3.2. Ҳар хил турдаги дарсларни ташкил этиш ва ў тказишнинг хусусиятлари
Алоҳида дарсларнинг ёналиш ини педагогик баҳолашда бир неча хил ёндашув тўғри ҳисобланади: тайёргарлик даври ёки босқичининг асосий вазифаларига мувофиқлигига кўра асосий ва ёрдамчи (қў шимча) дарслар фарқланади.
Юкламанинг хусусияти ва даражасига кўра дарслар ма`лум бир спортчи учун энг мақбул юкламали, шунингдек, зарбдор ва енгиллаштирувчи дарслар бўлади.
Жорий вазифаларнинг хусусиятига кўра дарсларнинг бир неча турлари аниқланади. Алоҳида дарс турларининг хусусиятлари ва тузилиши тўғрисида тасаввурга эга бўлган тренер умуман машқ жараёнини осонлик билан бошқара олади.
Алоҳида дарс турларининг ажратилиши ва улар тузилишининг батафсил ишлаб чиқилиши гимнастикачилар тайёргарлигини чуқур ихтисослаштириш туфайли зарур бўлади. Эҳтимол, фақат гимнастик кў никмаларни тўла Ўзлаштир иб олмаган бошловчиар билан дастлабки босқичларда олиб борилган дарслар универсал мажмуали хусусиятга эга. Юқори малакали гимнастикачиларнинг машғулотларида бир дарсга «сиғмайдиган» жуда кўп вазифалар ҳал этилади. Дарслар тор амалий хусусият касб этиб, ёналиш и тобора аниқлашиб боради.
Машғулот микроцикл ива босқичининг тузилиши тренерга энг мувофиқ келадиган, пировард натижада бутун вазифалар мажмуасини ечишга ёшл очадиган дарс турларини танлаш имконини беради. Алоҳида дарс турлари тузилишини ажратиш ва такомиллаштиришнинг ма`носи педагогик вазифаларни бутун ранг-баранглиги билан бир вақтнинг Ўз ида эмас, балки навбатма-навбат, диққат ва куч-қувватни вазифаларнинг нисбатан кичикроқ гуруҳига жамлаб, бунда сезиларли натижаларга эришишдан иборат.
3.2.1. Ў қув дарси
Ў қув дарси машғулотнинг тайёрлов даврига, айниқса, янги дастурни Ўзлаштириш босқичига хосдир. Бундай дарснинг асосий қисми янги материални Ўзлаштир ишга сарфланади. Бу шу турдаги дарсларнинг Ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Бундай дарсларнинг режасини тузишда тренер қуйидаги масалаларни ҳал этиши керак:
- шу дарсда Ўзлаштир иладиган энг муҳим ҳаракат вазифаларини (елементлар, бирикмалар) белгилаб олиш;
- мувозанат, руҳий ҳамда жисмоний мураккаблиги жиҳатидан бу вазифаларни гуруҳларга тақсимлаш;
- дарсда гимнастикачиларнинг имкониятига мувофиқ кўпкураш турлари миқдорини аниқлаб олиш, бунда акробатик ва хареографик тайёргарлик машқларини ҳам кўпкураш турлари деб ҳисоблаш;
- кўпкураш турларининг ўргатиш учун қулай кетма-кетлигини аниқлаш;
- энг муҳим вазифаларни такрорлаш миқдорини ҳисоблаш;
- дарснинг умумий давомийлиги ҳамда ҳар бир кўпкураш турига сарфланадиган вақтни белгилаш.
Ў қув вазифаларининг чекланган миқдорини ва шу билан бирга, вазифаларни Ўзлаштириш мақсадида такрорлашлар сонининг кўплигини бундай дарсларнинг хусусияти сифатида қайд этиш мумкин. Шунга кў ра, дарсларни барча кўпкураш турлари учун эмас, балки уларнинг айримлари учунгина режалаштириб, уларга катта аҳамият бериш тавсия этилади. Ў ргатиладиган янги материалнинг мазмунини белгилашда ҳаракат кў никмаларининг интерференцияси деб аталиши ҳаммага ма`лум хусусиятни э`тиборга олиш зарурки, бу уларнинг ижобий ёки салбий кў чишида намоён бў лиши мумкин. Бу битта кўпкураш турига бағишланган дарс мазмунига ҳам, бутун дарснинг ў қув материалларини уйғунлаштириш ҳамда уларнинг Ўз аро та`сирига ҳам бирдек тааллуқли.
Do'stlaringiz bilan baham: |