Назорат саволлари:
1. Йўл тўшамаси ва қопламаларни жорий таъмирлашда қандай ишлар бажарилади?
2. Ўтиш туридаги қопламаларни ўрта таъмирлаш қандай ишларни ўз ичига олади?
3. Асфальтбетон қопламаларни ўрта таъмирлашнинг турлари ва технологиялари тўғрисида тушунча беринг?
4. Цементбетон қопламаларни ўрта таъмирлаш қандай техник меъёрлар асосида амалга оширилади?
5. Қопламаларни капитал таъмирлашнинг мақсади ва бажариладиган иш турлари нималардан иборат?
8 – МАВЗУ. ҚОПЛАМАЛАРНИ РЕГЕНЕРАЦИЯ ҚИЛИШ
Режа:
Асфальтобетон қопламаларини янгилаш усуллари.
Қопламларни қиздириб текислаш.
Қопламаларни фрезалаш
Таянч сўз ва иборалар: регенерация, асфальтобетон қопламаси, кучайтирувчи қатлам, деформация, қоплама нуқсонлари, қоплама ёриқлари, ўйиқлар, профилактик тадбир, қиздириб текислаш, фрезалаш, шимдириш.
Узоқ йиллардан бери, йўл қопламаси ейилганда (ишдан чиққанда), уни таъмирлаш учун кучайтирувчи қатлам ётқизилган. Натижада, йўл қатламининг қалинлиги, айниқса шаҳар кўчаларида 40-50 см ни ташкил этган. Бунда эски қопламанинг нуқсонлари йўқотилмаса, мавжуд деформация янги қопламага ҳам таъсир этади. Шунинг учун, кейинги йилларда йўл қопламасининг ейилган қатлами фрезалаб олиб ташланадиган бўлди. Ҳосил бўлган қолдиқ материал айрим ҳолларда чиқиндига ташланар эди, ваҳоланки, фрезалашдан чиққан материалдан фойдаланиш ёки уларни асфальтбетон заводларда қайта ишлаш учун технологик жараёнлар мавжуд.
Тошкент шаҳрининг ўзидан бир йилда 45-60 тонна эски асфальтбетон чиқинди сифатида чиқариб ташланган. Эскирган асфальтбетонни қайта ишлаб яна йўлга ётқизилса, 28-40 минг тонна табиий тош, 2,1-2,6 минг тонна битум тежалган бўларди.
Йўл-қурилиш материаллари, айниқса, органик боғловчили бетонлар тез эскиради, яъни вақт ўтиши билан физик-механик хусусиятлари ўзгаради. Натижада, қопламада ёриқлар, ўйиқлар ва бошқа хил деформациялар ҳосил бўлади. Асфальтбетон қопламанинг дастлабки хусусиятларини тиклаш жараёни регенерация (янгилаш) деб аталади. Унинг турли усуллари бор
Эскирган асфальтбетонни ишлатиш технологиясини яратишдан аввал, унинг хоссалари лаборатория шароитида ўрганилади. Узоқ вақт ишлатилган асфальтбетондан цилиндр шаклидаги намуналар ўйиб олинади. Ундаги битум, майда ва йирик тўлдиргичлар ажратилади ва синалади.
Қопламаларни регенерация қилиш профилактик тадбир бўлиб, эксплуатация вақтида эскириб қолган битумни тиклайди.
Асфальтбетонни янгилаш учун қопламани қиздириш усули м кенг қўлланилади. Аввал қиздириб, юзага янги қоришма қўшмасдан ёки қўшиб текисланади ҳамда асфальтга пластик хусусият берувчи материал қўшиб, кейин текисланади.
Қиздирилган қатламга янги қоришма қўшмасдан текислаш қуйидаги тартибда бажарилади. Қоплама инфрақизил нурлар билан 160... 180º С гача
қиздирилади. Махсус асбоб билан қоплама юзаси 3...4 см чуқурликда юмшатилади. Кейин қоришма қопламани эни бўйлаб қайта ёйилади, ағдаргич билан текисланади ва титратма брус ёрдамида бироз зичланади (9-расм).
9 – расм. Асфальтбетон қопламаларни тиклашнинг технологик схемаси: 1-4- инфрақизил газ қиздиргич блоки панелларининг тартиб рақамлари; 5- юмшатгич; 6- қопламани кўндалангига текислагич; 7-иссиқ асфальтбетон қоришма уюми; 8- титратма брус ва текисловчи плита; 9- қиздириш пайтида асфальтбетон қоплама қатламининг ҳарорати
Титратма каток ёки пневматик ва силлиқ жўвали катоклар жуфти ёрдамида узил-кесил зичланади (ўтишлар сони 12 та гача). Бу усулдан қопламадаги асфальтбетоннинг физик-механик хусусиятлари ўзгармаган ёки озгина ўзгарган ҳолларда, битумнинг қовушқоқлиги стандарт талабидан пастроқ бўлганда фойдаланилади. Қопламада синиқ жойлар, 20 мм дан ортиқ бўлмаган нотекис жойлар бўлса, қуйи қатламларда деформациялар бўлмаса, шунингдек янгиланадиган қатлам қалинлиги 40 мм дан ва қоплама қалинлиги 60 мм дан кам бўлмаган ҳолларда ҳам шу усулдан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |