Назорат саволлари:
“Хайдовчи – Автомобил – Ташқи мухит – Йўл” тизими бўлакларинининг ўзаро мулоқатига таъриф беринг.
Ташқи мухитнинг хайдовчи талабига мослигини изохланг.
“Автомобил – Йўл” боғлиқлиги ТЭС қандай таъсир кўрсатади.
Қоплама равонлигининг автомобил харакатига таъсирини баён этинг.
3 – МАВЗУ. ТАБИИЙ ИҚЛИМ ОМИЛЛАРИНИНГ ЙЎЛ ХОЛАТИГА ВА АВТОМОБИЛЛАР ХАРАКАТ ШАРОИТИГА ТАЪСИРИ.
Режа:
Йўл тўшамасига табиий иқлим омилларнинг таъсири.
Йўл қопламаси устки юзасининг холатлари ва йил даврлари бўйича харакат шароити.
Қопламанинг транспорт эксплутацион кўрсаткичлари холати.
Таянч сўз ва иборалар: иқлим омили, температура, ёғингарчилик, қоплама холати, деформация, тезлик, харакат шароити, қоплама устки юзаси, илашишлик, равонлик.
Й
3
ўл пойининг мустахкамлиги ва турғунлиги, асосан ундаги сув иссиқлик режимига боғлиқ. Сув иссиқлик ҳолати деб, йил давомида йўл пойини турли нуқталарида температура ва намликни даврий ўзгаришига айтилади. Сув иссиқлик режими йўл иқлим зоналари хусусиятларига қараб фарқлабгина қолмай автомобил йўлларининг жойлашуви, яъни йўл пойи конструкциялари кўтарма ёки ўймадан ўтишга атмосфера ёғинларига, музлаш чуқурлигига ва бошқа факторларга боғлиқ агар бу кўрсаткичларнинг ўзгариши чегарадан ўтса, йўл пойи ўз мустахкамлигини ва турғунлигини йўқотади, у ҳолда кескин ҳаво температуранинг ўзгариши ва намликни ортиши суний иншоотларни қуриш зарурлигини кўрсатади. Атмосфера ёғинлари ёмғир ва қор кўринишида бўлиб, силлиқ ва сув ўтказмайдиган қопламадан йўл ёқасига оқиб, сўнг ён қиялик ён ариқларга тушади. Агар ёмғир жадал ёғса, йўл ёқаси ва ён қияликларни ювиб, ён ариқлардан тошиб оқади ва йўл пойига шимилади. Қуёш таъсирида грунтга шимилган сувлар юқорига қараб ҳаракатланади, бу эса ўз навбатида йўл пойини кўтарилишига, тўшамани бузилишига сабаб бўлади. Қиш ойларида эса йўл пойидаги сувлар музлаб, ҳажмда кенгаяди ва йўл пойини кўтарилишига олиб келади. Сув доимо ҳаракатда бўлади, яъни капиллярлар орқали юқорига ҳаракатланади. Ер ости сувлари сатхини пасайтириш учун дренажлар қурилиши кўзда тутилади. Йўл туташмасига капиллярлар сувни кўтарилишини тўсиш учун органик боғловчилар билан шимдириладиган ёки синтетик материаллар ётқизилади.
Иқлим ва об-хаво табиат факторларининг асосий қисми бўлиб, йўлнинг транспорт эксплуатацион характеристикаларига, автомобилларнинг харакат режими ва харакат хавсизлигига ва уларнинг ишлаш қобилиятига ўз таъсирини кўрсатади. Автомобил йўллари табиий омиллар, доимий ва турли хил таъсирлар остида ишлайди. Бу таъсир этувчилар 2 хил кўринишда бўлади:
1. Йўл пойи ва тўшамини холатига таъсири остида мустахкамлик, хизмат муддати ва илашиш кобилиятини ўзгариши;
2. Йўлнинг коплама юзасида бўладиган холат ўзгаришлари, ғилдирак билан копламани илашишлик хусусиятларини пасайиши.
Об-хаво ва иклим факторларини таъсири остида йўл-пойи ва йўл тўшамаси конструкцияларида намлик ва температуранинг ўзгариши, қизишига, совишига, музлашига, эришига ва бўғланиш натижасида нам-иссиқлик холатини ўзгариши конструкциянинг мустахкамлиги ва транспорт-эксллуатацион кўрсаткичларини пасайишига олиб келади.
Тўшама конструкцияларига таъсир этувчи асосий намликлар манбаи:
1. Атмосфера сувлари, коплама ёриклари, йўл ёқасига сингадиган, қатнов қисми ва йўл ёкаси бирлашадиган ерларида;
2. Қоплама устида, кюветларда туриб коладиган сувлар;
3. Ер ости сувлари, айникса ер юзасига якин сувлар;
4. Пар шаклидаги сувлар, иссиқ қатламлардан совук қатламларга ўтиб юрувчи;
Йўллардан фойдаланишда сув харорат тартибини яхшилаш тадбирлари кўрилади. Йўлнинг бузила бошланган бўлакларида таъмирлаш ишлари белгиланар экан унда турлича: йўл пойи қошини кўтариш; ер ости суви сатхини пасайтириш; муздан сақловчи қатлам қуриш; сувни тутиб узатгик иншоотларини қуриш; нам тўсқич қатлам қуриш каби сув харорат тартибини бошқарувчи чоралар кўришга тўғри келади. Автомобил йўлларидан фойдаланиш жараёнида уларни лойихалаш, қуриш ва қайта тиклаш давридаги шароит хамда талабларга қўшимча кутилмаган сабаблар хам содир бўлиб турадики, бунда йўл пойида буғ ва нам харакати ўзгача тус олиб, йўлга салмоқли таъсир кўрсатади. Бунга йўл яқинида, айниқса йўл атрофидаги янги ерларни ўзлаштирилиши сабаб бўла олади. Бундай жойларда йўл пойи ва саъмин грунтининг мустахкамлигини орттиришдаги навфли усулларидан нам ва буғ тўсқич қатлам қуриш хисобланади. Ер ости сувлари чуқур бўлган жойларда буғ тўсқич қатламни, саёз жойларда нам тўсқич қатламни жойлаштириш тавсия этилади. Буғ тўсқич қатламни тўшама остидан қанчалик чуқурликга жойлаштириш қуйидаги формула орқали топилади:
h = 10 , м
бу ерда а – йўл тўшамасининг харорат ўтказувчанлик коэффициенти.
Буғ тўсқич қатламини қуришда турлича материаллардан фойдаланилади ва уларни қалинлиги хар хил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |