Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти “ЙЎЛ Қурилиши” факультети


Италиянинг Marini фирмасига қарашли



Download 9,97 Mb.
bet21/29
Sana06.06.2022
Hajmi9,97 Mb.
#639630
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
эксплуатация маъруза

Италиянинг Marini фирмасига қарашли асфальт қорувчи ЕМСС қурилмасида эски асфальтдан фойдаланишнинг кенг тарқалган технологик схемасидан фойдаланилади/
Минерал материаллар таъминлаш агрегатидан қия конвейер ва таъминлагич орқали барабанга берилади. Унга, яна минерал кукун, ушлаб қолинган чанг, битум ва майдаланган эски асфальтбетон ҳам солинади. Буларнинг бари барабанда аралашади, қиздирилади ва битум (ёки юмшатгич) билан қоришади. Ҳосил бўлган асфалтьбетон қоришма чўмичли подъёмникка тўкилади; у тайёр маҳсулотни автотранспотрга ортадиган йиғма бункерга ағдаради. Барабандан бошқа ҳамма ускуналар анъанавий асфальт қурилмалардагига ўхшаш.
Финляндиянинг ARA фирмасига қарашли РС-200 қурилмасида (14-расм) эски асфальтбетон минерал материаллар билан бирга солинади, шунинг учун қурилманинг компановкаси соддароқ.
Бироқ, материалларнинг намлиги кам бўлса, битум пуркаладиган зонада қизиган буғ парда ҳосил қилиш мақсадида сунъий равишда намлаш зарурати туғилади.





14 – расм. Асфальт қорувчи РС-200 қурилмаси:
А- чангни элеваторга узатиш; Б- чангни тарозили бункерга бериш; В- чангни аралаштиргичга бериш; 1- мўркон; 2- чанг тутқич; 3- минерал кукунлар бункери; 4- қоришмани тўплаш бункери; 5- қориштиргич; 6- бошқариш чизмаси; 7- автомат чўмич; 8- қизиган материаллар элеватори; 9- конвейер; 10- кукун қўшилмалар бункери; 11- чанг дозалагич; 12- қуритиш барабани; 13- битумли цистерналар; 14- минерал материалларни дозалагич; 15- конвейер; 16- қўшилмалар бункери; 17- минерал материаллар ва эски асфальт бункерлари.

Бу, ортиқча харажат демакдир. Айни вақтда бу усул эски асфальтбетоннинг хусусиятларини яхшилашдан ташқари донадорлигини ҳам яхшилайди, натижада ҳосил бўлган қоришма бир хил чиқиб, йўл қопламаларининг сифатини оширади. Бу мақсадларда ишлатиладиган турли қурилмалар эски асфальтбетонни янги қоришмага аралаштиришдан ташқари эски материал таркибидаги битумнинг куйиб кетишига йўл қўймайди.


Асфальтбетон қопламаларни таъмирлаш технологиясининг фаолияти йўл тўшамаси конструкциясининг қатламини ошириши ёки оширмасдан, автомобиль йўллари қопламаларини иссиқ ёки совуқ усулда регенерация қилишга асосланган. Бу технология, мавжуд йўл тўшамаси материалидан муқобил фойдаланишга имконият яратади ва транспорт харажатларини сезиларли даражада қискартиради, ҳамда юқори қатламни лойиҳа характеристикаларини яхшилайди.


Регенерация жараёни мавжуд қопламанинг ҳолатига боғлик. Мазкур комплекс “Ремикс” ёрдамида амалга оширилади. Агар шикастланган (бузилган) қопламани чуқурлиги 6 см дан ортмаса, иссиқ усулда регенерация қилиш технологияси мақсадга мувофик. Россия ва Белорусияда асфальтбетон қопламаларни "Ремикс" да регенерация қилиш тажрибасига биноан, ремиксниасосий технологияси билан анъанавий технологиянинг техник иқтисодий кўрсаткичлари куйидаги 1-жадвалда келтирилган.



Ишларнинг номи

1 м 2 нархи
АҚШ долларида

1

Янги қоришмани кўшмасдан қоплама равонлигини тиклаш; (Refort) қўшимча юзани профиллаш (Reраку)да ётқизиш

3,95

2

Иссиқ усулда юпқа қатлам емирилишини профил бўйича (Repare)да ётқизиш.

5,85

3

Янги материални қўшиш(Remix), қопламани устки қатламини иссиқ усулда регенерация орқали конструкцияни кучайтириш.

5,64

4

Иссиқ усулда янги материални қўшиб ва емирилиш қатламини профил бўйича ётқизиш (Remix-Plus), қайта ишлаш чуқурлиги 6 см гача емирилиш қатламини қалинлиги 4 см гача

8,12

5

Бир қатламли асфальтбетон қоплама билан текисланадиган қатлам

6,80

6

Икки қатламли асфальтбетон қоплама билан текисланадиган қатлам

10,10

Мавжуд йўл тўшамасида юқори даражада нуқсонлар ва бузилган жойлар пайдо бўлса, асфальтбетон қатлами эгилишга ишламаса ва боғланмаганлиги сезилса, бу ҳолатда совуқ усулда регенерация қилиш мақсадга мувофик.


Нобикир йўл тўшамасининг дастлабки мустахкамлиги ёки уни кучайтириш технологиясини чуқур совуқ регенерация қилиш энг самарали тиклаш технологияси хисобланади.
Санациянинг охирги мақсадига мувофиқ, дастлабки йўл тўшамаси конструкцияси ва унинг ҳолатига биноан ишлаб чиқаришда бир қанча технологик схемалардан (совуқ регенерация ва совуқ фрезалаштириш) фойдаланиш мумкин. Бунга йўлда ўзгармас қурилмада аралаштириш усули билан совуқ регенерация қилиш киради. Бу эса, юқори технологияҳисобланади, жараёнларнинг ихчамлилиги юқори меҳнат унумдорлигига эга, аммо қимматли рециклерни сотиб олиш учун бир мунча сарф-харажат керак бўлади. Қўзғалмас қурилмада аралаштириш усули эса йўлда аралаштиришга қараганда бирмунча устуворликка эга.

Download 9,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish