Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди



Download 486,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/26
Sana21.02.2022
Hajmi486,46 Kb.
#41576
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
8-Фуқаролар йиғини оилавий ва мулкий аҳволи




 
Ўзбекистон 
“Маҳалла” 
хайрия
жамоат фонди 
 
 
“Маҳалла зиѐси” 
республика
ўқув-услубий 
маркази 
 
 
 
Фуқаролар йиғини раиси томонидан 
фуқароларга уларнинг оилавий ва мулкий 
аҳволи тўғрисида маълумотномалар ҳамда 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа 
ҳужжатларни тақдим этиш 
тартиб-таомиллари ҳақида 
УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР 
 
 
МАҲАЛЛА КУТУБХОНАСИ 
Тошкент – 2015 
 
 
МК 
 



“Маҳалла зиѐси” республика ўқув услубий маркази. 
Фуқаролар йиғини раиси томонидан фуқароларга уларнинг 
оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномалар ҳамда 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни тақдим 
этиш тартиб-таомиллари – Т.: 2015 й.  64 б. 
 
Нашр учун масъул:
Ж.Иноғомов 
 
Тақризчилар:
Б.
Ғоибназаров
, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузуридаги 
Давлат бошқаруви академияси 
проректори.
 
А.
Хамдамов
, Фуқаролик жамияти 
шаклланишини мониторинг қилиш 
мустақил 
институти 
директори 
ўринбосари.
 
 
Ушбу услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси 
қонунлари, фуқаролар йиғини фаолиятига доир қонунлар, қонун 
ости ҳужжатлари ва соҳага доир адабиѐтлар асосида ишлаб 
чиқилди ва фуқаролар йиғини раиси томонидан фуқароларга 
уларнинг 
оилавий 
ва 
мулкий 
аҳволи 
тўғрисида 
маълумотномалар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш тартиб-таомилларига 
бағишланган. 
У фуқароларга уларнинг оилавий ва мулкий аҳволи 
тўғрисида маълумотномалар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган бошқа ҳужжатларни ѐзиш нормаси ва тартибларини 
белгилайди. 
Услубий тавсиялар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, , 
шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Услубий тавсиялар “Маҳалла зиѐси” республика ўқув-
услубий маркази қошидаги Илмий-маслаҳат кенгашининг
2015 йил 8 октябрдаги 3-сонли йиғилиш қарори билан нашрга 
тавсия этилган. 



КИРИШ 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига 
ҳудуддаги фуқаролар, давлат ҳокимияти органлари ва 
фуқаролик жамияти институтлари вакиллари турли 
ҳужжатлар сўраб мурожаат қилишади. Шу сабабли, 
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатга 
эга бўлган мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатлари 
доирасидаги ҳужжатлар тайѐрланади ва мурожаат қилган 
жисмоний ѐки юридик шахсларга тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш 
органлари 
тўғрисида”ги 
қонунининг
14-моддасида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га 
фуқароларга уларнинг оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисида 
маълумотномалар 
ҳамда 
ҳужжатлар, 
қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар 
берилишини таъминлаш ваколати берилган.
Қонуннинг 19-моддасида “Фуқаролар ўзини ўзи 
бошқариш 
органларининг 
ва 
уларнинг 
мансабдор 
шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган 
қарорлари тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар, тегишли 
ҳудудда жойлашган юридик шахслар, шунингдек уларнинг 
мансабдор шахслари томонидан ижро этилиши учун 
мажбурийдир” деб кўрсатилган. Демак, мазкур моддага 
асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
қарорларидан кўчирмалар ҳам чиқарилиши мумкин. 
Шу ўринда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари 
томонидан 
бериладиган 
ҳужжатларнинг 
мазмун-моҳияти, уларни тайѐрлаш жараѐни, ўзига хос 
хусусиятларини батафсил ѐритишдан олдин, ҳужжат 
турлари, 
ҳужжатлар 
тайѐрлаш 
тартиб-қоидаларига 
тўхталиб ўтсак. 
Маълумки, ҳужжатларнинг турлари хилма-хил ва 
сони ҳам жуда кўп. Ҳужжатлар мақсади, йўналиши, 
ҳажми, шакли ва бошқа бир қатор сифатларига кўра ўзаро 
фарқланади. Шундай экан, ҳужжатлар тилига қўйиладиган 



умумий талаблар билан бир қаторда ҳар бир турким 
ҳужжатлар олдига қўйиладиган кўпгина бошқа талаблар 
ҳам мавжуд. Муайян турдаги ҳужжат, албатта, ўзига хос 
хусусият ва сифатлар билан белгиланади. Бу хусусият ва 
сифатларни ҳар тарафлама ва чуқур тасаввур қилмасдан 
туриб, мукаммал ҳужжат юритиш ҳақида гап бўлиши 
мумкин эмас. Шунинг учун бу ўринда ҳужжатлар 
классификацияси масаласи алоҳида аҳамият касб этади. 
Маъмурий-бошқарув фаолиятида хизмат мавқеига 
кўра ҳужжатлар, асосан, қуйидагича классификация 
қилинади: ташкилий ҳужжатлар; фармойиш ҳужжатлари; 
маълумот-ахборот ҳужжатлари; хизмат ѐзишмалари. 

Download 486,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish