Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларини санаб беринг.
Жавоб: Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгилари қуйидагилар: ҳуқуқнинг устуворлиги. Мамлакатдаги барча шахслар – фуқаролар, чет эл фуқаролари, фуқаро бўлмаган шахслар, мансабдорлар ҳаммаси қонун талабларига бўйсунадилар. Бунда, Конституция ҳуқуқий нормалар тизимида олий юридик кучга эгадир.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши ва ҳимояланиши. Инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари олий қадрият эканлиги.
Давлат ва фуқаронинг бир-бирлари олдида ўзаро масъулияти мавжуд.
Ҳокимиятнинг қонунийлиги.
Ҳокимият демократик сайловлар йўли билан шакллантирилади. Давлат ҳокимияти мамлакатнинг ичкарисида ва халқаро миқёсда тан олинади.
Ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши.Давлат ҳокимияти: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларигабўлинади. Давлат ҳокимияти ваколатлари мана шу учала ҳокимият ўртасида тақсимланади.
Суднинг мустақиллиги. Суднинг фаолиятига ҳеч ким аралаша олмайди. Судлар фақат қонун талабларига бўйсунади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш механизмининг самарали ишлаши. Улар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини лозим даражада ҳимоя қилиши керак.
Юқори даражадаги ҳуқуқий маданият. Ҳуқуқий маданият амалдаги қонунларни билиш, уларни ҳурмат қилиш ва улар га риоя қилишда намоён бўлади.
Демократиянинг ривожланганлиги ва такомиллашганлиги. Халқ давлат бошқарувида қатнашади, сиёсий ҳуқуқлар ва эркинликлар кафолатланади.
Давлатнинг оралиқ (ҳуқуқий ва этатик) турига кирадиган давлатларнинг қандай ўзига хос томонлари мавжуд?
Жавоб: Давлатнинг учинчи оралиқ тури ҳам мавжуд бўлиб, улар ушбу иккала давлат хусусиятларини ўзида мужассамлаштирадилар. Бу давлатларнинг баъзилари ўз хусусияти, табиати ва йўналиши бўйича этатик давлатларга, баъзилари эса ҳуқуқий давлатга яқин турсаларда, айрим жиҳатлари билан улардан фарқланадилар.
Абу Наср Форобий «Фозил одамлар шаҳри» асарида адолатли жамиятни қандай тавсифлайди?
Жавоб: Абу Наср Форобий ўзининг «Фозил одамлар шаҳри» асарида,»Талхис-у навомиси Афл отун» («Афл отун қонунлари моҳияти») номли асарга асосланиб шундай дейди: «Афлотуннинг айтишича, энг мушкул иш қонунни жорий қилишдир. Қонунга шубҳа билан қараш ҳамда қонун устидан арз қилиш эса энг осон ишдир. Халқ қонунларга эҳтиёж сезиши ва уларни ўрганиши зарур, чунки улар кейинчалик халқнинг ўзига фойда келтиради». Адолатли жамият асосий йўлларини Форобий қуйидагича баён этиб берган:
Фозил (12 хислатни ўзида акс эттирган) давлат раҳбари ва давлат аъзоларининг бўлиши; қонун-қоидаларнинг мавжудлиги ва уларга давлат раҳбар ларининг ва барча аҳолинингбўйсуниши; илм-фаннинг тараққий этиши; инсонларда яхши ахлоқ ва хулқнинг шаклланганлиги; давлат уруш ва босқинчиликларга қарши бўлмоғи, мамлакатда тинчлик, барқарорликнинг ўрнатилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |