ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛ ВА ЙЎЛЛАР ИНСТИТУТИ
“ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ
“АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ ВА АЭРОДРОМЛАР” КАФЕДРАСИ
“АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИХАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯ АСОСАЛАРИ” фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
5580200 “Бино ва иншоотлар қурилиши”
5580800 “Автомобил йўллари ва аэродромлар”
5580600 “Транспорт иншоотларидан фойдаланиш”
Бакалавр таълим йўналишлари учун
Тошкент 2012
ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛ ВА ЙЎЛЛАР ИНСТИТУТИ
“ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ
“АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ ВА АЭРОДРОМЛАР” КАФЕДРАСИ
“АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИХАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯ АСОСАЛАРИ” фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
5580200 “Бино ва иншоотлар қурилиши”
5580800 “Автомобил йўллари ва аэродромлар”
5580600 “Транспорт иншоотларидан фойдаланиш”
Бакалавр таълим йўналишлари учун
Тузувчи: доц. Б.Д. Салимова
асс. Т.Ж. Амиров
Тақризчи: т.ф.н. доц. С.И. Холмухамедов
к.ўқит. Б.К. Қосимхўжаев
Кафедра мажлислар баённомаси № 12, 24.01.2012 й.
Каф. мудири: проф. А.Ф.Шахидов
Факультет услубий кенгаши баённомаси № 7, 27.02. 2012 й.
Янги давлат таълим стандартига асосан тузилган ва қайта ишланган нашр
Тошкент 2012
Йўл обод-эл обод.
И.Каримов
КИРИШ
Республикамизда транспорт коммуникацияларини ривожлан-тириш ва уларнинг фойдаланув ҳолатини яхшилаш бугунги кундаги иқтисодиётнинг долзарб устивор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунингдек ўзбек миллий автомагистралини модернизация қилиш нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун улкан стратегик аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда, бугунги кунда автомобиль йўллари соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг олдига улкан вазифаларни қўймоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 декабрь 2010 йилдаги № ПҚ-1446 сонли “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлан-тиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги 22 апрель 2009 йилдаги №ПҚ-1103 сонли “2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагис-тралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-нинг 31 декабрь 2011 йилдаги №352-сонли “Умумий фойдаланила-диган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишларини таснифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорла-рини ижросини таъминлашда Республикамиздаги мавжуд автомобиль йўлларини қайта қуриш, ҳамда янгиларини лойиҳалаб қуришда имконий ресурслардан кенг фойдаланиб, уларни ишлатишда юқори сифатли талаб кўрсаткичларини таъминлаш учун илмий асосланган технологик жараёнлар ва илғор иш услублари талаб этилади.
Автомобиль йўлларида қўлланиладиган йўл тўшамаларининг мустаҳкамлиги ва муддатли хизмат кўрсата олишлиги қурилиш жараёнларига боғлиқ бўлиб, ўз ўрнида маҳаллий материалларга ишлов бериш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини талаб даражасига етказиш тўшаманинг мустаҳкамлик назариясига асослан-ган бўлмоғи лозим. Шунингдек, йўл тўшамаларини қуриш жараёнлари-ни ташкил этишда замонавий машина ва механизмларини тўғри танлаб, улардан оқилона фойдаланиш йўл тўшамаларини қуриш жадаллиги ва қурилиш муддатларига салмоқли таъсир кўрсатади.
Ушбу қўлланмада йўл тўшамаси конструкцияси қатламларининг мустаҳкамлиги тўғрисидаги маълумотлар ёритилиб, иш бажариш жараёнлари: қурилиш материалларини майдалаш, қориштириш, уларни меъёрий ҳолатгача намлаш ва қуритиш, қатламларни зичлаш, ҳамда назоратлаш баён этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |