Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди



Download 486,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/26
Sana21.02.2022
Hajmi486,46 Kb.
#41576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
8-Фуқаролар йиғини оилавий ва мулкий аҳволи

Ташкилий ҳужжатлар мазмунан муассасанинг 
ҳуқуқий мақоми, таркиби, бошқарув жараѐнининг 
боришида жамоа иштирокининг қайд қилиниши, бошқа 
ташкилотлар билан алоқаларнинг ҳуқуқий томонлари каби 
масалаларни акс эттиради. Низомлар, йўриқномалар, 
мажлис баѐнлари, шартномалар ана шундай ташкилий 
ҳужжатлар сирасига киради. 
Фармойиш ҳужжатлари гуруҳига буйруқ, кўрсатма, 
фармойиш кабилар киради. 
Маълумот-ахборот ҳужжатлари анча катта гуруҳни 
ташкил қилади, бундай ҳужжатларнинг иш юритиш 
жараѐнидаги иштироки ҳам жуда фаол. Бу гуруҳ 
далолатнома, маълумотнома, ариза, тушунтириш хати, 
ишончнома, тавсифнома каби ҳужжатларни ўз ичига 
олади. 
Хизмат ѐзишмалари мазмунан хилма-хил бўлади. 
Уларда муассаса фаолиятининг турли масалалари билан 
боғлиқ талаб, илтимос, кафолат кабилар акс эттирилади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, 
ҳужжатларнинг ҳар бир тури ўз тили ва услубига эга 
бўлиши билан бирга, уларга қўйиладиган умумий талаблар 
ҳам мавжуд. 
Фуқаролар 
йиғини 
томонидан 
бериладиган 
ҳужжатлар компьютерда ѐзилиб, принтердан чиқарилган 



бўлиши ѐки шарикли ручкада (кўк, қора ѐки бинафша 
рангда) ѐзилиши мумкин. 
Фуқаролар 
йиғини 
томонидан 
бериладиган 
ҳужжатларга маълум талаблар ҳам қўйилган бўлиб, улар 
қуйидагилар: 
- ҳужжатларда ўчириш ѐки тузатишга йўл қўйилмайди; 
- ҳужжатларнинг ҳар бир тури умум қабул қилинган 
шаклда ва муайян изчилликда тузилади; 
- ҳужжат матни қисқа, равон, аниқ ва мантиқли (ортиқча 
сўз ва иборасиз) баѐн қилиниши керак. Ҳужжат тили жуда 
қисқа ва лўнда бўлиши лозим; 
- ҳужжатларда фақат умум қабул қилинган қисқартма 
сўзлардан фойдаланилади; 
- бирор шахсга мурожаат этилганда “Сиз” олмоши, 
шунингдек унинг турланган шакллари (Сизга, Сизнинг, 
Сиздан ва ш.к.) бош ҳарф билан ѐзилади; 
- сон, одатда, рақам билан ѐзилади. Пул ҳужжатлари 
(ишончнома, тилхат ва б.)да рақамдан сўнг қавс ичида шу 
рақамнинг сўздаги ифодаси кўрсатилади; 
- араб рақамлари билан ифодаланган тартиб сонларидан 
сўнг қўшимча ѐзилмай, унинг ўрнига чизиқча (-) қўйилади: 
1-чорак, 2-банд. Рим рақамидан сўнг ҳеч қандай қўшимча 
ѐзилмайди: I чорак, II банд; 
- фуқаролар йиғини ва унинг органлари томонидан 
бериладиган ҳужжатлар унинг мансабдор шахслари 
томонидан имзоланишини талаб қилади. Аввал, ҳужжатга 
имзо чекадиган мансабдор шахс лавозимининг номи, сўнг 
шахсий имзоси ва фамилияси (тўлиқ) исми, шарифи 
(инициаллари 
– 
бош 
ҳарфлари) 
кўрсатилади. 
Ишончномада уни берувчи шахснинг имзосидан ташқари, 
ушбу имзони тасдиқловчи мансабдор шахс имзоси ҳам 
бўлади; 
- ҳужжатларда саналар араб рақамлари билан ѐзилади. 
Бунда ўзбекча гап тузилишидан келиб чиққан ҳолда, 
қуйидаги шаклда берилади: 2015 йил 22 август 
(2015.22.08). 



Ушбу қўлланма ѐзма нутқ малакасини эгаллашга, 
турли ҳужжатларни мустақил, тўғри ѐзишда фуқароларга 
кўмак беради деган умиддамиз. 




Download 486,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish