23
Тавсифнома ѐзганда ишлатиладиган сўзлар
1.
Инсоннинг
ишчанлик
сифатлари:
виждонли,
меҳнатсевар, ишни ўз вақтида бажаради, ташкилотчи,
ташаббускор, онгли, ўзига ва атрофдагиларга талабчан
(эътиборли), ғайратли, одоб-ахлоқли, сермулоҳаза, ўзига
топширилган ишларни вақтида бажаради.
2. Ахлоқий хислатлари:
ҳалол, софдил, хушмуомила,
эътиборли, киришувчан, камтар, самимий, андишали,
олижаноб.
3. Салбий
баҳолар:
қўпол,
ѐлғончи,
дангаса,
бешафқат, бефарқ, алам олувчи, кўп гапирувчи, қўрс,
тарбиясиз.
4. Барқарорлашган иборалар:
қизиқарли тадбирлар
ташаббускори, яшхи ўртоқ, ҳамиша ѐрдам беришга
тайѐр, атрофидагиларнинг фикрини эшита билади, ишга
чин дилдан муносабатда бўлувчи, ўз устида доимо
ишлайди,
маҳаллада
обрў
қозонган,
эътиборли,
тадбирларда қатнашади, жамоат ишларидан қочмайди.
24
ТАВСИЯНОМА
Бу
ҳужжат
нимага
(рағбатлантиришга
ѐки
жазолашга) тавсия этилаѐтганлигига қараб ижобий ѐки
салбий маълумотларни ўз ичига олади.
Тавсиянома ходимнинг бошқа лавозимга ўтаѐтгани-
да, унвон ѐки мукофот берилаѐтганида ѐки жазоланаѐт-
ганида берилади. Ҳар қандай тавсиянома матнида тавсия
қилинаѐтган шахснинг хусусиятлари – мутахассис сифати-
да малакаси, ишчанлиги, оилавий, ахлоқий жиҳатлари ва
ижтимоий фаолиятига баҳо
берилади, шунингдек тавсия
этилаѐтган лавозимига муносиб эканлигига ишонч
билдирилади.
Намуна
Тошкент шаҳар
Ички ишлар
бошқармаси бошлиғи, милиция
полковниги Т.Бўриевга
Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини
“Маҳалла посбони” жамоатчилик
тузилмаси раҳбари, 1993 йилда туғилган,
миллати – ўзбек,
олий маълумотли
Султон Азимов ҳақида
ТАВСИЯНОМА
Султон Азимов 2013 йилдан Гулистон маҳалла
фуқаролар йиғини “Маҳалла посбони” жамоатчилик
тузилмаси раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда. Эгаллаб турган
лавозимидаги иш давомида у ўзини фақат ижобий
томондан кўрсатди. Ҳалол, ишчан ва тиришқоқ инсон.
Доимо ўз билим ва маҳоратини оширишга интилади.
Ишга виждонан муносабатда бўлади. “Маҳалла
посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзолари билан иноқ
бўлиб ишлайди. Ўзига ва атрофидагиларга талабчан.
25
У маҳаллада ишлаган даврда ҳудудда
жиноятчилик
ва ҳуқуқбузарликлар камайди. Бунинг сабаби тузилма
аъзолари билан ишни яхши йўлга қўйганлиги ва
профилактика инспектори билан ҳамкорликда иш олиб
борганлигидир.
Шахсан С.Азимов томонидан 2013 йилда – 2 та, 2014
йилда – 5 та жиноятчиликнинг олди олинди.
С.Азимов
маҳалладошлари
ва
жамоатчилик
тузилмаси аъзолари ўртасида обрў-эътиборга эга.
Юқоридагиларга
асосланиб, Гулистон маҳалла
фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинининг “Маҳалла
посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари С.Азимовни
ички ишлар органларида хизмат қилишга тавсия этади.
Do'stlaringiz bilan baham: