Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт гимнастика машғулотининг



Download 2,07 Mb.
bet18/34
Sana31.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#521694
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34
Bog'liq
sport-gimnastika-mashg-ulotining-nazariy-asoslari (1)

3.2.2. Машғулот дарси.
Машқ дарси (ёки машғулот) кў никмаларни мустаҳкамлаш, уларни такомиллаштириш, мусобақа комбинацияларини қисмларга бўлиб ва бутунича бажариш вақтида махсус чидамлиликни тарбиялаш мақсадида асосан Ўзлаштир иб олинган дастурни такрорлашга ёшналтирилади. У мусобақаларга тайёрланишда дарсларнинг асосий турлари ҳисобланади. Машқ дарсларидаги Юклама ҳажми ва шиддати, айниқса, зарбдор хусусиятга эга бўлган машғулотларда энг Юқори катталикларгача етказилади.
Ў қув машқ дарслари – оралиқ шакл – соф ў қув дарсларидан кейин бошланиб, сў нгра ҳақиқий машқ дарсларига айлана боради. Тайёргарлик ва мусобақа даврларини бошида гимнастикачилар фаолиятининг мазмуни билан боғлиқ динамика Ўз гаришлар шундай бўлади. Агар элементларни ў рганиш вақтида натижа кўпроқ «чиқди ёки чиқмади», «бажарилди ёки бажарилмади» мезони бўйича баҳоланса, машқ дарсларида иш самарадорлиги: «неча марта бажарди», «қанчалик яхши бажарди» каби сифатий ҳамда миқдорий мезонлар билан аниқланди. Ў қув-машқ дарсларида тренер ў қув комбинациялари мазмунини белгилаб олади, улар мусобақа дастурининг енгиллаштирилган ёки базавий элементлардан иборат махсус вариантлари бў лиши мумкин. Ҳақиқий машғулотларда, машқларнинг мазмуни ў тказиладиган мусобақаларнинг мажбурий ва эркин дастури билан чегаралабқў йилганлиги туфайли, тренер қуйидагиларни амалга ошириши зарур:
- дастурнинг турини белгтлаш (мажбурий ёки эркин) ва шунга кўра машғулотда унинг устида ишлаш;
- мазкур машғулот учун кўпкураш турларини танлаб олиш (кўпкурашнинг айрим турлари бўйича машқларни бажариш вариантлари кЎз да тутиляпти, айниқса, кунига икки марталик машғулотларида);
- кўпкураш турларининг кетма-кетлигини белгилаш;
- кўпкураш турларида элемент ва комбинацияларнинг умумий миқдорини ҳисобга олган ҳолда юкламанинг ҳажми ва шиддатини режалаштириш;
Алоҳида кўпкураш турлари бўйича машғулотлар бир таркибли бў лмайди. Унинг таркибида махсус бадан қиздириш машқлари, жумладан, бевосита снаряда бажариладиган шундай машқлар ажратилади. Таянч-ҳаракат аппаратини махсус юкламаларга тайёрлаш учун ёшналтирилган бадан қиздириш уринишларидан сўнг ҳозирловчи синовлар (настроечнў е попў тки) бажарилади, бунда гимнастикачилар асосий уринишларига тайёрланар эканлар, мақсадли машқларнинг енгиллаштирилган вариантларини амалга оширадилар. Асосий уринишлар энг муҳим топшириқларни бажаришга қаратилади. (одатда, бу тўла комбинация бўлади). Гимнастикачиларга комбинация ёки элементларнинг айрим қисмларидаги эҳтимоли бўлган хатоликларни тузатиш учун қўшимча (ёрдамчи) уринишлар имконини бериш ҳам мақсадга мувофиқдир. Улар асосий уринишлар билан навбатма-навбат қў йилиши мумкин («асосий-қў шимча-асосий» шаклида). Масалан, машғулотнинг мусобақаларолди босқичида таяниб сакраш машқ дарсларини ташкил этишнинг турли вариантлари самарадорлиги устидаги тадқиқотлар ҳар-хил мақсадли сакрашлар кетма-кетлигини қуйидагича белгилашга асос беради: бадан қиздириш қуйидагича сакрашлари – ҳозирловчи – асосий – ёрдамчи – асосий (Л.Я.Аркаев, 1997).



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish