик бўйича – ётишини кузатиш мумкин. Тозаланган лаҳимларда маъданли тананинг макондаги холатини энг ишончли аниқланади. Шундай қилиб, разведкалаш нуқталари ҳарактери ва улардан олинадиган ахборотлар ҳажми бўйича турлича бўлади.
Техник ҳатоликлар қиймати разведка усулига, кузатиш сифатига ҳамда унда фойдаланиладиган аппаратураларга боғлиқ. Бошқа ҳар қандай шароитларда, техник ҳатоликлар қиймати кузатув олиб борувчи хизматчилар малакасига, кузатиш ва уларни ҳужжатлаштириш ишларини чуқур ва тўла амалга оширилганлигига боғлиқ. Геологик ахборотларни ишончлилик даражаси разведка усулларига ҳам боғлиқ, буни техник ҳатоликларни баҳолашда қўзда тутиш лозим.
Хозирги вақтда фойдали қазилма ва ёндош жинсли ётқизиқларни табиий очилмаларда ва тоғ лаҳимларида энг ишончли кузатиш мумкин. Бунда ётқизиқлар қалинлиги ва тузилишини бевосита кузатиш ва уни кўп маротаба назорат қилиш учун имконият туғилади. Агар ётқизиқ ёнбош жинслардан аниқ фарқланса ёки маъдансиз қатламлар маъдан таналари ичида аниқ ажралиб турган бўлса, уларнинг қалинликлари чизғич, рулатка ёки бошқа узунликни ўлчаш воситалари ёрдамида 0,5-1 см. қалинликгача аниқликда ўлчаш мумкин. Маъданли тана ва ёндош жинсларнинг ётиш элементлари кузатилаётган нуқтада тоғ компаси ёрдамида 1-5о аниқликгача ўлчаниши мумкин. Фойдали қазилмалар ва ёндош жинсларнинг структураси ва текстураси тавсилий жихатдан кўриб чиқилади ва тарифланади.
Фойдали қазилмаларнинг сифати намуналар бўйича ҳарактерланади, улар олинган жой кузатиш нуқтасига нисбатан аниқ белгиланади. Разведкалаш нуқталарининг жойдаги холати маркшейдерлик суръатга олиш маълумотлари бўйича х, у. z координаталарда аниқланади.
Агар ётқизиқ аниқ чегараланмаган ва ёндош жинслар билан босқичли ўтишга эга бўлса, уларнинг чегаралари ҳамда ички тузилиши шартли равишда секцияли намуналар олиш маълумотлари бўйича аниқланади. Бундай ҳолларда маъданли ва маъдансиз қатламчаларнинг аниқ ўлчови маъдан – бўш жинс (кондицион-нокондицион маъдан) чегарасидан секцион намуналар олинган узунлик билан аниқланади. Шунингдек, қалинликларни ўлчашдаги ҳатоликлар ҳам объектив баҳоланиши мумкин.
Табиий очилмаларда олиб борилган геологик – саноат параметрларни кузатиш ва ўлчаш ишларини этолон сифатида қабул қилмаслик ҳам мумкин (маъданли тана ва ёндош жинсларнинг оксидланиш зоналарида ўзгариши оқибатида). Тоғ лаҳимларида олиб борилган ўлчаш ва кузатиш ишларини бутун маъданли тана ёки коннинг айрим блоклар учун этолон сифатида қабул қилмаслик ҳам мумкин.
Бурғулаш разведка усулларидан бири сифатида ишончлилик нуқтаи назаридан тоғ лаҳимларидан кейинги ўринларда туради. Қоидага кўра, бурғулаш маълумотлари бўйича разведка қилишдаги техник ҳатолик анча юқори бўлиб, кўпинча улар тизимли ҳарактерга эга бўлади ва уларни шу нуқтадаги тоғ лаҳимлари бўйича олинган маълумотларга қиёсламасдан туриб хақиқий қийматларини баҳолаб бўлмайди.
Бурғулаш қудуқлари ўтишнинг кўплаб усулларидан энг ишончли геологик кузатувларни колонкали бурғулаш таъминлаши мумкин. Чунки қудуқдан кўтарилган керн ёрдамида тоғ жинсларининг кетма-кет ётиш шароитларини, уларнинг моддий таркибини, текстура ва структураларини аниқлаш имкониятини беради. Шунга қарамасдан, колонкали бурғулаш ҳам геологик ахборотларни ишончлилиги даражаси бўйича тоғ лаҳимлари билан рақобатлаша олмайди.
Керннинг чиқиши жуда кам ҳолларда, у ҳам бўлса фақат унча катта бўлмаган оралиқларда(биринчи метрларда) 100% ни ташкил қилади (бурғуланган жинслар қалинлигина нисбатан). Бурғулаш қудуқларидан керннинг чиқиши 70% бўлганда қониқарли ҳисобланади. Бундай ҳолларда бурғулаш қудуқлари ўтилган барча жинсларнинг салкам учдан бир қисми тақдим этилмайди. Жинслар ўзларининг турли хил ҳусусиятларига кўра, бурғулаш вақтида емириб ва ювилиб лойқага ёки шламга айланиб кетади. Жинсларнинг бундай ҳоссалари керннинг танланган емирилиши деб аталади. Бурғулашнинг айрим интерваллари бўйича (жинслар ҳарактерига боғлиқ равишда 1,5–3м) керннинг чиқиши жуда кенг доирада (0 дан 100%гача) ўзгариб туради. Шунинг учун қалинлиги 1–3 метрли жинслар, шу жумладан, фойдали қазилмалар, уни ўртача чиқиши қониқарли бўлган керн билан бирга тўла тақдим этилмаслиги ҳам мумкин.
Керн йўқотилиши қайси жинслар ҳисобига содир бўлганлигини фақат косвенний маълумотлар–бурғулаш снарядининг юриши, ювиш режимидаги ўзгаришлар, ювиш эритмаларининг ранги ва таркиби бўйича ҳулоса қилиш мумкин. Қудуқ қанча чуқур ковланса, қазилган жинслар кесмаси тўғрисидаги билвосита маълумотлар шунча ишончсиз бўлади. Энг яхши холатларда, маълум даражада ишончлилик даражаси ўтилган жинсларнинг кетма-кетлиги ва қалинлиги ёрдамида аниқланади. Фойдали қазилма ётқизиқларининг тўла тушиб қолиши ёки улар қалинлигини сезиларли даражада кичрайиб кетиши каби кўплаб холатлар маълум. Керннинг йўқотилиши ётқизиқ шифтининг учратиш чуқурлигини, маъданли ва маъдансиз қатламчалар қалинликларини ҳисобга олишда хатоликларни келтириб чиқаради. Жинсларнинг моддий таркиби, текстура ва структураси, ҳарактерли чоклари ва жинсларнинг бошқа ўзаро мунасабатлари хақидаги ахборотлар сайланган емирилиш эвазига бузиб кўрсатилган ёки умуман мавжуд эмас. Жинсларнинг ва фойдали қазилмаларнинг сайланган емирилиши қанча кучли ва ўрганилаётган ётқизиқ кесмаси қанча кўп қатламли бўлса, ҳатто керн чиқиши юқори даражада бўлса ҳам колонкали бурғулаш маълумотлари шунча кам ишончли ҳисобланади.
Баъзан бурғулаш қудуқлари ёрдамида очилган жинсларнинг макондаги ўрни тўғрисида нотўғри тасаввурлар олинади, чунки 100–150 метрдан чуқур бўлган қудуқларни бурғулашда одатда уларни берилган йўналишдан четга чиқиши содир бўлади, унинг дастлабки қиялик бурчаги ва ўқ азимути ўзгаради. Ҳар икки бурчакларнинг қийшайиши чуқурлик ошиб борган сари ўзгариб боради. Агар тегишли чора кўрилмаса, 500-1000 метр чуқурликда қудуқнинг хақиқий ўқи лойиҳадагига қараганда кескин четга чиқади ва қудуқ ўқи тўппа-тўғри бўлиш ўрнига, ўта мураккаб қийшиқ, баъзан бурамали кўриниш ҳосил қилишгача бориши мумкин.
Аниқки, агар қудуқларнинг хақиқий ва азимутал қийшайишини билмасдан туриб, қудуқ ёрдамида маъданли тананинг макондаги кесишиш холатини аниқ аниқлаш мумкин эмас. Маъданли контурлар ва майдонлар тузишдаги ҳатолик разведкалаш қудуқларининг қийшайишини аниқ ўлчанмаганлиги ҳисобига баъзан ўта катта бўлади, бу эса коннинг хақиқий структурасини бўзиб кўрсатади.
Разведка жараёнида бурғулаш ишончлилигини ошириш учун қуйидагилар зарур:
а) йўналтирилган бурғулаш қудуқларини такомиллаштириш ва кенг тадбиқ этиш;
б) бурғулаш ишларини геофизик усуллар билан бирга мажмуавий амалга ошириш;
в) коннинг ҳарактерли нуқталарида жойлашган қўшимча қудуқлар маълумотларини ҳамда тавсилий геологик ҳариталанган маъданли майдон ва тоғ лаҳимлари очилмаларини назорат қилиш;
г) мураккаб конлар разведкасида бурғулаш ишларини тоғ лаҳимлари ўтиш ишлари билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб бориш;
д) бурғулаш ишларини арзонлиги ва нисбатан юқори унимдорликга эгалигини ҳисобга олиб, разведкалаш қудуқлари сонини орттириш;
е) разведка қилинадиган объектнинг хусусиятларидан ва разведка вазифасидан келиб чиқиб, бурғулаш технологияларини такомиллаштириш ва бурғулаш персоналлари малакасини доимий ошириб бориш.
Шу билан бирга, бурғулаш бўйича амалга оширилган разведка маълумотлари бўйича муҳим ҳулосалар чиқаришда разведка жараёнида аниқланаётган кон турини ва унинг хусусиятларини ҳисобга олиб ўта эҳтиёт бўлиш лозим.
Техник ҳатоликлар деб асосан тасодифий ҳатоликларга айтилади. Аммо разведка усули билан боғлиқ ҳатоликлар (масалан, керннинг танланган ишқаланиши ҳисобига) кўпинча тизимли ҳарактерга эга бўлади. Қоидага кўра, ҳатоликлар ҳарактери бир қатор тенг аниқликдаги қайта кузатувлар ўтказиш ва нисбатан аниқ назорат лаҳимлар ўтиш йўли билан аниқланади.
Разведка маълумотларини бирламчи геологик ҳужжатлаштириш жараёнида юзага келадиган ҳатоликларни ҳам техник хатоликларга киритиш мумкин. Улар асосан субъектив ҳарактерга эга бўлади ва ҳам тасодифий ва ҳам тизимли бўлиши мумкин. Шунинг учун тоғ лаҳимларини геологик ҳужжатлаштириш ишлари тажрибали геолог томонидан олиб борилиши мақсадга мувофиқ.
Геологик ҳужжатлаштириш ишларида энг кенг тарқалган ҳатоликларга қуйидагиларни киритиш мумкин: жинслар ва уларнинг ётиш элементларини нотўғри аниқлаш, турли хил жинслар орасидаги контактларни ноаниқ белгилаш, жинслар учун ҳос бўлган муҳим текстура ва структураларини, ҳарактерли минералларини, ҳарактерли органик қолдиқларни тушириб қолдириш, тектоник зона белгилари учун ҳос бўлган иккиламчи ўзгаришларни (жинсларнинг юза бўйлаб сирпаланиши, штриховкалари, майдаланишлари, ювилишлари, брекчияланишлари), баъзан жинсларнинг ётиш юзасини уларнинг қатламаланиш деб қабул қилиниши ва х.к.
Тажрибали мутаҳассис тамонидан бурғулаш қудуқлари кернларини қайта ҳужжатлаштириш вақтида кўпинча “немий” деб ҳисобланган ётқизиқларда аниқ ифодаланган дизъюнктив бузилиш зоналари, маъдан атрофидаги жинсларнинг ўзгариши, палеонтологик ҳарактерланган литологик таянч горизонтлар топилади, уларнинг қалинликлари ва айниқсафойдали қазилмалар ётқизиқларининг тузилиши, жинсларнинг ётиш элементлари аниқлаштирилади, тушириб қолдирилган қатламлар ва бошқалар аниқланади.
Ҳужжатлаштиришдаги ҳатоликлар кўп ҳолларда сифат ҳарактерига эга, уларни миқдор жиҳатдан баҳолаш кўпинча қийин, аммо, агар бу ҳатоликларни ўз вақтида аниқланмаса, улар разведка маълумотларини ва геологик тузилмаларни интерполяциялашда жуда катта ҳатоликларни келтириб чиқариши мумкин. Агар бирламчи разведка маълумотларининг ишончлилигига шубҳа туғилган тақдирда, энг аввало, бирламчи геологик ҳужжатлаштиришни текшириш лозим.
Разведка маълумотларини умумлаштиришдаги геологик ҳатоликлар. Разведка ишончлилигини баҳолашда ҳар доим разведкалаш маълумотларини умумлаштиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган, ўҳшаш ҳатоликлар, башорат ҳатоликлари деб аталувчи ҳатоликларни қўзда тутиш лозим. Геологик ҳатоликлар асосан икки турга бўлинади: 1) бирламчи маълумотларни етарли даражада тўлақонли бўлмаслиги натижасида юзага келадиган ҳатоликлар; 2) разведка маълумотларини интерполяциялаш ва экстраполяциялардаги ҳатоликлар.
Айрим разведкалаш нуқталари вакиллилигини бутун разведка тармоқлар вакиллилигидан фарқлаш лозим. Айрим разведкалаш нуқталари аввало йўл қўйилган техник ҳатоликлар ва ҳужжатлаштиришдаги ҳатоликлар билан боғлиқ равишда вакилли бўлмаслиги мумкин. Бу ҳатоликлар бўлмаган тақдирда ҳар бир айрим нуқта вакиллидир.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish