А.Темур ва темурийлар даврида илм- фан ва маданият.
Мирзо Улуғбекнинг жаҳон сивилизатсиясига қўшган ҳиссаси.
Ажойиб олим ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай ибн Шоҳруҳ ибн Темур Кўрагон-Улуғбек (1394-1449) томонидан ХV асрда яратилган ва ўзи бевосита раҳбарлик қилган Самарқанд илмий мактаби ўрта асрларда Яқин ва Ў рта Шарқ астрономияси ва математикаси тарихида ёрқин из қолдирган. Улуғбек мактаби олимларининг ишлари Шарқ мамлакатларида тез оммалашиб кетган бўлса ҳам, эвропа илмий давраларида ХВИИ асрга келибгина маълум бўла бошлаган.
Улуғбекнинг Самарқанддаги мадрасаси икки каватли, 50 ҳужрали бўлиб, ҳар бир ҳужра 3 хона: қазноқ (омборхона), ётоқхона ва дарсхонадан иборат бўлган. Тарихий маълумотларга қараганда, мадрасада 100 дан ортиқ талаба истиқомат қилган ва таълим олган. Мадрасада замонасининг иқтидорли олимларидан Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад Ҳавофий этакчи мударрис бўлган. Машҳур олимлардан Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший ҳамда Мирзо Улугбекнинг ўзи ва унинг шогирди Алоуддин Али Қушчилар турли фанлардан дарс берганлар. Айрим маълумотларга қараганда, мадрасада илми ҳайъат (астрономия) дарсини Қозизода Румий ўтган1.
Улуғбек фармойиши билан қурдирилган расадхона ўз даврининг академияси бўлган. Шу асосда 1429 йил Самарқандда Мирзо Улуғбек томонидан «Дорул - илм» - Самарқанд академиясига асос солинди. Улуғбек академиясини тан олган ва дунёга таратган киши бу франсуз ёзувчиси, файласуфи ва тарихчиси Волтер (тахаллуси; асл номи Мари Франсуа Аруе (Ароует) 1694 - 1778) дир. Унинг тарихий мавзудаги «Миллатларнинг ҳолатлари ва одатлари ҳақида» (1753 - 58) асарининг 3 - жилди Амир Темур ва темурийлар хукмдорлигига бағишланган. Волтер ўз асарида Улуғбек ҳақида, унинг подшолиги, Самарқандда илму маърифатни тараққий эттириб, фан ривожига катта ҳисса қўшганини ҳурмат билан таъкидлаб «Улуғбекнинг буюклиги, унинг қилган ишлари билан белгиланади. У Самарқандда биринчи Фанлар академиясини яратди, эр куррасини ўрганди, коинот ва юлдузлами кашф этиб машҳур жадвал тузди...
Қушчи, Муҳаммад Ҳавофийлар фаолият кўрсатиб илм-фаннинг турли соҳаларида, айниқса астрономия, математика сингари аниқ фанлар бўйича баракали ижод қилдилар ҳамда ўзларидан улкан илмий мерос қолдириб кетдилар.
Расадхона ўрта асрларда асбоб ускунаси жиҳатдан ҳам беқиёс бўлган. Унда кичик ўлчамли асбоблар: армилляр сфера, 2, 4 ва 7 ҳалқадан иборат ўлчов асбоблари, триангула, қуёш ҳамда юлдуз соатлари, астурлоб ва бошқалар бўлган. Бу илмий ускуналар ёрдамида Қуёш, Ой, сайёралар ва алоҳида юлдузлар кузатилган.
Мирзо Улуғбек раҳбарлигида яратилган Самарқанд олимларининг асосий асари «Зижи Кўрагоний» жуда машҳур бўлиб, ундан кенг кўламда фойдаландилар. Шу сабабли академик В.В. Бартолд бу рисолага ҳаққоний баҳо бериб - бу асар ўрта аср астрономиясининг охирги сўзи ва телескоп яратилгунга қадар астрономия эришиши мумкин бўлган энг юқори поғонадир, дегани бежиз эмас. Рисола Самарқандда Улуғбек томонидан қурилган, ўша замоннинг энг юқори даражали астрономик асбоблари билан таъминланган машҳур обсерваторияда олиб борилган кузатишлар асосида ёзилган.
Улуғбек шаҳарларни, айниқса Самарқандни ободонлаштиришга алоҳида аҳамият берди. Унинг даврида Самарқанд, Бухоро ва Ғиждувонда учта катта мадраса, мачитлар ва карвонсаройлар қурилди, Самарқанддаги Гўри Амир ва Шоҳи Зинда, Шаҳрисабздаги Кўк Гумбаз меъморий ансамбллари ниҳоясига этказилди, ҳунармандчилик ва савдо ишлари кенг йўлга қўйилди. Солиқ тизимини тартибга солиш деҳқончиликни ривожлантиришда катта туртки бўлди.
Улуғбек даврида Самарқанд ўрта аср Шарқидаги катта илмий марказга айланди. Аниқ фанлардан астрономия ва математика айниқса кенг ривож топди.
Улуғбек ва унинг атрофига уюшган олимлар туфайли Самарқанд Ўрта Осиёнинг йирик илм-фан ва маданият марказига айланди. Бу эрда Улуғбек, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид, Али Қушчи, шоирлардан Сакоккий ва Бадахший каби кўплаб олиму фозил кишилар зўр илҳом билан ижод қилдилар 2.
Самарқанд мактаби олимлари «Зижи Кўрагоний» ва Улуғбек рисолалари таҳлилига бағишланган асарлардан ташқари ўз замоналари учун математика соҳасида жуда қадрли ҳисобланган қатор рисолалар ёзишган. Шулардан энг муҳимлари Ғиёсиддин Жамшид ал-Кошийнинг «Арифметика калити» (мифтах ал- ҳисаб) ва «Айлана ҳақида рисола» (рисола ал-муҳитийя) асарларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |