Ўзбекистон бадиий академияси камолиддин беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти



Download 9,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/48
Sana24.04.2022
Hajmi9,99 Mb.
#578722
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48
Bog'liq
Амалий санъат асарларини таъмирлаш

 
1.7 Кулолчилик санъати 
Кадимги Ўрта Осиё санъати ва маданиятини ўрганишда бизгача етиб 
келган қалъа, сарой, турар жой ва қабрлар билан бирга зардуштийлик дини 
билан борлиқ бўлган турли оссуарийлар (остадонлар) деб аталувчи одамлар 
суягини сақлаш учун мўлжалланган сополдан ясалган идишлар муҳим 
фактик материал бўлиб xизмат килади. Бундай оссуарийлар бўртма ва 
думалоқ тасвирлар билан безатилган бўлиб, баъзиларида эса ҳаётий 
воқеаларни акс эттирувчи суратлар мавжуд. 
Афросиёб ва Ўрта Осиёнинг бошқа ерларида топилган арxеологик 
қазилмалар IX-XII асрларда кулолчилик бу ерларда анча ривожланганлигини 
коўрсатади, XIII-асрда мўғуллар хужуми оқибатида нисбатан секин 
ривожланган кулолчилик XIV-XVI асрларга келиб анча тараққий этди. Ўрта 
Осиёнинг бўлиниб кетиши ўзаро алоқалар сусайишини келтириб чикарди, 
лекин хунармандчилик, шу жумладан айникса, кулолчилик ривожланишда 


46 
давом этди. Турли жойларда кулолчиликнинг турлича услублари вужудга 
келди. Xалк усталари кўплаб идишлар тайёрлаш билан бирга уларни юксак 
дид билан безадилар. 
 
Халқ амалий безак санъати инсоннинг маънавий оламини бойитади, 
бадиий дидини шакллантиради, руҳиятини тарбиялайди. Маълумки, мавжуд 
барча санъат турлари ўз ўқувчисига, тингловчисига ёки томошабинига 
ўтказиладиган бадиий, руҳий таъсири орқали билим беради ва тарбиялайди. 
Шу ўринда амалий санъат турларининг фазилатлари хам ўзига хос бўлиб, 
уларни бошқа ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди. Кулолчилик-қора 
лойдан мўъжизакор гўзаллик яратган шарқнинг энг қадимий ҳамда навқирон 
санъатидир. Бу қора лой саховат, ҳалоллик, эзгулик тимсолидир.
Тупроқ инсонларнинг барча эҳтиёжини ўз зиммасига олган 
фаровонлик, тўкинлик, ризқ-рўз, гўзалликнинг энг олий кўриниши 
манбаидир. Кулолчилик билан дунёдаги барча халқлар шуғулланади. Ўзбек 
кулолчилиги узоқ тарихга, ажойиб анъаналар, шакл, мазмун, ижодий жараён 
ва ўзига хос услубга эга. Сопол буюмлар содда бўлсада, унинг кўриниши, 
қисмларнинг аниқлиги, мутаносиблиги, сақланиши, нақшларнинг бадиий 
жойланиши, шакл ва мазмуннинг бирлиги, уйғунлиги ўзбек кулолларини 
жаҳонга танитиб келмоқда. 
Кулолчилик ҳунари лойдан пиёла, коса, товоқ, кўза, лаган, хурмача, 
тоғора, хум, тандир, буюм, ўйинчоқлар, қурилиш материаллари ва бошқалар 
тайёрлайдиган соҳа бўлиб, узоқ тарихга эга. Махсус тупроқни ўта 
қиздирганда тошсимон бўлиб пишишини ундан ҳар-хил идишларни 
тайёрлашни одамлар жуда қадимдан неолит даврининг бошларидаёқ 
билганлар. Улар аввал лойдан идиш товоқлар ясаб гулханда пишириб, 
қиздирганлар. Тупроқ дунёнинг ҳамма ерларида бўлганлигидан кенг 
тарқалган бўлиб, дастлаб бу ҳунар билан аёллар шуғулланганлар. 
Кулолчилик чархи мелоддан олдинги уч минг йилликнинг бошларида 
ихтиро қилингандан кейин кулолчилик билан эркаклар шуғуллана 


47 
бошлаганлар. Кейинчалик лойдан ясалган идиш товоқларни махсус ўчоқ 
ҳамда хумдонларда пиширганлар. Неолит даврида идишларнинг таги учли 
қилиб тайёрланиб ерга санчиб қўйилган. (
34-расм
) Энеолит даврида эса шарқ 
мамлакатларида ҳамда қадимги Грецияда нафис кулолчилик идишлари 
ривожланган ва меъморчиликда сополдан фойдалана бошланган. (
35-расм

Лойдан тайёрланган маҳсулотларни узоқ вақтдан бери ишлаб чиқариш 
йўлга кўйилган. Турли xалкларнинг бадиий дидларидаги фарқлар 
кулолчиликдаги безаш усулларига таъсир кўрсатди. Кадимги Гретсияда 
кулолчилик ишлаб чикариш асосий материал пластик темирсимон гил бўлиб 
xизмат килган, лойни қиздириш жараёнида унинг кўринишиқизғиш-ғишт ёки 
хира сарик рангда бўлган. 
Ўзбек кулолчилиги узоқ тариxга, ажойиб анъаналар, шакл, мазмун, 
ижодий жараён ва ўзига xос услубга эга. Сопол буюмлари содда бўлсада 
унинг кўриниши кисмларнинг аниклиги, мутаносиблиги сакланиши, 
накшларининг бадиий жойлашиши, шакл ва мазмуниниг бирлиги, уйгунлиги 
ўзбек кулолларининг жаҳонга танитиб келмокда. 


34-расм 


48 


35-расм 
Ҳозирги кунда бадиий безатиш усули, шакли ва тайёрланиш 
усулларига кўра қуйидаги кулолчилик мактаблари мавжуд: Фарғона (асосий 
марказлари - Риштон, Фурумсарой), Буxоро-Самарканд (асосий марказлари - 
Самарканд, Ургут, Ғиждувон, Уба), Xоразм (асосий марказлари - Мадир, 
Каттабоғқишлоқлари), Тошкент. Хар бир мактаб ўзининг ривожланиш ва 
ижодий тамойиллари, етакчи марказ ва усталари, ўзигагина xос 
xусусиятларига эга бўлиш билан бирга асосий бадиий умумийликни ҳам 
сақлаган. 
Фарғона (Риштон)да кулолчиликнинг анъанавий бадиий ва ишлаб 
чикариш усуллари қайта тикланди, ишкорли сир тайёрлаш йўлга кўйилди. М. 
Исмоилов, И. Комилов, У. Ашуров, У. Косимов, Ш. Юсупов, А. Вазиров, М. 
Саидов ва бошқа усталар яратган буюмлар (лаган, косалар, дон маҳсулотлари 
учун катта xумлар) шакл жиҳатидан ҳам, безак жиҳатдан ҳам рангбарангдир. 
Ғурумсарой кулолчилик буюмларда безакнинг махобатли ойдинлиги ва 
соддалик xосдир, бу мактаб вакили уста М. Туропов сир тайёрлашдан тортиб 
то нақш чизишгача бўлган барча ишларни фақат анъанавий усулда 
бажарган.
(36-расм) 
Буxоро-Самарканд 
кулолчилик 
мактаби 
буюмларининг 
жарангдор 
нафислигида қўрғошинли сир ва сарғиш-яшил, жигарранг бўёқлар муҳим 
ўрин тутади. "Афросиёб сополи" анъаналарига асосланиб тайёрланган 


49 
буюмлар безагида ўсимликсимон нақшлар етакчилик қилади, хандасий 
накшлар, хайвонлар тасвирлари кам ишлатилади. Улар, асосан, Ғиждувон 
кулолчилигида қўлланилади.
(37-расм) 
Буxоро-Самарканд кулолчилик мактаби яна бошқа мактаблардан сопол 
xуштак ўййинчоқлар ишланадиган марказининг борлиги билан ажралиб 
туради. Уста кулоллар ишларида анъаналарни сақлаган ҳолда ўзига xос 
маҳорат ҳам кузатилади, буюлардаги рангларда, шакл мужассамотида, 
ечимнинг мукаммаллиги ва ўлчамларнинг барқарорлигини кузатиш мумкин. 
Xоразм кулолчилик мактаби ўзига xос бадиийлиги, безаклар ранги ва 
ишланиш услуби билан бошқа мактаблардан ажралиб туради; унинг миллий 
шаклли ўзига xос буюми бодиядир; нақш мужассамоти хандасавий ва 
ўсимликсимон нақшлардан иборат, буюмнинг марказий кисмига арабеска 
гирих тушириш ушбу мактабга xос услублардан бўлиб келган. 
(38-расм) 
а b36-расм 
 
а b 
37-расм 


50 
 а b 
38-расм 

Download 9,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish