3.2.7. Тикловчи дарс.
Тикловчи дарс – катта ҳажмли юкламалар билан ў тказиладиган замонавий гимнастика учун хос бўлган типик шаклдир. Шиддатли фаолият даврларида қў лланилади. Бу ерда гап «енгиллаштириш» хусусиятига эга бўлган дарслар устида кетаётгани ёқ : улар типик ў қув-машқ дарсларидан мазмунига кўра эмас, фақат бажарилган элемент ва комбинацияларнинг мушак ҳажми ҳисобига юкламанинг пасайтирилиши билан фарқ қилади (масалан, кунига икки марталик машғулотларда дарсларнинг бири). Бунда гимнастикачиларни мусобақаларга тайёрлаш дастури билан бевосита боғлиқ бў лмаган воситалардан фойдаланган ҳолда махсус ташкил этиладиган дарслар назарда тутиляпти. Шиддатли машғулотлар даврида ёналиш ни бундай Ўз гартириш, айниқса, жуда муҳим.
Тикловчи дарслар зарбдор машғулотлар, мусобақалардан кейин ёки юкламалари йиғиндиси катта бўлган микроциклнинг охирида ў тказилади. Кунига икки марта дарс ў тказиладиган машғулотда иккинчи даср тикловчи бў лиши мумкин. Шароит ҳамда вазиятга қараб бу дарсларни залда ёки ундан ташқарида: стадионда, боғда, ў рмонда, пляжда ў тказиш мақсадга мувофиқдир. Дарслар таркибига бадан қиздириш машқлари, ҳаракатли ў йинлар киритилади. Асосий вазифа – мў `тадил та`сир кў рсатувчи машқлар ҳамда фаол дам олиш воситалари ёрдамида организмда тикланиш жараёниларини янада тезроқ боришига кў маклашиш, шунингдек, хаддан ортиқ машқланиш ва руҳий юкламаларнинг олдини олишдан иборат.
Бундай дарсларни ў тказишда вазифаларни, восита ва усулларни, Юклама даражасини белгилаб бериш, шу билан бирга, гимнастикачиларга нисбатан тўла мустақиллик бериш керак. Бутун дарс ҳиссий кў таринкиликни, машқ қилиш истагини Юзага келтириш зарур.
Шиддатли машғулотлар пайтида тикловчи дарсларни тикловчи тадбирлар билан уйғунлаштириш ва шундай воситаларни (сауна, уқалаш, физиотерапия ва ҳ.к.) қў ллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
3.2.8. Бадан қиздириш дарси
Бадан қиздириш дарси шуғулланувчиларни фаоллаштириш, уларни кейинги асосий дарсларга тайёрлаш мақсадида ў тказилади. Унинг шаклларидан бири – бадан тарбия – гигиеник ёналиш ли енгил машғулотдир. Одатда эрталаб бажарилади. Асосий вазифаси – уйқудан кейин гимнастикачиларни тетиклаштириш, организмни асосий машғулотга тайёрлик ҳолатига келтириш. Бадан тарбияда умумривожлантирувчи машқларнинг соддароқ мажмуаларини Ўзлаштир ишни назарда тутган ҳолда та`лимий (образовател`ная) вазифаларни ҳам ҳал этиш мумкин. Бадан тарбиянинг энг муҳим жиҳати – шуғулланувчиларга сафарбар этувчи ва ташкилловчи та`сир кў рсатиш.
Бошқа ёналиш даги бадан қиздириш дарслари айниқса мас`улиятли машғулот ёки мусобақалар олдидан ў тказилади. Бундай дарсда кўпкураш турларидаги машқлар ҳам бадан қиздириш машқлари саналади. Бундай дарсларнинг мақсади асабий зў риқишни бартараф этиш, Ўз ини босиб, тайёргарлиги жойида эканлигига ишонч ҳосил қилишдан иборат.
Мазкур бў лимда айтилганларга хулоса ясаб, шуни та`кидлаш керакки, қў йилган вазифалардан келиб чиқиб, тренер дарсларнинг ҳар хил типларидан фойдаланиши, уларни алмашлаб қў ллаши ва шу тариқа машғулот жараёнини бошқариш мумкин. Амалиётда кўпинча аралаш турдаги дарслар ҳам режалаштирилади (ў қув-машқ, модел`-назорат ва ҳ.к.). Бироқ тузилиши жиҳатидан ноаниқ дарслар бў лиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |