Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди



Download 486,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/26
Sana21.02.2022
Hajmi486,46 Kb.
#41576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
8-Фуқаролар йиғини оилавий ва мулкий аҳволи

ишончнома дейилади (масалан, йил давомида суд-



ҳакамлик идораларида корхона номидан вакиллик қилиш 
учун берилган ишончнома). Умумий ишончнома мулкни 
бошқариш билан алоқадор турли-туман ишларни амалга 
ошириш ҳуқуқини беради. 
Расмий ишончномаларда уларнинг амал қилиш (ўз 
кучини сақлаш) муддати, албатта, кўрсатилган бўлади. 
Улар бир неча кундан бир неча йилгача бўлган (лекин уч 
йилдан ортиқ бўлмаган) муддат учун берилиши мумкин. 
Агар ишончномада унинг амал қилиш муддати аниқ 
кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолларда у берилган кундан 
бошлаб бир йил давомида ўз кучини сақлайди. Берилган 
куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди. 
Ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги 
ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Мабодо, 
ишончнома берилган шахснинг манфаатларини ҳимоя 
қилишга тўғри келиб қолса, у ҳаракатларни амалга 
оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин. 
Бошқа шахсга ўтказиш бўйича ишончноманинг амал 
қилиш муддати унинг берилишига асос бўлган асосий 
ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошиб кетмаслиги 
керак. 
Моддий буюм ва бойликларни олиш учун 
ишончномаларни расмийлаштириш ва бериш борасида 
алоҳида қоидалар белгиланган. Бундай ишончномалар 
белгиланган шаклдаги босма иш қоғозларида корхона 
раҳбари 
ва 
бош 
ҳисобчининг 
имзоси 
билан 
расмийлаштирилиб, фақат шу корхона ходимларига 
берилиши мумкин. 
Расмий ишончноманинг зарурий қисмлари: 
1. Ишончнома берувчи муассасанинг номи. 
2. Ишончнома тартиб рақами ва берилган вақти (санаси). 
3.Ишончнома 
берилаѐтган (ишонч билдирилаѐтган) 
шахснинг лавозими ва тўлиқ номи (исми, отасининг исми, 
фамилияси). 
4. Қимматдор 
буюмлар 
олинадиган 
(берадиган) 
муассасанинг номи. 


10 
5. Ишончноманинг берилиш сабаби. 
6. Ишончноманинг амал қилиш муддати. 
7. Ишончнома берилаѐтган шахс имзосининг намунаси. 
8. Моддий-буюм бойликларини олувчининг шахсиятини 
тасдиқловчи ҳужжатнинг номи (паспорт, гувоҳнома). 
Ишончноманинг 
зарурий 
қисмлари 
аниқ, 
бузилмасдан, тузатишларсиз расмийлаштирилиши керак. 
Акс ҳолда, моддий буюм ва бойликларини беришга рухсат 
этилмайди, бундай ишончномаларни расмийлаштириш, 
бериш ва қайд этиш тартибига риоя қилиш, шунингдек, 
улардан фойдаланиш юзасидан назорат қилиш фуқаролар 
йиғини масъул котибининг вазифасидир. 
Ишончномаларнинг иккинчи хили шахсий, яъни 
айрим шахс томонидан бошқа бир шахсга муайян ишни 
бажариш учун ишонч билдириб берилган ѐзма ҳужжатдир. 
Муайян ташкилотдан пул ѐки қимматбаҳо буюм, зарурий 
ҳужжатларни олиш учун ишонч билдирилади. 
Шахсий ишончномаларнинг энг кўп тарқалгани пул 
(маош, нафақа ва бошқалар) олиш учун ѐзилган 
ишончномадир. Бундай ѐзма ваколат баъзан ваколат 
берувчининг 
талаби, 
хоҳиши 
билан 
нотариал 
тасдиқданиши ҳам мумкин, лекин уни мажбурий нотариал 
тасдиқдан ўтказиш шарт эмас. Ишонч билдирувчи 
шахснинг имзоси у истиқомат қилаѐтган шаҳарча, қишлоқ 
ва овул фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқданиши 
мумкин. 
Шахсий ишончнома эркин усулда, одатда, қўлда 
ѐзилади, лекин унда, албатта, қуйидаги зарурий қисмлар 
бўлмоғи керак: 
1. Ҳужжатнинг номи (ишончнома). 
2. Ишонч билдирувчининг тўлиқ номи (исми, отасининг 
исми, фамилияси). 
3. Ишончли шахс (ишончнома берилган шахс)нинг 
тўлиқ номи. 
4. Ишончнома мазмуни (топширилган вазифаларни аниқ 
кўрсатиш). 


11 
5. Топширилган вазифалар амалга оширилиши зарур 
бўлган муассасанинг номи. 
6. Ишонч билдирувчининг имзоси. 
7. Берилган (ѐзилган) вақти. 
8. Ишонч 
билдирувчининг имзосини тасдиқлаган 
шахснинг лавозими ва имзоси. 
9. Ишонч билдирувчининг имзоси тасдиқланган сана ва 
юмалоқ муҳр. 
Ишончнома ѐзишда қуйидагиларга эътибор бериш 
керак: ишончноманинг зарурий қисмлари мазкур тартибда 
бўлиши ҳам мумкин, шунингдек, унинг 3-рақамли қисми 
5-рақамли қисмидан сўнг ѐзилиши ҳам мумкин; зарурий 
бўлган ҳолларда ишонч билдирган шахснинг лавозими, 
яшаш жойи, ишончнома берилган кишининг шахсиятини 
белгиловчи 
ҳужжат 
(паспорт) 
маълумотлари 
ҳам 
ишончномада акс этиши мумкин; агар ишончли вакил 
олиши керак бўлган пул ѐки қимматбаҳо буюм миқдори 
аниқ бўлса, улар аввал рақам билан, кейин қавс ичида сўз 
билан ѐзиб кўрсатилиши мумкин; 7-рақамли ва 8-рақамли 
қисмлари орасида тасдиқловчининг “... нинг имзосини 
тасдиқлайман деган қайди жой олади. 
Шахсий ишончномаларда ҳам уларнинг амал қилиш 
муддати кўрсатилади. Муддат бевосита (“...гача амал 
қилади” деб) ѐки билвосита (“... йилнинг январь ойи 
маошини олиш учун...” деб) кўрсатилади. Нафақа олиш 
учун берилган ишончноманинг амал қилиш муддати, 
одатда, уч ойгача бўлади. 
Агар ишончнома берувчи ва берилган шахсларнинг 
ҳар иккаласи бир муассасада ишласа (ўқиса), пул ѐки 
қимматбаҳо буюмларни ишончнома билан олишда ишонч 
билдирилган кишининг шахсиятини белгиловчи ҳужжат 
(паспорт, гувоҳнома) кўрсатилиши шарт эмас. Бошқа барча 
ҳолатларда ишончнома кўрсатувчи ўз паспорти ѐки унинг 
ўрнини босувчи ҳужжатни ҳам кўрсатиши шарт. 
Тасдиқланишига кўра шахсий ишончномалар оддий 
ва нотариал турларга бўлинади. Одатда иш ҳақи, нафақа, 


12 

Download 486,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish