Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди



Download 492,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/40
Sana21.02.2022
Hajmi492,76 Kb.
#77389
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
2. Ишга кабул килиш

 
 
 
 


16 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари 
билан меҳнат шартномасини тузишнинг ўзига хос жиҳатлари 
Меҳнат шартномаси ходим (фуқаролар йиғини масъул котиби, 
―Маҳалла 
посбони‖ 
жамоатчилик 
тузилмасининг 
раҳбари, 
фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия 
масалалари бўйича маслаҳатчиси ва бошқалар) билан фуқаролар 
йиғини раиси ўртасида ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда 
тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва 
бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ 
эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. 
Ходим ва фуқаролар йиғини раиси меҳнат шартномасининг 
тарафлари бўлиб ҳисобланадилар. 
Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин 
қўшимча ҳолатлар (―Маҳалла посбони‖ жамоатчилик тузилмасининг 
раҳбари лавозимига номзод юзасидан туман (шаҳар) ИИБ бошлиғи 
билан келишиш, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-
ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси номзоди билан 
туман (шаҳар) хотин-қизлар кўмитаси билан келишиш) бўлиши 
мумкин. 
Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, 
шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив 
ҳужжатлар билан белгиланади. 
Меҳнат 
шартномаси 
тарафларининг 
келишуви 
билан 
қуйидагилар белгиланади: 
иш жойи (фуқаролар йиғини); 
ходимнинг меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у 
ишлайдиган лавозим; 
ишнинг бошланиш куни; 
меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал 
қилиш муддати; 
меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари. 
Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва 
бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва 
кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас. 
Меҳнат шартномаси ѐзма шаклда тузилади. 
Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси 
Ҳукумати 
томонидан 
белгиланган 
тартибда 
тасдиқланадиган 
намунавий шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. 


17 
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки 
нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади. 
Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади. 
Меҳнат шартномаси ходим ва фуқаролар йиғини раиси имзолари 
билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. 
Фуқаролар йиғини раисининг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли 
эканлигини таъкидлаш тариқасида фуқаролар йиғини муҳри билан 
тасдиқланади. 
Меҳнат шартномалари: 
- номуайян муддатга
- беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга; 
- муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин. 
Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати 
кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга 
тузилган деб ҳисобланади. 
Ўзаро яқин қариндош ѐки қуда-анда бўлган шахсларнинг
(ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, 
шунингдек 
эр-хотинларнинг 
ота-оналари, 
ака-укалари, 
опа-
сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига 
бевосита бўйсуниб ѐки унинг назорати остида хизмат қиладиган 
бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади 
(Меҳнат кодекси 79-модда)
Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у 
имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада 
белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини 
бажаришга киришмоғи лозим. 

Download 492,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish