Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети Филология ва тилларни ўқитиш инглиз тили



Download 484,03 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi484,03 Kb.
#71175
  1   2   3   4
Bog'liq
8-mavzu


Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети
Филология ва тилларни ўқитиш инглиз тили
Факултети


Р Е Ф Е Р А Т

Мавзу: №8.Хорижий мамлакатларда таълим тараққиётининг асосий йўналишлари ва илғор хорижий тажрибалар
Гуруҳ: 306.
Бажарди: Мадина Абдухалилова
ТОШКEНТ-2020


8-мавзу. Хорижий мамлакатларда таълим тараққиётининг асосий йўналишлари ва илғор хорижий тажрибалар
Режа:

  1. Маҳорат дарслари.

  2. Ассесмент технологияси.

  3. Вебинар технологиялар



Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса,
берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар.

И.А. Каримов

Маҳорат дарслари замонавий таълимнинг яна бир тобора оммалашаётган шакли саналади.



Маҳорат дарслари – очиқ ташкил этилиб, илғор педагогик тажрибаларни тарғиб этишга йўналтирилган самарали ўқитиш шакли

Бу шаклдаги ўқитиш бир марталик саналади. Маҳорат дарсларини ташкил этишда кўп йиллик иш тажрибасига эга, шунингдек, самарали методика ёки технологияга эга инноватор педагогларнинг касбий малакалари очиқ тарзда, интерфаол мулоқот асосида ҳамкасб педагоглар ҳамда талабаларга намойиш этилади. Малакали педагоглар томонидан маҳорат дарсларини ташкил этишда қуйидаги вазифалар бажарилади:


- муайян муаммо бўйича тажрибали, маҳоратли педагогнинг иш тажрибасининг оммалаштирилиши;
- тажрибали, маҳоратли педагог томонидан изчил ҳаракатларнинг тўғридан тўғри ва изоҳли намойиш этиш орқали педагогик фаолиятда
самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш тартибининг кўрсатилиши;
- малакали, маҳорали педагогнинг методик ёндашувларини белгиланган муаммони ҳал этиш усуллари билан ўзаро мувофиқлаштириш;
- маҳорали педагог томонидан ўзининг касбий малакаларининг шогирд (талаба)ларга ўргатилиши;
- талабаларнинг касбий такомиллашувлари учун маҳорали педагог томонидан ёрам кўрсатилиши;
- педагог ходимлар ўртасида инновацион ғоя, технологияларни оммалаштириш;
- маҳорат дарслари иштирокчилари (талабалар)нинг касбий компетентликларини ошириш;
- маҳорат дарсларнинг ҳар бир иштирокчисида индивидуал ижодий педагогик фаолият услубини шакллантириш.
Маҳорат дарсларини ташкил этиш натижаси сифатида қуйидаги маҳсулотлар яратилиши мумкин:
- педагогларнинг ижодий ишлари маҳсули (дастур, методик қўлланма);
- машғулотлар учун тарқатма материаллар;
- педагогик адабиёт ва манбалар картотекаси;
- таълим ва тарбиянинг янги шаклларини методик жиҳатдан асослаш;
- янги педагогик технологияларни шакллантириш;
- малака ошириш курслари, семинарлар, практикумларнинг дастурлари;
- ижодий ва оммавий характердаги тадбирлар Низоми ва б.

АССЕСМЕНТ” МЕТОДИ


 
“Ассесмент” инглизча “assessment” сўзидан олинган бўлиб, “баҳо”, “баҳолаш” маъноларини билдиради. Ассесмент методи талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини ҳар томонлама, холис баҳолаш имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами бўлиб, у биографик анкета, таълим соҳасидаги ютуқлар баёни, ўқув индивидуал топшириғи, баҳс- мунозара, интервю, ижодий иш, тест, индивидул кейс, тақдимот, эксперт кузатиши, ролли ҳамда ишбилармонлик ўйинлари кабилардан ташкил топади. Бу метод асосан қуйидаги уч мақсадга хизмат қилади:

  • талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ҳар томонлама, холис баҳолаш;

  • талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш имкониятларини аниқлаш;

  • талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган истикбол режа (мақсадли дастур)ни шакллантириш.

Мазкур технологиянинг яратилиш тарихи ўтган асрнинг 30-40- йилларига бориб тақалади. Дастлаб технология мавжуд ҳарбий вазиятларни тўғри баҳолай оладиган, ҳарбий ҳаракатлар жараёнини самарали бошқарадиган, зарур ўринларда оқилона ҳаракатни ташкил эта оладиган инглиз ҳамда немис ҳарбийлари орасидан билимдон, тадбиркор, маҳоратли ҳарбийлар, шунингдек, офисерларни танлаш мақсадида қўлланилган.
Кейинчалик бу метод тадбиркорлик соҳасига ҳам самарали татбиқ этилди. Методни биринчи марта 1954-йилда “АТ&Т” компанияси томонидан тадқиқот дастурларини амалга ошириш доирасида қўлланилган.
Тўрт йилдан сўнг малакали менежерларни танлаш мақсадида қўлланила бошланган ушбу метод негизида тадбиркорлар ва психологлар билан ҳамкорликда мазкур технология ёрдамида ишлаб чиқариш, савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда ташкилотлар учун малакали мутахассисларнй танлаш хизмати – “Ассесмент-марказ” (“The assessment centre”) фаолиятини йўлга қўйилди.
1960 йилда “IBM”, “Standard Oil Ohio”, “Sears Robucs ” каби йирик америка компаниялари ўз фаолиятларига бу технологияни самарали татбиқ этдилар. Агар 1980 йилда 2000 та фирма “Ассесмент-марказ” асосида малакали мутахассисларни танлашни маъкул кўрган бўлса, ҳозир бу технологиядан ўн минглаб корхона, ташкилот, фирма ва компанияларда самарали қўлланилмокда.
Айни вақтда ишлаб чиқарувчи ва савдо компаниялари малакали менежерларни танлаш мақсадида мазкур технологиядан муваффақиятли фойдаланмокдалар. Сўнгги йилларда мазкур технология таълим тизимига ҳам самарали жорий этилди. Унинг ёрдамида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражаси ҳар томонлама, холис баҳоланмоқда.

Download 484,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish