Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт гимнастика машғулотининг



Download 2,07 Mb.
bet21/34
Sana31.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#521694
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
sport-gimnastika-mashg-ulotining-nazariy-asoslari (1)

3.2.5. Назорат дарси
Назорат дарси гимнастикачиларнинг ў қув топшириқларини Ўзлаштир ишини текшириш мақсадида ташкил этилади. Ҳаракатлар техникаси баҳоланади, жисмоний сифатларнинг ривожланиши даражаси ва ҳ.к. текширилади. Назорат дарслари машғулотнинг тайёргарлик даврида ҳам, мусобақа даврида ҳам режалаштирилади. Ҳар бир бундай дарсдан аввал тренер мақсадни ма`лум қилиши, бажарувчиларга қў йиладиган аниқ талабларни ва натижаларни баҳолаш қоидаларини белгилаб олиши керак. Дарс дастуридаги хар қандай машқ, ҳаракат топшириғи, шунингдек, техник ва жисмоний тайёргарликнинг махсус назорат ме`ёрлари баҳолаш об`екти булла олади. Баҳолаш мезонлари назоратнинг моҳиятидан келиб чиқиб белгиланади ва «бажарилди - бажарилмади», «ким кўпроқ» ва ҳ.к. кабилар энг типик ҳисобланади.
Техник тайёрликни назорат қилишда, мусобақа қоидаларига мувофиқ, бутун комбинация учун балли баҳо ёки алоҳида элементларни баҳолашда хатолар учун пасайтиришлар йиғиндисини ҳисобласа асосий ёшл саналади.
Назорат дарсини ташкил этишда тренер:
- баҳоланиши керак бўлган машқларни белгилаши, бунда жароҳатларга ёшл қуймаслик учун етарлича Ўзлаштир иб олинган машқларни танлаб олиши;
- назорат дарсининг ў тказилиш муддатини олдиндан белгилаб, буни шуғулланувчиларга ма`лум қилиши;
- машқларни баҳолашнинг аниқ мезонларини аниқлаб, гимнастикачиларга ушбу ма`лумотларини етказиши;
- бутун дарснинг қандай ташкил этилишини олдиндан ў йлаб, режалаштириш (гимнастикачиларни таклиф қилиш кетма-кетлиги, баҳоларни ҳисоблаш ва э`лон қилиш шакли, баҳолашда бошқа тренерлар, гимнастикачиларнинг Ўз алирининг иштироклари ва ҳ.к.) шарт.
Назорат дарслари гимнастикачиларга машғулот ва мусобақа фаолиятига зарур бўлган мустақиллик, ташаббускорлик, мас`улият, интизомлилик каби муҳим сифатларни тарбиялашнинг та`сирчан шакли ҳисобланади.


3.2.6. Модел` дарс.
Модел` дарс Ўз мазмунига кўра олдинда турган мусобақа дастурига, унинг тузилиши эса мусобақа тартибларига тўла бў йсуниши лозим. Шунинг учун бундай дарсларни ташкил этишдан аввал жамоа тренери қуйидаги вазифаларни бажаришга тайёр бў лиши лозим:
- ў тказиладиган мусобақалар тўғрисида имкон қадар тўла ма`лумотлар олиш (ҳафта кунлари, ў рни, вақти, ғолибларни қайд қилиш ва аниқлаш шартлари, кўпкурашнинг биринчи тури уларнинг кейинги тартиби, ў тказиш жадвалининг хусусиятлари ва ҳ.к.);
- мусобақа дастурига мувофиқ равишда ҳар бир гимнастикачига модел` дарс вақтида намойиш этиладиган машқларнинг мазмунини белгилаб бериш (махсус талабларга мувофиқлик ёки соддалаштирилган вариантлар);
- мусобақалар жадвалига аниқ мос тушадиган, лекин жамоа тактикаси ҳамда гимнастикачиларнинг рақамлар бўйича жойлашуви э`тиборга олинган дарс жадвалини ишлаб чиқиш;
- модел` дарсни ишлаб чиқилган режа асосида, бадан қиздиришдаги уринишлар сони ва машқларни бажариш вақтини мусобақалар қоидасига мувофиқ чегараланган ҳолда, гимнастикачиларнинг снаряд ёнига чиқишларида қат`ий навбатлашувга риоя қилиб ў тказиш.
Модел` дарс мусобақага ҳар қанча ў хшамасин, эунга тайёрланишнинг бир шаклидир. Буни алоҳида та`кидлаш зарур, чунки бундай моделлашни тайёргарлик жараёнини назорат қилиш мақсадида ҳам, жамоани саралаб олиш мақсадида ҳам амалга ошириш мумкин.
Модел` дарслар тез-тез ў тказилмайди – гимнастикачиларнинг тайёргарлик талабга жавоб бериш шарти билан машғулотнинг мусобақа даврида кўпи билан 2-3 марта ташкил этилади. Гуруҳли дарсда тактик хусусиятли жамоалаи вазифалар тў лиқроқ ҳал этилади. Модел` дарснинг алоҳида шакли ҳам бў лиши мумкин, лекин бу мазкур гимнастикачи фаолиятлари билан дарсга келмаган спортчиларнинг эҳтимолий фаолиятларини мувофиқлаштиришни талаб этади.



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish