Интернет сайтлари
1. www. UzBA.uz - Ўзбекистон Бадиий Академияси
2.www.pencil.nm.ru
3. www. artacademu.spd.ru
4.www.art-akademy.uzwww.google.comwww.ziyonet.uzwww.risun-ok.ru
5.www.jivo-pis.ruwww.natlib.uz
ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ
РАНГТАСВИР
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН САНЪАТ МАКТАБ- ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ТАСВИРИЙ САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА
5-11- СИНФЛАР УЧУН
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тошкент 2019
|
Мазкур фан дастури
Ўзбекистон Бадиий академиясининг
2019 йил 22 августдаги И-590-сонли буйруғининг 3-иловаси билан тасдиқланган
|
Tузувчилар:
|
|
|
С. А. Жаляева
Г. Р. Цынгалова
А. Б. Шодиева
Д. У. Умарова
У. Ш. Шокаримов
Н. З. Ражабов
|
|
РИСМИ рассомчилик бўлими, ўқитувчиси
РИСМИ рассомчилик бўлими, ўқитувчиси
РИСМИ рассомчилик бўлими ўқув ишлари бўйича уста, санъат тарихи фан ўқитувчиси
РИСМИ рассомчилик бўлими, ўқитувчиси
Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
|
Taқризчилaр:
|
Р. Худайберганов
|
-
|
К. Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти “Маҳобатли рангтасвир”- кафедраси профессори. Ўзбекистон ҳалқ рассоми.
|
Б. Хаджиметов
|
-
|
К. Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти доценти
|
КИРИШ
Рангтасвир дастури махсус бадиий мактаб ўқув жараёнининг энг муҳим шаҳобчаларидан бири ҳисобланади.
Рангтасвирни ўқитишдан бош мақсад ўқувчиларнинг колорит (ранглар мутаносиблиги) бўйича вазифаларни изма-из очиб бориши, кенгликда шаклни ранг ва нур муносабатларидаги турли ҳилларда кўриш ва тасвирлаш қобилиятини ўстириш ҳисобланади. Ўқитишнинг асосий йўли дастгоҳли санъат учун характерли бўлган ранг ва шакл устида ишлаш жараёнининг узлуксизлиги ҳисобланади.
Фаннинг мақсади ўқувчиларда бадиий тафаккурни ижодий ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ўқувчилар тасаввурида фикрни мўъжаз, таъсирли ва намунавий ҳолатини яратиш. Ҳамма босқичларда эса ишни фикр мазмунини асосан шаклланиш ғоясини акс эттириш шарт. Ғояни танлаш, ўқувчидан асарни тугал ва етук ҳолга етказа олиш, фикрни мустақил равишда етказиб бериш талаб қилинади. Ҳаётдаги хақиқат лавҳаларини хаққоний кўрсата билиши, янгиликлар ва долзарб давр руҳини ҳис қилаолиши керак. Аввало диққат эътиборини композицияли бошланғич жараёнга аҳамият бериб қаратиш керак.
Ҳозирги даврда Республикамизда таълим тарбияга ва унинг жаҳон стандартлари талаблари даражасида бўлишига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу тасвирий ва амалий санъат ва дизайн ривожланишига маънавий ва моддий бойликларимизни бутун дунёга танитишига катта йўл очади.Таълим жараёнида ўқувчиларда юксак эстетик дидни шакллантиришга, ҳозирги бадиий тамойилларни тўғри англатишга, юксак ахлоҳий сифатларни ҳосил қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Ўқувчиларда ўзлари танлаган касбга муҳаббат уйғотилади, ижодий меҳнатга рағбат хосил қилинади.“Рангтасвир” фани ихтисослаштирилган Дизайн мактабида умумкасбий фанлар туркумига кириб ўқувчиларга юксак бадиий дид, чизматасвир ҳақида тушунчалар ва шу фанга меҳрни сингдиради.
Дарсда олинган назарий билимлар амалий ишлар билан мустаҳкамланади. Назарий машғулотлар пайтида ўқувчилар баъзи маълумотларни дафтарига қайд этиб боради. Дарсларда фотосуратлар, кўргазмали қуроллардан фойдаланилади. Ўқувчиларни олаётган билим, малака ва кўникмалари баллар асосида доимий баҳолаб борилади. Якуний баҳо семестр охирида ўқувчи бажарган иш кўриги натажасига кўра қўйилади. Бу ишларни ҳаммаси рангтасвир фанидан дарс бераётган ўқитувчилар зиммасига жуда катта масъулият юклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |