ХIV-XV асрларда бадиий
адабиёт соҳасида ижод қилган
шоирлар ва адиблар
|
Асарларининг номи
|
1
|
Қутб Хоразмий (ХIVаср - ?) — шоир, таржимон
|
«Хусрав ва Ширин» достони. Сиғноқ шаҳрида ёзилган (1330 - 40)
|
2
|
Сайфи Саройи(1321 - 1398) — шоир, таржимон
|
Бизгача унинг 10 дан ортиқ ғазал, қасида, қитъа, рубоий, «Суҳайл ва Гулдурсун» достони, «Гулистони бит-туркий» асари этиб келган. «Синдбоднома»ни ўзбек тилига қилган таржимаси сақланмаган. Шеърларида ватанпарварлик,
одамийлик, инсон қадр-қиммати, дўстлик,
муҳаббат мотивлари билан бирга ижтимоий мавзу ҳам куйланган («Кўнгул», «Топилмас», «Ерур» ва бошқалар)
|
3
|
Ҳайдар Хоразмий(ХIV аcрнинг охири - ХV асрнинг 1- ярми) — шоир. Ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан бири
|
Туркий ва форсийда шеърлар ёзган, девон тузган. Низомий Ганжавийнинт «Маҳзан ул - асрор» асарига «Гулшан ул - асрор» номи билан туркий тилда жавоб ёзиб (1409 -1414), Султон
Искандарга бағишлаган. Асарнинг ҳажми 639 байтдан иборат. Яқин-яқингача «Гул ва Наврўз» достони Лутфий асари деб келинган эди. Кейинги тадқиқотлар натижасида бу достон муаллифи Ҳайдар Хоразмий эканлиги аниқланди
|
4
|
Дурбек (ХIV аср охири - ХV аср боши)— ўзбек шоири
|
Бизгача унинг «Юсуф ва Зулайҳо» достонигина этиб келган. Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони 1409 йилда ёзилган. Достон асосини Шарқда машҳур Юсуф ва Зулайҳо ҳақидаги ривоят ташкил этган
|
5
|
Амирий, Юсуф Амирий (ХV аср) — шоир
|
Бойсунқур Мирзо ҳимоясида яшаган. Туркий ва форсийда ижод қилган. Амирийнинг туркийдаги бир девони ҳамда «Даҳнома», «Чоғир ва Банг мунозараси» асарлари етиб келган. Форсийдаги асарларидан 2 байтгина маълум: бири «Мажолис ун-нафоис», иккинчиси Яқинийнинг «Ўқ ва ёй мунозараси»да сақланган.
|
6
|
Яқиний (ХV асрнинг 1 - ярми) — шоир
|
Яқинийнинг бизгача фақат «Ўқ ва Ёй» асари сақланиб қолган. Бу асар Юсуф Амирий, Аҳмадий анъаналарининг авоми сифатида майдонга келган
|
7
|
Гадоий(1403/1404 - ХV аср охири) — шоир. Ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан бири
|
Гадоий - тахаллуси бўлиб асл исми ҳозирча номаълум. У ғазал жанри, аруз илми ва шеърият қоидаларини яхши билган. Асосан туркий (ўзбек) ва қисман форс тилида ғазал, қитъа, туюқ, мустазод, қасидалар яратган. Гадоий ўз ижоди билан ХV аср ўзбек мумтоз шеърияти ривожига катта ҳисса қўшган. Хусусан, унинг ғазаллари мазмунан ҳаётийлиги, бадиий ва шаклан баркамоллиги билан ажралиб туради. Унинг шеърлари арузнинг халқ қўшиқларига яқин рамал, ҳазаж баҳрларида ёзилган. Тили халқона содда, вазни энгил, шух ва уйноки. Гадоийнинг ХV аср 2 - ярми — ХVI аср бошларида номаълум котиб томонидан кучирилган «Девони Гадо» асари бор. Унга 2974 мисрадан иборат 230 ғазал, 1 мустазод, 1 қасида, 5 қитъа, туюқ кирган. «Девон»даги қасида темурий шаҳзода Муҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг ўғли Ҳалил Султон мадҳига бағишланган. Гадоийнинг форсийдаги шеърлари Фаҳри Ҳиравийнинг «Радойиф ул-ашъор» тазкирасига киритилган
|
8
|
Атоий (Х аср) — шоир
|
Яссавий авлодидан. Ғазалнавис — лирик шоир. Унинг лирикасида халқ иборалари, таъбирлар, мақол ва маталлар, эртак мавзуларига оид сўзлар кўп. Ғазалларини асосан арузнинг рамал баҳрида ёзган. Вазни энгил, мисралари қисқа, сўзлари оддий, услуби содда ва равон. Шунинг учун ҳам унинг шеърлари халқ қўшиқларига айланиб кетган. Атоий тажоҳули орифона, лаф ва нашр каби тасвир восита ва усуллари ҳам яратган. Шоир ижоди бизгача тўла этиб келмаган. Девонининг тахм. ХВИ асрда кўчирилган, 260 ғазални ўз ичига олган қўлёзма нусхаси Санкт-Петербургда сақланади
|
9
|
Саккокий (ХV аср) — шоир. Ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан бири
|
Саккокий - шоирнинг тахаллуси, унинг асл исми маълум эмас. «:Саккок» (пичоқчи) сўзидан, шоир ҳунарманд оилада туғилган деган фикр тахмин қилиш мумкин. У ўзбек адабиётида қасида жанрига асос солган шоирлардан. Хожа Муҳаммад Порсо, Халил Султон, Улуғбек ва Арслон Хожа Тархонларга бағишлаб қасидалар ёзган. Қасидаларидан бирида Улуғбекни халқнинг меҳрибон ҳукмдори, маърифатпарвар ва буюк олим сифатида улуғлайди. Шоир ўзбек дунёвий лирикасини ҳам мазмун, ҳам шакл жиҳатдан бойитган. Шоир ғазаллари ва қасидалари девон қилиб тўпланган бўлса-да, тўлиқ нусхаси бизгача этиб келмаган. Саккокий девони Лондонда, Британия музейида ва Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида (инв. №7685) Сақланади
|
10
|
Лутфий, Мавлоно Лутфий (1366 - 1465) — Ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан бири
|
Ўз замонининг «Малик ул - каломи», яъни «Сўз подшоси». Лутфий - туркий шеъриятда мактаб яратган санъаткор. Навоийга қадар ўзбек шеъриятида Лутфий даражасига этадиган шоир бўлмаган. У биргина туркий тилида асарлар яратиб қолмади, балки форс тилида ҳам қасидалар ёзди. Лутфий ижодида ҳақиқат ва адолатни севиш, шафқат ва мурувватли бўлишни тарғиб қилиш, илм ва санъатни севиш каби фикрлар каттажой олган.
Бизгача шоирнинг ХVI - ХХ асрлар мобайнида кўчирилган туркий девонининг 33 қўлёзма нусхаси этиб келган бўлиб, улар Тошкент, Душанба, Истанбул, Теҳрон, Лондон, Париж, Санкт-Петербург кутубхоналари ва қўлёзма фондларида сақланади. Олим э. Аҳмадхўжаевнинг аниқлаши бўйича, Лутфий қаламига мансуб мавжуд шеърларнинг умумий миқдори 2774 байт ёки 5548 мисрадан ортиқ. Уларнинг катта қисми (2086 байти) ғазал жанрида ёзилган
|
Бу даврнинг бадиий адабиёти, хусусан ўзбек мумтоз адабиёти тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган ушбу шоирламинг илмий мероси ўзбек адабиёти тарихида муҳим ўрин тутади.
Улуғ ўзбек шоири, мумтоз шеъриятимиз султони Алишер Навоийнинг катта ижоди ҳам шу тарихий давр билан боғлиқдир. Алишер Навоий, Навоий (тахаллуслари; асл исми Низомиддин Мир Алишер) (1441 йил 9 феврал - Ҳирот - 1501 йил 3 январ) — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. У 10—12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. 15 ёшида эса шоир сифатида кенг танилган. Шеърларини туркий (Навоий тахаллуси билан) ва форсий (Фоний тахаллуси билан) тилларида ёзган.
Буюк инсонпарвар Алишер Навоий ўрта асрдаги Уйғониш даврининг бошқа улуғ зотлари сингари бутун ҳаёти билан ҳақиқий инсон қандай бўлиши лозимлигини кўрсатди. У ўз давридаги ноҳақликка, адолатсизликка қарши курашди, амалдорларнинг ўз вазифаларини суиистеъмол қилишларини ва таъмагирликларини фош этди, ожиз, муҳтож кишиларни ўз ҳимоясига олди. Султон Ҳусайн Бойқаро 1472 йилнинг феврал ойида Алишер Навоийни ўз саройининг бош вазири қилиб тайинлайди ва унга «Амири кабир» унвонини беради. Алишер Навоий янги лавозимда аввало бутун кучини мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қаратди. Вақф ишларини тартибга солишга киришди. Бу даврда ҳеч бир мамлакатга қарши босқинчилик уруши олиб борилмади. Бош вазир (1487 йилгача) Алишер Навоий маданият ва санъатнинг чинакам ҳомийси сифатида танилади. Унинг фаолиятида ижтимоий-сиёсий масалаларни тўғри ҳал этишга интилиш, жамиятдаги барча ижтимоий қатламларга, барча қавмларга бир хил муносабатда бўлиш, ҳеч қайси бирини камситмаслик, ҳамманинг манфаатига баробар хизмат қиладиган жамоат биноларини қуришга алоҳида эътибор бериш олдинги уринга чиқа бошлади. Хондамирнинг қайд қилишича, 80-йиллар давомида Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги «Ихлосия», «Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, «Шифоия» тибгоҳи, Қуръон тиловат қилувчиларга мўлжалланган «Дорул-ҳуффоз» биноси, Марвдаги «Хусравия» мадрасаси, Машҳаддаги «Дорул-ҳуффоз» хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик ёдгорликлари бор1.
Алишер Навоийга Ҳусайн Бойқаронинг хурмати доимо баланд бўлган. Хусусан, Навоийга бир нечта юксак лавозимлами таклиф қилинган. Аммо Алишер Навоий рози бўлмагач, унга «Муқарраби ҳазрати султоний» («Султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган расмий унвон берилади. Бу билан у давлатнинг ҳамма ишларига аралаша олар ва подшоҳ билан кўришиш имконига ҳам эга бўлар эди. Бундан кўриниб турибдики у бадиий ижод билан қаторда давлат ишларидан йироқда бўлмаган.
Унинг ижодига назар ташлар эканмиз, бунда юксак инсонпарварлик, ватанпарварлик, юртпарварлик ва эрксеварлик ғоялари бутун таровати билан намоён бўлади. Алишер Навоийнинг адабий ва илмий меросини 4 фаслга бўлиш мумкин: 1. Девонлари. 2. Достонлари. 3. Форсий тилдаги шеърий мероси. 4. Илмий - филологик, насрий ва тарихий асарлари2.
№
|
Алишер Навоийнинг ижод гулшани
|
1
|
«Ҳилолия» қасидаси
|
Ўзбек тилидаги дастлабки йирик асарларидан бири. 1469 йил 14 апрел куни, рамазон ҳайити муносабати билан уюштирилган қабул маросимида Алишер Навоий дўсти Ҳусайн Бойқарони тахтга чиқиши билан қутлаб, унга янги ёзган ушбу қасидасини тақдим этган
|
2
|
«Туҳфат ул-афкор» қасидаси
|
1476 йилда ёзилган форсий тилдаги биринчи йирик асари бўлиб, Жомийга бағишланган
|
3
|
|
1470 йилларнинг охирларида ўзбек тилида ёзган шеърларидан иборат илк девони. Мазкур девонда 777 ғазал, 85 рубоий, 52
|
|
«Бадоеъ
ул-би-доя»
(«Бадиийлик ибтидоси»)
Девон қўлёзмасининг
икки саҳифаси (ХВИ аср)
|
муаммо, 46 қитъа, 53 фард, 10 туюқ, 10 луғз, 3 мустазод, 5 муҳаммас, 3 таржеъбанд, 2 мусаддас бўлиб, бундай мукаммал девонни тузиш Навоийгача камдан - кам ўзбек шоирига насиб бўлган
|
4
|
«Наводир ун-ниҳоя»
|
Ўзбекча шеърлар асосида 1480
|
|
(«Беҳад нодирликлар»)
|
йилларнинг охирида тузган девони
|
|
|
1841 - 82 йилларда ёзилган. Асарда
|
|
«Чихл ҳадис»
|
Муҳаммад пайғамбар(сав) нинг қирқ
|
5
|
ҳадиси тўртлик билан шеърий ифодалаб
|
(«Қирқ ҳадис» ёки «Арбаин»)
|
Берилган
|
6
|
«Муфрадот»
|
Адабиёт назариясига оид бу асари форсий тилда ёзилган, муаммо ёзиш ва эчиш қоидаларини илмий изоҳлашга бағишланган.
|
|
(«Рисолаи муаммо»)
|
1485 йилда ёзилган
|
|
«Хамса»
|
1483 - 1485 йилларда ёзилган бўлиб, асар беш достонни ўз ичига олади:
«Ҳайрат ул-аброр» («Яхшилар ҳайрати»)
«Фарҳод ва Ширин»
|
|
|
> «Лайли ва Мажнун»
|
7
|
|
> «Саббайи Сайёр» («Етти
|
|
сайёра»)
> «Садди Искандарий» («Искандар девори»)
Форс адабиётидаги хамсачиликка жавоб сифатида ўзбек тилида биринчи маротаба яратилган. Алишер Навоий «Хамса»си бу тилнинг чексиз имкониятларини амалда исбот
|
|
|
етди. 52 минг мисрадан иборат бу бешлик ХВ аср ислом тафаккурининг борлиқ ва табиат, инсон ва жамият, ахлоқ ва камолот ҳақидаги ўзига хос қомуси эди
|
8
|
«Назм ул-жавоҳир»
|
1485 йилда ёзилган бу асарда биринчи халифалардан бўлмиш Ҳазрат Алининг 266 та ҳикматли гапи рубойи тарона (тўрт мисраси ҳам қофияланган) шаклида баён этилган
|
9
|
«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»
«Хамсат ул-мутаҳаййирин»
«Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад»
|
Навоий ўзи учун қадрдон бўлган Саййид Ҳасан Ардашер (1488 йилда вафот этган), Жомий (1492 йил йилда вафот этган), олим ва шоир Паҳлавон Муҳаммад (1493 йилда вафот этган) лар хотирасини абадийлаштириш, уларга ўз ҳурматини изҳор этиш учун бу рисолаларини ёзган эди
|
10
|
«Тарихи мулуки Ажам»
(«Ажам подшоҳлари тарихи»)
|
1489 йилда ёзилган
|
11
|
«Мажолис ун-нафоис»
(«Нафислар мажмуаси»)
|
Адабиётшунослик соҳасидаги Алишер Навоийнинг тазкираси (1490 - 91; 1497 - 98 йилларда қайта ишланган). Туркий
тазкирачиликнинг илк намунаси. Асарда ХВ асрда Хуросон ва қўшни мамлакатларда яшаган шоир, ёзувчи ва олимлар (жами 459 киши) ижодига оид қисқа маълумотлар берилган. Маълумотлар йиллар, географик ўринлар ҳамда сулолавий тартибларга таяниб жойлаштирилган. 8 кисм - «мажлис»дан иборат
|
12
|
«Мезон ул-авзон»
(«Вазнлар ўлчови»)
|
Ўзбек тилида шеърият назарияси, аниқроғи, аруз вазни қоидалари ҳақида илмий қўлланмаси (1490 - 1492)
|
13
|
«Муншаот»
(«Мактублар»)
|
Туркий тилдаги мактублар тўпламининг мажмуаси, 1494 йилда тузилган
|
14
|
«Хазойин ул-маоний»
(«Маънолар хазинаси»)
|
Алишер Навоий 1491 - 92 йиллардан бошлаб туркий тилда ёзилган ҳамма шеърларидан янги, йиғма девон тузишга киришди ва бу иш 1498 - 99 йилда ниҳоясига этди. Девоннинг умумий номи «Хазойин ул-маоний» бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун «Чор девон» деб ҳам аталган. Девоннинг биринчи қисмига «Ғаройиб ус-сигар» («Болалик
ғаройиботлари»), иккинчи қисмига «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»),
учинчи қисмига «Бадоеъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибор» («Кексалик фойдалари») деган номлар берилди
|
15
|
«Девони Фоний»
(«Фоний девони»)
|
1490 йилларнинг ўрталарида, эрон олими Юсуф Шерозий тахминича, 1495 - 1500 йиллар орасида Алишер Навоий форсий шеърларини девон ҳолига келтирилган ва бу девон шу ном билан машҳур бўлган
|
16
|
«Ситтаи зарурия»
(«Олти зарурат»)
|
Форс тилида. Форсий касидалари тўплами. Тўпламига 6 қасида киритилган бўлиб, уларни Хисрав Деҳлавий, Жомий, Анварий, Ҳақоний, Солмон Соважий ва бошқа қасиданавислар таъсирида яратган
|
17
|
«Фусули арбаа»
(«Тўрт фасл»)
|
Форс тилида. Форсий касидалари тўплами. Тўпламига 4 қасидаси киритилган бўлиб, улардан «Баҳор» 57 байтдан, «Саратон» 71 байтдан, «Хазон» 33 байтдан, «Дай» 70 байтдан иборат. Уларда йилнинг 4 фасли — баҳор, ёз, куз ва қиш, бу фасллардан ҳар бирининг ўзига хос гўзаллиги завқ билан тасвирланган ва тўртталови ҳам замон подшоҳи — Султон Ҳусайн Бойқарони подшоҳ ва шахс, яхши дуст ва яхши инсон сифатида васф этишга бағишланган
|
18
|
«Лисон ут-тайр»
(«Қушлар тили»)
|
Фалсафий-мажозий характердаги
Навоийнинг сўнгги достони 1498 - 99 йилларда яратилган. Бу асарини шоир «Фоний» тахаллуси билан ёзган
|
19
|
«Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси» ёки «Икки тил тадқиқи»)
|
Тилшунослик соҳасидаги илмий асари. 1499 йилда ёзилган
|
20
|
«Маҳбубул-қулуб»
(«Қалблар севгани»)
|
Ўзбек бадиий насрининг илк намунаси - фалсафий-дидактик асар. Шоирнинг сўнгги буюк асарларидан бири бўлиб, 1500 йил ёзилган. 3 қисмдан иборат
|
21
|
«Вақфия»
|
Алишер Навоий энг муҳим асарларидан бири «Вақфия» бўлиб, бир қарашда, шоир ва буюк давлат арбобининг ўзи курган иморатларига вақфи, яъни расмий ҳужжатидек кўринса ҳам, аслида унда Султон Ҳусайн Бойқаро даври давлат тизими, Алишер Навоийнинг бу давлатни бошқаришдаги ўрни, унинг таржимаи ҳоли, ижтимоий - сиёсий ва ахлоқий қарашлари катта билимдонлик ва аниқлик билан ёритилган. Шунинг учун ҳам навоийшуносликда бу асарга Алишер Навоий насрининг ажойиб намунаси сифатида қаралади
|
Шу билан бирга, ХIV - ХV асрларда форс-тожик адабиёти ҳам анъанавий тарзда ривожланишда давом этди. Бу адабиёт довруғини баланд ко،тарган, юксак бадиий ижод намуналарини яратган Камол Хўжандий (тахаллуси; исми Камолиддин Масъуд, 1321 - 1401), Хофиз Шерозий (тахаллуслари; асл исм - шарифи Шамсуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад, 1326 - 1389), Абдураҳмон Жомий (тахаллуси; асл исм
шарифи Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад, 1414 - 1492), Биноий (тахаллуси; асл исми Камолиддин Али Муҳаммад Сабз, 1453 - 1512), Ҳилолий (тахаллуси; тўлиқ исм
шарифи Мавлоно Бадриддин Ҳилолий Чиғатоий, тахм. ХВ асрнинг 70 -йиллари - 1529) сингари даҳо сўз санъаткорлари номини алоҳида тилга олиб ўтиш жоиздир. Уларнинг юксак бадиий тафаккур ила яратилган умрбоқий асарлари, мана, неча асрлардирки, тарих ва даврлар синовидан ўтиб, қанчалаб авлодлар онги, шуурини ёлқинлантириб келмоқда.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда, Темурийлар даври илм-фан, маърифат, маънавият ва маданияти жаҳон тсивилизатсияси ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилди. Бунда улуғ бобомиз, давлат арбоби, саркарда соҳибқирон Амир Темурнинг хизматлари беқиёс ва беназирдир. Буни ҳаммамиз, айниқса Сиз талаба ёшлар тўғри англамоғингиз лозим, ул улуғ зот ила фахрланишимиз барчамизнинг бурчимиз. 3-масаланинг баёни. Миллий мустақиллик туфайли жаҳон маънавияти ва маърифати саҳнида ўз ўринларига эга бўлган пиру-комил аждодларимизни ва улар қолдирган бой маънавий-маърифий меросни теран англаш, ўрганиш ва улуғлаш имконияти юзага келди. Инчунун, ота-боболаримиз, хусусан буюк давлат арбоби, маърифат ҳомийси, юксак маънавият эгаси Амир Темур ва унинг авлодлари қолдирган, абадийликка дахлдор мероси бугунги кунда халқимиз, Сиз каби талаба ёшларнинг руҳий-маънавий покланиши ва миллий ўзлигини англашнинг битмас-туганмас чашмасидир.
Биз бугун яшатаётган Мустақил Ўзбекистон давлатидаги тарихий шаҳарлар, гўзал маконларнинг кўпчилиги Амир Темур ва темурийлар даврида вужудга келди. Темурийлар даври ҳар соҳада чинакам уйғониш даври бўлди. 150 йиллик мустамлакачилик, 70 йиллик қарамлик ва тобелик йилларида шундай буюк зот, дунёга машҳур давлат арбоби, улуғ бунёдкор Амир Темур шахсиятининг асл моҳиятига холис ва ҳаққоний баҳо бериш имконидан маҳрум бўлиб яшадик. Шўро тузуми соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқатни халқдан яшириб келди. Бобокалонимиз тўғрисида икки оғиз илиқ сўз айтилган барча манбалар кўздан яширилди, тақиқланди ёки сохталаштирилди. Президентимиз Ислом Каримов айтганидек: «Амир Темур номи тарихимиз саҳифаларидан қора бўёқ билан ўчирилди, унутишга маҳкум этилди. Мақсад халқимизнинг юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йуқотиш, уни қарамликка, тобеъликка кўндириш эди». Ёки Президентимизнинг яна қуйидаги сўзларини эслайлик: «Шўро даврида бизга Амир Темурни босқинчи, золим, қонхўр жаллод, бориб турган жоҳил, деб уқтириб келишди..... Амир Темур ҳақидаги бу уйдирма - соф сиёсий мақсадларни кўзлаган туҳматдан иборат. Биласизми, бу ишларнинг тагидаги мақсад битта бўлган: яъни, бизнинг ўзлигимизни, тарихимизни унуттириш, бизни манқуртга айлантириш. Шунинг учун ҳам биз Амир Темурнинг ҳурматини жойига қўяр эканмиз, биринчи галда шу савобли иш орқали халқимизнинг, миллатимизнинг иззат-ҳурматини жойига қўйган бўламиз. Буни ҳеч қачон унутмаслик зарур. Ўзлигимизни англашимиз, миллий қадриятларимизни тиклашимиз ҳам қарз, ҳам фарз».
Do'stlaringiz bilan baham: |