Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди


Фуқаролар йиғини томонидан бериладиган айрим



Download 486,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/26
Sana21.02.2022
Hajmi486,46 Kb.
#41576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
8-Фуқаролар йиғини оилавий ва мулкий аҳволи

Фуқаролар йиғини томонидан бериладиган айрим 
ҳужжатлар тури 
ИШОНЧНОМА 
Муайян муассаса ѐки айрим шахс ўз номидан иш 
кўриш учун иккинчи бир шахсга ишонч билдирадиган ѐзма 
ваколатли ҳужжат. Ишончномалар ўз мазмунига кўра, мол-
мулкни бошқариш, пул ва моддий-буюм бойликларини 
олиш, суд ҳамда нотариал идораларда, шунингдек, бошқа 
давлат ва нодавлат идораларда иш олиб бориш ва бошқа 
ишларни амалга оширишни ифодалайди. 
Ишончнома – бир шахс (ишонч билдирувчи) 
томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи 
шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ѐзма 
ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига 
ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб 
боради. 
Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга 
ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида 
(низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид 
бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин. 
Ишончнома оддий ѐзма шаклда ѐки нотариал шаклда 
расмийлаштирилади. Нотариал шаклни талаб қилувчи 
битимларни тузиш ѐхуд юридик шахсларга нисбатан 
ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома 
нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Қуйидагилар 
нотариал 
тасдиқланган 
ишончномаларга тенглаштирилади: 
госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-
даволаш 
муассасаларида 
даволанаѐтган 
ҳарбий 
хизматчиларнинг 
ҳамда 
бошқа 
шахсларнинг 
шу 
муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм 
бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари 
томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомото-
транспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш 
ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;



ҳарбий 
хизматчиларнинг, 
ҳарбий 
қисмлар, 
қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари 
жойлашган, нотариал идоралар ва нотариал ҳаракатларни 
амалга оширувчи бошқа органлар бўлмаган пунктларда эса 
- ишчи ва хизматчиларнинг, улар оилаларининг ва ҳарбий 
хизматчилар оила аъзоларининг шу қисм, қўшилма, 
муассаса 
ва 
ўқув 
юртларининг 
командирлари 
(бошлиқлари) томонидан тасдиқланган ишончномалари, 
автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф 
этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган ѐки 
қамоқда сақланаѐтган шахсларнинг тегишли муассасалар 
бошлиқлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, 
автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф 
этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно. 
Хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни 
олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан 
боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва 
ихтирочиларга 
тўланадиган 
ҳақларни, 
пенсиялар, 
нафақалар 
ва 
стипендияларни, 
шунингдек 
банк 
муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома 
ваколат берувчи ишлайдиган ѐки ўқийдиган ташкилот, у 
яшайдиган 
уйга 
хизмат 
кўрсатувчи 
уй-жойдан 
фойдаланиш ташкилоти, ўзининг яшаш жойидаги 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ѐхуд 
фуқаро даволанишда бўлган даволаш муассасасининг 
маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин. 
Мазмун 
ҳамда 
ваколатнинг 
кўламига 
кўра, 
ишончномалар бир марталик, махсус ва умумий турларга 
бўлинади. Бир марталик ишончнома муайян бир ишни 
амалга ошириш, вазифани бажариш учун (масалан, фақат 
бир мартагина пул ѐки қимматдор буюмни олиш учун) 
берилади. 
Муайян давр давомида бир турдаги вазифаларни 
бажариш ваколатини берувчи ишончномалар махсус 

Download 486,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish