Ётқизилган қатламни зичлаш. Йўл қопламасини сақлаш бўйича ишлар олиб боришда, сиртга ишлов берилган қатлам, албатта зичланиши керак. Зичлашнинг вазифаси, боғловчи ва чақиқ тошлар орасидаги муносабатни энг юқори даражада бўлишини таъминлаш ва сирт текстурасидаги чақиқ тошларнинг яхлит тузилиш холатини шакллантиришдир
22 – расм. Зичлаш натижасида сирт текстурадаги чақиқ тошларнинг яхлит тузилиш ҳолатининг шаклланиши
Чақиқ тош фракциясининг шаклланиш ҳолатини эгаллаши учун, пневма ғилдиракли катокларда зичлаш амалий восита бўлиб хизмат қилади.
Зичловчи машиналарнинг бир жойдан такрор ўтиш сони чақиқ тош ўлчамига, меъёрига, мустаҳкамлигига ва зичловчи машинанинг турига қараб белгиланади (ўртача ўтиш сони 3-6 марта бўлиши мумкин).
Зичлаш жараёнида қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
- зичлашни йўл четидан ўртага қараб бошлаш;
- бир хил тезликда (1,7-2 км/соат) зичлаш ва зичланаётган қоплама юзасида тўхтамаслик;
- изларни 20-30 см қоплаб ўтиш;
- зичлашда чақиқ тошни майдаланишига ёки эзилишига йўл қўймаслик;
- чақиқ тош ётқизилган қопламада машинани орқага қайтармаслик;
- зичловчи машина ғилдиракларини фақат сув билан хўллаб туриш.
Назорат саволлари:
1. Сиртга ишлов беришнинг афзалликлари ва вазифаларини баён қилинг?
2. Сиртга ишлов беришнинг қандай турларини биласиз?
3. Сиртга ишлов беришда материалларга қандай талаблар қўйилади?
4. Қоплама сиртига ишлов бериш технологиясини тушунтиринг?
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Александр Васильев, Пьер Шамбар «Поверхностная обработка с синхронным распределением материалов», «Трансдорнаука» Москва, 1999, 80стр.
2. Амиров Т.Ж., Шахидов А.Ф. “Асфальтбетон қопламаларининг таъмирлашлараро хизмат муддатларини аниқлаш”. “Ўзбекистон автомобил-йўл комплексининг долзарб вазифалари” Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. ТАЙИ. Тошкент 2008 й. 260-263 бетлар.
3. Бялобжеский и др. Борьба с зимней скользкостью на автомобильных дорогах. М.: Транспорт 1975, 112 стр.
4. Васильев А.П, Сиденко В.М. Эксплуатация автомобильных дорог и организация дорожного движения. М., «Транспорт» 1990 г
5. Леонович И.И, Вырко Н.П, Лащенко А.П. Эксплуатация автомобильных дорог и организация дорожного движения. Минск., «Вышэйшая школа» 1988 г
6. Название проекта: техническая помощь южным Республикам СНГ и Грузии-Трасека эксплуатация дорог. Проект №9601. Предложение по системе зимнего содержание дорог (СЗС) для Узбекистана. Модул В- зимнее содержание дорог (проект) Финляндия-1998 г.
7. Немчинов М.В. Сцепные качества дорожных покрытий и безопасность движения автомобиля. М.: Транспорт 1985, 231 стр.
8. Содержание и ремонт автомобильных дорог: Справочник инженера дорожника /Под ред. А.П.Васильева. М., «Транспорт» 1989 г
9. Саидов З.Х., Амиров Т.Ж. “Автомобил йўлларида қишки сақлаш ишларини режалаштириш муаммолари”. “Ўзбекистон Республакасида автомобил-йўллар комплексини ривожлантириш истиқболлари” Республика илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами. ТАЙИ. Тошкент 2004 й. 231-233 бетлар.
10. Технологические карты устройства слоев износа дорожных покрытий. Минавтодор. Ташкент, 1988, 88стр.
11. Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифи (2006 йил 1 ноябрдаги қарор билан тасдиқланган). Ўзавтойўл ДАК. Тошкент 2007 й.
12. Wirtgen. Термосайклинг. Рекомендация по применению.
13. http://www.os1.ru/article/road_equipment
14. Анализ и выбор методов оценки влияния дорожных сетей на социально- экономическое развитие Узбекистана. Диссертация Гуломова Х.З, Ташкент 2007.
Do'stlaringiz bilan baham: |