Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 1,4 Mb.
bet71/168
Sana30.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#719593
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   168
Bog'liq
Б.Ж.ЭШОВ.

Чошнигир (баковул) – у дастурхон ёзилганда султон таомларидан заҳарланмаслиги учун ўзи биринчи бўлиб татиб кўрар эди.
Давотдорсултоннинг хос котиби, фармонларини ёзувчи.
Фаррош – султон ўрин-тўшаклари сақланадиган фаррошхона бошлиғи. Унинг ихтиёрида гиламлар, чодирлар, поёндозлар, кўрпа-тўшаклар бўлган. Фаррош ва махсус ўргатилган ғуломлар султон атрофида доимо ҳозир турар эдилар.
Амирул-аълам (аъламдор ёки яловбардор) – султон байроқдори ёки султон туғининг соҳиби.
Хоразмшоҳларнинг давлат тизими Салжуқийлардан деярли фарқ қилмаган. Илгари бўлгани каби давлат бошқаруви даргоҳ ва девонлар мажмуидан иборат бўлган. Даргоҳда ҳожиб, улуғ ҳожиб Хоразмшоҳлар даврида ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Ҳожибларга махсус мўзокаралар олиб бориш, ҳатто вазирлар фаолиятини текшириш каби муҳим вазифалар топширилган. Ҳожибларнинг вилоят ҳукмдори бўлганликлари ҳам манбалардан маълум.
Хоразмшоҳлар давлатининг аҳолиси ва уларнинг қатламлари ҳақида ёзма манбалар (Муҳаммад Бағдодий) қўйидагича маълумот беради.
1. Сайидлар – пайғамбар авлодлари саналганликлари туфайли ҳукмдорлар уларни қаттиқ ҳурмат қилганлар ҳамда уларни ҳар томонлама, айниқса, моддий жиҳатдан доимо қўллаб-қувватлаб турганлар.
2. Имомлар ва олимлар – уларнинг маслаҳатлари ва кўрсатмаларига давлат ишларига амал қилинган бўлиб, ижтимоий ҳаётда бундай шахсларнинг мавқеи анча устун бўлган.
3. Қозилар ва хокимлар – асосий қонун чиқарувчилар бўлиб, улар шариатнинг аҳоли устидан назоратини амалга оширганлар.
4. Тасаввуф вакиллари – ислом динида ноортодоксал оқим вакиллари бўлиб, фақирона ҳаёт кечирганлар. Улар орасидан чиққан донишмандлар ва машойихларнинг кўпчилиги халқ томонидан эъзозланган. Ҳукмдорлар бундай шахсларни ҳурмат қилиб, уларнинг дуосини олиб турган.
5. Оқсоқоллар – қишлоқ, қасаба, уруғ-қабила бошлиқлари.
6. Амалдорлар ва сипоҳийлар – ҳукмдорларнинг жойлардаги ноиблари қўли остида хизмат қилувчи шахслар.
7. Ғозийлар – ислом дини учун курашувлар.
Хоразмшоҳлар давлати ўзининг пайдо бўлган давридан бошлаб то инқирозига қадар доимий қўшинларига эга бўлган. Манбаларнинг маълумот беришича, Хоразмшоҳлар ўз давлатида мажбурий умумхалқ ҳарбий таълим тизимини жорий қилганлар. Давлатдаги қўшинлар сони ҳукмдорлар ҳарбий юришларининг кўламига қараб ўзгариб турган. Манбалардан маълум бўлишича, 1218 йилда Муҳаммад хоразмшоҳ ялпи қўшинлар кўриги ўтказиб, унда «150 мингга яқин отлиқ, 100 минг пиёда аскар қатнашди».
Хоразмшоҳлар давлатининг энг олий ҳарбий бошқарув идораси девон-ал арз (ёки девон-ал жайш) деб номланган бўлиб, унинг бошлиғи соҳиб девон-ал арз (ёки соҳиби девон-ал жайш, ёки ариз-ал жайш) ҳисобланар эди. Девон-ал арз ҳарбийларга тегишли бўлган ер-сувлар, уларга бериладиган маош ва ҳар хил тўловлар, шунингдек, аскарларни рўйхатга олиш, улар ва улар қўлидаги қурол-аслаҳаларни текшириб куриш ишлари билан шуғулланарди. Бу девон ҳамма ҳарбийларга белгиланган маошларини (маважиб, арзак) ҳамиша маълум вақтда бериб турар ва ҳарбий бошлиқларнинг маошини ўз қўл остидагиларга тўғри тақсимланишини назорат қилар эди.
Хоразмшоҳлар қўшинларининг қўмондонига қоъид ёки муқаддам деган унвон тавсия этиларди. Хоразмшоҳлар янги забт этилган ўлка ёки вилоят ерларини амирларга иқто тариқасида тақсимлаб берар, маҳаллий амирлар орасидан энг қобилиятлисини уларга бошлиқ қилиб тайинлаб унга амир-ал умаро (амирлар амири) номини берарди.
Қўшиндаги 10 минг кишилик суворийлар гуруҳига қўмондонлик қилган кишилар малик унвонига эга бўлар эди. Жангларда алоҳида мардлик кўрсатган маликларга эса хон унвони берилган. Қўшиндаги чопарлар човуш, уларнинг бошлиқлари эса муқаддам човушия деб юритилган. Махсус хуфия ва айғоқчилар бўлинмалари жосусия деб аталган.
Уруш бошланишидан аввал ёки уруш эълон қилинган вақтда Хоразмшоҳлар ҳарбий кенгаш чақиришар ва унда олдинда турган уруш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинарди. Ушбу кенгашга Хоразмшоҳнинг ўзи бошчилик қилиб, унга йирик ҳарбий арбоблар, уламолар, қонуншунослар ва мунажжимлар таклиф қилинар эди. Кенгашда барча таклифлар кўриб чиқилиб, сўнгги қарорни шоҳнинг ўзи қабул қиларди.
Хуллас, XIII асрнинг биринчи чорагида Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг ҳарбий ва сиёсий уқувсизлиги туфайли Ҳоразмшоҳлар давлати инқирозга учради. Шунга қарамасдан ўзбек халқи ўрта асрлар даври давлатчилиги тарихида Хоразмшоҳлар давлати муҳим ўрин тутади. Ўз даврида Хоразм давлати Мовароуннаҳр, Хуросон, Мозандарон, Кирмон, Форс Ироқи, Озарбайжон, Сижистон, Ғазна ва бошқа давлатлар ҳамма вилоятларни ўз таркибига олган эди. Хоразм салтанати XII асрнинг охири – XIII асрнинг бошларида мусулмон Шарқининг энг йирик ва қудратли давлати эди.



Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish