2.3.2. Машғулот юкламасини режалаштириш
Юклама деганда машқланганлик ҳамда мусобақаларга тайёрликнинг ма`лум даражасига эришиш мақсадида шуғулланувчиларнинг организмига махсус воситалар ёрдамида та`сир кў рсатиш ёшллари ва чоралари тушунилади.
Гимнастикада юклама турли элементлар, бирикмалар, комбинациялар, УЖТ ҳамда МЖТ машқлари билан боғлиқ. Ҳар бир гимнастик машқ (елемент, комбинация) организмга турлича юклама бериб, унинг қандайдир жавоб реакциясига, «қувват заҳираси»нинг сарфланишига, толиқишига сабаб бў лиши мумкин. Машқ бажараётган гимнастикачи ҳар хил табиатли қийинчиликларни айниқса, ў рганиш жараёнида ҳаракатларнинг мураккаб мувозанати билан боғлиқ бў лган, қийинчиликларни; агар машқ кўп куч тезкорлик, куч чидамлигини талаб этадиган бў лса, жисмоний қийинчиликларни; янги ёки ў рта мураккаб машқни бажариш олдидан қў рқувни енгиш лозим бў лса, руҳий қийинчиликларни енгишга тўғри келади.
Юклама катталигига гимнастикачининг машқ жараёнига шахсий муносабати ҳам та`сир қилиши мумкин: у салбий («истамайман», «ёқмайди»), руҳиятни эзувчи ҳамда ижобий, тикланишга ёрдам берувчи («истамайман», «жуда яхши кў раман») бўлади.
Юкламанинг элементлар ва комбинациялар миқдорида ги фойдаланадиган педагогик жиҳатини ҳамда ҳисобга олиш қийин бўлган организмнинг функционал ҳолатидаги руҳий-физиологик силжишлардан иборат биологик жиҳатини бир-биридан фарқлаш лозим. Шубҳасиз юкламани ҳар икки томондан тавсифловчи кў рсаткичлардан кўп ахборот олиш мумкин. Шунга қарамай, юрак-қон томир тизими фаолияти, руҳий ҳолатларнинг кў рсаткичларини қайд қилиш мураккаб бў лганлиги учун амалиётда кўп ҳолларда машғулот юкламасини кўпинча элементлар, комбинациялар миқдори ва уларга сарфланган вақтдан келиб чиқиб баҳолаш етарли бўлади.
Гимнастикачилар томонидан бутун машғулот давомида олинадиган ва алоҳида элементларнинг миқдори билан ифодаланадиган юкламалар йиғиндиси унинг ҳажми хисобланади. Юклама шиддати ёки жадаллиги унинг узлуксизлиги, та`сир этиш давомийлиги, юклама билан дам олиш оралиқлари нисбати билан боғлиқ 100%га яқин юклама шиддати деганда гимнастик комбинация элементларининг яхлит ҳолда узлуксиз бажарилиши тушунилади. Аммо бу кў рсаткич техник мураккабликнинг фақат муайян спорт разряди учун тип бўлган ма`лум даражадаги машқлар шиддатини тавсифлайди. Бундан ташқари, бу турдаги фаолият унча узоқ давом этмайди – 20-25 сек. Лекин барибир, фаолиятнинг (елементларнинг) кўпроқ қисмида узлуксиз бирикмалар (комбинациялар) бажариш билан ў тадиган машғулотлар организмнинг кучлироқ та`сир этади. Шунга кў ра, юклама шиддати кўпинча комбинациялар миқдори билан белгиланади.
Юкламани режалаштириш ва қайд этиш билан боғлиқ равишда машғулотнинг турли босқичларида унинг айни вақтда гимнастикачилар тайёрлаш масалаларига мос келадиган тавсифларидан фойдаланилади. Масалан, янги дастурни Ўзлаштириш босқичида элементлар миқдори, машғулотнинг умумий вақти ахборот кў рсаткичлари сифатида хизмат қилиши мумкин. Муҳими, гимнастикачилар катта ҳажмли иш бажаришлари зарур. Бу ҳолатда юклама шиддатининг кў рсаткичи деб машғулотнинг мотор зичлиги қабул қилинади, у машқларни бажаришга сарфланган иш вақтига нисбатида , ёки вақт бирлигида, масалан, бир минутда бажарилган элементлар миқдорида ифодаланади. Табиийки, машғулотнинг умумий вақтини сақлаган ҳолда иш вақти ёки элементлар миқдорини ошириш машғулот шиддатини ҳам кучайтиради. Кўпкураш турларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, В.Н. Афонин томонидан ишлаб чиқилган (197В) элементларнинг нисбий юкламадорлиги коеффициентлари умуман машғулотларнинг юкламалари йиғиндисини янада аниқ баҳолаш имконини беради.
Комбинациялар тўла Ўзлаштир иб борилгани сайин юкламанинг ахборот кў рсаткичи сифатида уринишлар сони хизмат қила бошлайди. Ҳажми жиҳатидан бир хил (елементлар сони бир хил) бўлган ишни бажариш учун гимнастикачи қанча кам уринишни амалга оширса, я`ни, бир уринишда кўпроқ миқдордаги элементларни бажарса, юклама шунчалик шиддатли булади, лекин бунда мазкур иш, умуман, бир хил вақт давом этган бў лиши керак. Демак, юкламанинг шиддатини ошириш ёшллари, биринчидан, блокларни ёшриқлаштириш – бутун комбинациялар таркибида бажариладиган элементлар миқдорини машғулотдаги элементларнинг умумий миқдорига якинлаштиришга, (ЭуМқЭкМ); иккинчидан; иш вақтининг умумий машғулот вақтига нисбатан ошишига ва учинчидан, ҳажм Ўз гартирилмаган ҳолда машғулот давомийлигининг камайтарилишига боғлиқ. Шиддатни Ўз гартиришнинг учта варианти амалда ҳар хил уйғунлаштирилган ҳолда учрайди ва бир машғулот юкламасини бошқасиники билан қиёслашни қийинлаштиради. Шунинг учун юкламани вақт кетма-кетликлари, иш миқдорини бошқа шарт-шароитлар бир хил бў лгандагина аниқлаш, я`ни бирор кў рсаткичдаги Ўз гаришларни бошқа кў рсаткичлар бирлигида Ўз гаришлар юз бермаган шароитда текшириш зарур.
Гимнастикачилар юкламасини нисбий катталиклар бўйича (шиддат индекслари - ШИ) баҳолашнинг бир неча ёшллари бўлиб, улар орасида В.Н. Афонин формуласи ажралиб туради, у уринишлардаги кучланишлар, ишининг ҳажми ҳамда зичлигини нисбатан тўла акс эттиради.
ШИқ
бунда Ту – умумий иш вақти, Му – уринишлар миқдори, ЭМ – элементлар миқдори. Бу кў рсаткичларни билган ҳолда ҳар қандай машғулотнинг шиддати индексини осонгина аниқлаш мумкин, шунинг учун махсус жадвал ишлаб чиқилган.
Спорт устаси бўлган гимнастикачиларнинг мусобақа даври машғулотларидаги 500 тадан зиёд дарслари хронометрини кўпкураш турлари бўйича умумий иш вақти ўртача 100 ни ташкил этди, элементларнинг умумий миқдори 241 та, уринишлар миқдори 28 та, тўла комбинациялар сони 8 та.
Бундай дарснинг ШИ 0,98 қийматига тенг. Таққослаш учун юкламалар йиғиндиси бирлигининг модели сифатида мусобақа юкламасининг ҳажми ва шиддати курсив билан хизмат қилиши мумкин.
Бадан қиздириш машқлари чоғидаги ҳамда баҳо учун чиқишлардаги уринишларнинг миқдорини, снарядларни синаб кў риш вақтидаги элементлар ва комбинацияларнинг мусобақа қоидаларида чеклаб қў йилган миқдори ва бошқаларни анча аниқ ҳисоблаб чиқиш мумкин. Ҳажм бирликларида (елементлар миқдорида), шиддат бирликларида (комбинациялар миқдорида) умумий вақтни, иш («соф») вақтини, уринишлар орасидаги танаффусларни ҳисобга олган ҳолда акс этган кў рсаткичлар мусобақа юкламасининг модел` кў рсаткичлари ҳисобланади. Қў йилган вазифалардан келиб чиқиб, машғулот шароитида бу юкламаларга яқинлашиш, уларни аниқ такрорлаш ёки юқорироқ даражада бажариш мумкин.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, гимнастикадаги машғулот жараёни учун энг типик вазиятлар билан боғлиқ ҳолда юкламани бошқариш мумкин бўлган ёшлларни аниқлаш усулларини умумий кўринишда тақдим этамиз (2-жадвал). Мусобақалар, шу жумладан, бир неча кунлик турнирлар моделидан олинган юклама кў рсаткичларининг ҳисоб-китоби ҳар қандай тайёрлик даражасига эга бўлган гимнастикачиларнинг машғулотларини режалаштириш учун истиқболли ҳисобланади.
Машқ жараёни шиддатини оширишнинг бир неча усули бор. 3 -жадвалда Юклама шиддатини оширадиган энг типик усуллар шемаси берилган. Шемадан кў риниб турибдики, омиллар қиймати доимий бў лганда (ў ртадаги устун), Юклама шиддатини 2 ёшл билан кўтариш мумкин: бошқа кў рсаткичларни орттириш ёки камайтириш билан. Буни бир вақтнинг Ўз ида ҳам амалга ошириш мумкинки, айни шу ёшл энг та`сирчан ҳисобланади. Юклама шиддатини камайтириш учун эса, табиийки, худди шу усулларни, лекин тескари ёналиш да қў ллаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |