-бошқарилувчанлик. Ушбу тамойил тайёргарликнинг ҳар бир олимпиада цикли бошланишига мажмуавий мақсадли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда миллий гимнастика тизимининг мақсадли башорат моделларини Ўзлаштир илишини тартибга соладиган ва мамлакатда гимнастиканинг умумий истиқболли ривожланишини ёналишларини шакллантирадиган хужжатларни тадбиқ этилишини кЎз да тутади (йиллик тақвимлар ва мусобақа қоидалари, БЎ СМ ва ОЗБЎ СМлар учун дастурлар, усулий хатлар ва ахборот материаллари).
-марказлаштириш. Мазкур тамойил миллий терма жамоанинг тайёргарлик технологиясида энг муҳимларидан бири саналади. У миллий терма жамоанинг асосий ва ёшлар таркибининг ихтисослашиш тайёргарлик базаларида кўпроқ марказлаштирилган ҳолдаги тайёргарлигини назарда тутади;
-Ўз -Ўз ини та`минлаш. Ушбу тамойилга мувофиқ терма жамоа заҳирасининг тайёргарлиги, тренерларнинг тайёргарлиги ва малакасини оширилиши, мамлакатда ишлаб чиқадиган гимнастика анжомлари ҳамда жиҳозларининг такомиллаштирилиши назарда тутилади;
-соғлом ма`навий иқлим. Бу тамойилга кўра миллий терма жамоанинг марказлашган жараёнида дў стона муносабатлар, жамоатчилик ва Ўз аро ёрдамга тайёргарлик муҳити яратилади ҳамда қў ллаб қувватланади. Зиддиятлар ма`мурият томонидан бартараф этилади.
2.3. Машғулотни режалаштириш.
Режалаштиришнинг моҳияти кўп сонли вазифаларни вақт бўйича оқилона тақсимлашдаш иборатдир. Замонавий гимнастикада спорт ўсиши сур`атлари тайёргарлик жараёнининг илмий-усулий та`минланганлик даражаси, ў рганиш предмети ҳисобланган дастурнинг мураккаблиги, мусобақалар тақвимига боғлиқ. Вақт омили спорт формаси, машқланганлик ҳолатига эришиш муддатларини белгилаш асосларини ҳам ташкил этади. Шубҳасиз ҳар бир спортчининг ў сиш сур`атлари унинг қобилиятлари ва исте`доди билан белгиланади.
2.3.1. Машғулотни даврлаштириш.
Гимнастика бўйича машғулотлар жараёнида қуйидаги асосий вазифалар ҳал этилади:
- янги элементлар, бирикмалар, умуман, комбинациялар Ўзлаштир илади;
- жисмоний тайёргарлик даражаси УЖТ ва МЖТ воситалари ёрдамида оширилади;
- машғулот ва мусобақа фаолияти шароитларига хос қийинчиликларни енгиш билан боғлиқ ҳолда руҳий тайёргарлик даражаси ортади;
- гимнастикачининг ижро маҳорати такомиллашади, даражаси ошади;
- машқлар техникаси барқарорлашади, уларни бажариш ишончлилиги ортади;
- мусобақаларга бевосита тайёргарлик ва уларда иштирок этиш ташкил қилинади;
- тикловчи тадбирлар ва юкламаларнинг янги даражасига ў тиш воситалари қў лланилади.
Ҳар бир вазифа турли муддатларда ҳал этилиши мумкин. Битта вазифанинг Ўз и умумий ва бирмунча хусусий жиҳатларга эга бў ла олади. Масалан, яқин машғулотда Ўзлаштириш учун муайян элементлар ҳақида гапириш, кейинги тоифадаги янги дастурнинг Ўзлаштир илишини режалаштириш ҳам мумкин.
Вазифаларнинг миқёси, уларнинг хилма-хил хусусиятларига қараб машғулот жараёнини муддати турлича бўлган вақт кесмаларига: бир машғулот дарсидан бошлаб, 4 йил давом этадиган Олимпия циклигача ажратиш мумкин. Тў рт йилликнинг ҳар бир йиллик цикли Ўз ёналиш ига эга бўлади. Биринчи – «олимпиададан кейинги» цикл мажбурий дастурнинг алмаштирилиши, янги «келажак моделлари»нинг ишлаб чиқилиши каби хусусиятларга эга. Иккинчи цикл – эркин дастурнинг янгиланиши, олимпиадага тайёргарлик режаларининг таҳрир қилиниши йилидир; учинчи цикл – модел` – назорат цикли. Якунловчи цикл режасининг техник-тактик вариантлари текширилади. Тў ртинчи цикл - «олимпиада йили», олимпиада ў йинларига бевосита тайёргарлик ва уларда иштирок этиш. Олимпиада тў рт йиллиги хусусиятларини э`тиборга олиш фақатгина мамлакат терма жамоаси азо ларига тааллуқли эмас. Олимпия циклларининг ёналиш и ҳатто кичик разрядли гимнастикачиларнинг тайёргарлиги мазмунида ҳам Ўз аксини топади. Ҳар бир янги катта Олимпия цикли билан, одатда, кичик разрядларда мажбурий дастур алмашади; мусобақа қоидалари, таснифлар, спорт мактаблари дастурлари ва ҳоказоларга Ўз гаришлар киритилади.
Йиллик машғулотлар цикли иккита ярим йиллик циклдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири тайёргарликнинг тайёрлов, мусобақа ва ў тиш даврларини кЎз да тутади. Гимнастикачилар, айниқса, кичик разрядли спортчиларнинг машғулотларида, кейинги разряднинг янги дастурини Ўзлаштир иб олиш учун узоқ вақт зарур бў лса, тайёрлов даври 6-8 ойгача узайтирилиши, шунда бутун цикл бир йил давом этиши мумкин. Лекин кўпинча ярим йиллик цикллар режалаштирилади. Уларнинг ҳар бири спорт тақвимига шундай мувофиқлаштириладики, натижада ҳар циклдаги тайёргарлик йирик мусобақаларда иштирок этиш билан якунланади. Мамлакат миқёсида бу Ўз бекистон кубоги ва Ўз бекистон чемпионати (бир ҳолатда ҳудудий белгига, иккинчисида – идоравий белгига кў ра). Худди шу тамойил асосида қуйи ташкилотларнинг тақвими ҳам тузилади.
Тайёрлов даври машғулотларига хос вазифалар янги машқларни Ўзлаштир иш, дастурни янгилаш, жисмоний сифатларнинг ривожланиши даражасини кў таришдан иборат.
Мусобақа даврида мусобақаларга бевосита тайёргарлик кў ришга ёшналтирилган вазифалар: комбинацияларни бутун ҳолда такомиллаштириш, мусобақа шароитларини моделловчи шароитларда Ўз чиқишларининг тактик вариантларига ишлов бериш ва бошқалар ҳал этилади. Мусобақаларда иштирок этиш ҳам шу давр таркибига киради.
Ў тиш даври спорт такомиллашувининг янги поғонасига ў тиш учун организмнинг фаол тикланишини кЎз да тутади. шумақсадда УЖТ воситалари, табиий омиллар ва профилактик тадбирлар қў лланилади.
Машғулотнинг ҳар бир даври Ўз мазмунига кўра бир турли эмас. Машғулотнинг мазкур давридаги хилма-хил вазифалар кўпинча бир вақтда эмас, балки навбати билан аста-секин амалга оширилади, бу эса унда бир неча босқичнинг (мезоциклларнинг) мавжуд бў лишини тақозо этади. Босқичлар миқдори ва уларнинг ёналиш ини аниқлашда педагогик вазифалар энг муҳим аҳамиятга эга.
Шу сабабли тайёрлов босқичи учун ў қув ёналиш идаги босқичлар: янги дастурни Ўзлаштириш босқичи, эркин дастурни янгилаш босқичи, дастурни такомиллаштириш босқичи хос бўлиб қолади. Мусобақа даврида дастурни барқарорлаштириш босқичи, мусобақаларолди тайёргарлиги босқичи («бевосита», «якунлови») ажратилади. Ниҳоят, мусобақаларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган амалга ошириш босқичи.
Масалан, ярим йил давом этадиган тайёрлов даврида ҳар бири 2-3 ойлик икки-уч босқич бў лиши мумкин. Ярим йиллик циклда тайёрлов даври бор-ёшғи 2-3 ой бўлади. Мувофиқ равишда босқичларнинг миқдори ҳам, давомийлиги ҳам қисқаради (ҳар бири 1-1,5 ойгача). Тайёрлов даври ва унинг алоҳида босқичлари назорат ҳамда ҳозирловчи мусобақалар билан якунланиши ҳам мумкин. Асосий мусобақалар эса мусобақа даврини якунлайди.
Машғулот циклини ташкил этишнинг кенг тарқаган вариантларидан бири уни битта мусобақа билан эмас, бир-биридан 1 ҳафтадан 1-1,5 ойгача оралиқ муддат билан ў тказиладиган мусобақалар серияси билан якунлашдир. Табиийки, мусобақалар орасидаги вақт мобайнида машғулотнинг тайёрлов даври учун хос ишларни авж олдиришдан ма`но ёқ . Бундай ҳолларда «иккилантирилган» ёки «учлантирилган» мусобақа даври ташкил этилади, аниқроғи унинг бевосита ҳамда якунловчи мусобақаларолди тайёргарлик босқичлари (мезоцикллари) такрорланади.
Ў тиш даври вақт нуқтаи назаридан унча узоқ давом этмаса-да, лекин унда ҳам мусобақа даврининг жиддий Юкламаларидан кейин фаол тикланиш босқичини ҳамда умумжисмоний, функционал тайёргарлик йўналишлари яққол кЎз га ташланадиган «жалб этувчи» ва «кў маклашувчи» машғулотлар босқичини ажратиш мумкин.
Микроцикл – машғулот босқичининг таркибий бирлиги. Ҳафталик микроцикллар энг кенг тарқалган, лекин улар бир ҳафтадан камроқ ҳам, кўпроқ ҳам бў лиши мумкин. Микроциклнинг вақт доираси мазкур тайёргарлик босқичи учун хос бўлган вазифалар мажмуасини ҳал этишга ёшналтирилган машғулот фаолиятининг бир марта бажарилиши билан аниқланади.
Бошқача қилиб айтганда, мажбурий ва эркин дастур асосидаги кўпкурашнинг барча турлари устида ишлаганда, жисмоний тайёргарлик, хареография, батут, акробатика ва машғулотнинг бошқа воситалари, шунингдек, гимнастикачининг тикланиши етти кун давом этади. Агар худди шу иш уч машғулот кунида бажарилса, унда иккилантирилган ҳафталик микроцикл устида сўз юритиш мумкин. Ҳафталик микроцикл анча мақсадга мувофиқ, чунки у ҳажм ва муддатига кўра кичик, ў рта ҳамда катта юкламаларни «енгиллаштирувчи» кунлар билан оқилона уйғунлаштириш, уларнинг Ўз гаришларини (ў сишларини) машғулотнинг умумий қонуниятлари ва тамойилларига ҳамда жамият ҳаётининг умумий тарзига бў йсундириш имконини беради. Агар гимнастикачининг тайёргарлик даражасини тавсифловчи кў рсаткичларни ва тайёргарликнинг мазкур босқичи вазифаларини таққослайдиган бў лсак, микроциклнинг режалаштириш занжирида энг ахборотларга бой халқа эканлиги ма`лум бўлади. Чиндан ҳам бир куннинг кў рсаткичлари бўйича гимнастикачининг тайёрлиги ҳамда унинг машғулоти йўналишлари тўғрисида фикр Юритиш мумкин эмас. Машғулот мазмунини микроцикл кунлари асосида таҳлил этиш машғулотнинг қў йилган вазифаларга нечоғлик мувофиқлиги тўғрисида тўла тасаввур ҳосил қилади.
Тайёргарликнинг жорий вазифаларига мувофиқлик даражаси ва қандайдир «мақсадли» микроциклга муносабатига кўра машғулотнинг бир неча типик микроциклларини ажратиб кў рсатиш мумкин:
Жалб этувчи микроцикл. Дам олишдан кейин мусобақаларда иштирок этиш билан боғлиқ равишда ёки машғулотнинг бу даври ёки босқичидан кейингисига ў тиш вақтида режалаштирилади. Юклама тобора ошириб борилади, гимнастикачилар Ўз машқларини «ёдга олдилар» ва ҳ.к.;
Асосий (базавий, қў ллаб-қувватловчи) микроцикл. Машғулотни узоқ муддат давомида ишчилик қобилияти кў рсаткичларини пасайтирмаган ҳолда (2-3 ҳафта) бир хил даражада ў тказишга имкон берадиган энг мақбул юклама;
Зарбдор микроцикл. Юклама оширилиб, гимнастикачи имкониятларининг «чўққиси»га яқинлашади. Уларнинг махсус чидамлилиги ва ишончлилиги ривожига рағбат бериш учун қў лланилади;
Тикловчи микроцикл. Катта зў риқишлардан сўнг дам олиш мақсадида Юклама анча камайтирилади (зарбдор юклама, мусобақалардан кейин);
Модел` микроцикл. Машғулот юкламаси ва мазмуни олдиндаги мусобақалар учун хос бўлган шароитга яқинлаштирилади, уларнинг жадвали ва ў тказилиш тартибига мувофиқ равишда режалаштирилади.
Руҳан тайёрловчи микроцикл. Бевосита мусобақалар олдидан гимнастикачиларни уларга ҳар томонлама мақбул тарзда, шу жумладан, руҳий жиҳатдан ҳам тайёрлаш мақсадида режалаштирилади. Юклама (машғулот ҳажми ва шиддати) камаяди, лекин руҳий зў риқиш ҳолати ошади.
Мусобақалар ў тказиладиган жой бошқа вақт минтақасида ёки бошқа иқлимий шароитларда бў лса, бу ерга келганда мослаштирувчи микроцикл режалаштирилади.
Микроцикллар аралаш турли ҳам бў лиши мумкин. Масалан, зарбдор-модел` микроцикллар Юкламанинг тақсимланиши кунлар бўйича мусобақалар жадвалига қат`ий мувофиқ тарзда, лекин мусобақа Юкламасига қараганда элементлар ҳамда комбинациялар миқдорига кўра мураккаб.
Ҳар бир босқичда машғулотларнинг режалаштирилишини микроциклларнинг навбат алмашинишини аниқлаш сифатида тасаввур қилиш мумкин. Юкламанинг режалаштиришнинг умумий қонуниятлари ҳамда микроцикллар турларини яхши билган ҳолда машғулот жараёнини бундан ҳам оқилона бошқарса бўлади.
Расмларда тайёрлов (4-расмга қ.) ва мусобақа (5-расмга қ.) даврларида машғулотни истиқбол режалаштиришнинг тахминий жадвали келтирилган. Тайёрлов даврида такомиллашиш босқичи акс эттирилган. Ўзлаштир илган элементлар ва алоҳида комбинациялар техникасини барқарорлаштириш мақсадида катта Юкламалар қў лланилади. Мусобақа даврида (жадвалда) йирик мусобақаларга бевосита тайёргарлик босқичида Юкламаларни режалаштириш мисол келтирилган.
Микроциклнинг ҳар бир куни Ўз ёналиш ига эга бўлиб, у микроцикл ёналиш ига ў хшаш. Машқ куни юклама хусусиятига кўра жалб этувчи (втягиваЮҳий) микроциклнинг юкламалари юқори бўлган кунларига ҳозирловчи (подводяҳий) бў лиши мумкин. Асосий (базавий) юклама куни унинг мазкур микроцикл учун аҳамият жиҳатидан ўртача эканлиги билан тавсифланади. Зарбдор машғулот кунида юклама энг юқори даражагача етказилади.
Таҳрирловчи машғулот куни юклама жиҳатидан втягиваЮҳий ҳамда асосий, асосий ҳамда зарбдор машғулотлараро оралиқ ҳолатни эгаллаш, микроциклда режалаштирилган юкламанинг умумий ҳажмига қўшимча вазифасини бажармоқда.
Микроциклнинг тикловчи куни фаол ва нофаол дам олишга ёки кичик юкламали машғулотларга бағишланади.
Машғулот куни дарслардан ташкил топади. Бир микроциклдаги машғулотлар ва дарслар миқдори мос келмаслиги мумкин, чунки бугунги кунда гимнастикачиларни тайёрлаш тизими кунига икки маротабалик дарсларни кЎз да тутади (машғулот дарслари тўғрисида дарсликнинг кейинги бобида батафсилроқ ма`лумот берилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |