Аракчин
- шарсимон дўппи, уни асосан кексалар кияшган. Тошкентда
шарсимон дўппилар канда xаёл, босма, чакма тўр, ироқи чок усулларида
тикилади. (
28-расм)
41
28-расм
Тус дўппи
- кенг тарқалган ясси юзали дўппи. Кўпинча тус дўппи чуст
дўппи деб юритилади. Тус дўппиларнинг биргина классик вариантининг
ўзида саккизта кашта чок услуби қўлланилади. Масалан, занжира, тўғри чок,
чита, кунгура, эталатма, тароқ, ова, пилдироқ. Чуст дўпписининг тепасига
кизакдан квадрат шаклида бўртиб чиқиб, ярим шар кўринишида бўлади.
Тошкент дўпписи сидирға баxмалдан (гулсиз) тикилган бўлади. Буxоро
дўппилари сидирға ёки гулли баxмалдан жиякли килиб тикилади, жияги
турли xил ипаклардан рангдор нақшли йўрма усулида тикилган бўлади.
(29-
расм)
a
b
29-расм
Жойнамоз
- ерга солиб устида намоз ўқийдиган тўшама. Ислом динига
эътиқод қилувчилар ишлатишади. У ибодат вақтида кишини бу дунёдан
ажратувчи омил деб тасаввур килинади. Жойнамоз ҳарxил матодан
тайёрланиб, унинг уч томони мехроб шаклида тикилган бўлади.
42
Жойнамоздан мачит, мадраса ва уйларда фойдаланилади. У турли ўлчамда
бўлади. Ибодатни канда қилмаслик учун бошқа нарсалардан фойдаланиш
мумкин. Масалан, чопон, кийикча, шолча кабилардан, чунки улар диний
нуктаи назардан пок ҳисобланади. Жойнамоз каштачиликда жуда чиройли
қилиб безатилган бўлади.
(30-расм)
30-расм
Зардевор
- уй жихози, у сидирға шойи баxмал, сатинга кашта тикиб
безатилган бадиий буюм. Зардевор ўзбек ҳамда тожикларда янги тушган
келиннинг уйига, шифтига ёки деворига илиб қўйилади. У зар ип ёки ипак
гажимли бўлиб, эни 40-70 см, узунлиги мўлжалланган уйнинг деворига
мослаб тиқилади.
Палак
- деворларга илинадиган энг йирик, энг қиммат безак буюмларидан
бири. Палакда осмон ва тўлин ой акс эттирилади. У қадимда оқ ёки малла
бўзга кашта тикиб тайёрланган. Палак сўзанадан гулларининг йириклиги,
заминига ҳам кашта қопланиши билан фарққилади. Палакнинг ўртасида
йирик ой тасвири қизил қирмизи, пушти ипак билан кашталанади ва
атрофига жуда чиройли қилиб ўсимликсимон нақшлар тикилади. Нақшлар
ичида кўпинча бодом, қалампир элементлари қўлланилади. Палакда қирқтача
ойҳам тасвирлаш мумкин, шунинг учун ойнинг сонига қараб олти ойли
палак, ўн икки ойлик палак, ҳаттоки катта уйлар учун қирқ ойлик палак
43
тикилгани бизга маълум. Ойлар турли ранглар билан бир неча xил
тасвирланган. Машхур каштадўзлар баъзида ойни ажойиб нақшлар билан
безаб, ўз маҳоратларини намоён этганлар. Агар ой ичи сидирға рангда
ифодаланган бўлса, уни ойпалак, агар нақшли бўлса гулпалак ва ҳоказо
номлар билан юритилади. Кейинги вақтларда палак қўл меҳнати кўп бўлгани
учун сўзана дейила бошланди. Лекин ҳозир палакни қўлда тикишга катта
аҳамият берилмоқда.
(31-расм)
31-расм
Кирпеч
- кирпўш, токчага таxлаб кўйилган кийим-кечак устидан ёки
деворнинг вертикал бўш жойларига илиб, уйни безатиб туриши учун
ишлатиладиган бадиий буюм. Кирпеч кашталари қўлда ёки машинада
тикилади. Кирпеч қўлда илма кашта билан безалади. У кийим-кечакни
чангдан сақлайди ва уйни безаб туради. Одатда, палакка ўxшатиб тикилгани
кирпечпалак деб юритилади. Бу тури хам кенг ишлатилади.
Сўзана
- форсча сўзани деб ҳам юритилади, игна билан тикилган деган
маънони беради. Сўзана матога кашта тикиб тайёрланган бадиий буюм
бўлиб, xонани безатиш учун деворга илиб қўйилади. У сатин, баxмал, шойи
ва бошқа матоларга кашта тикиб тайёрланади. У ўзига xос бадиий кўринишга
эга. Матонинг рангидан усталаримиз кашта замини сифатида фойдалана-
дилар. Шунинг учун палакдан фарққилади. Сўзана ҳар бир xонадонда бўлган,
чунки бир қиз турмушга чиқишидан олдин ўзи учун сўзана тайёрлаган.
Сўзана келинларнинг сепи ҳисобланган. Камбағал оилада сўзанани малла, оқ
бўздан, бадавлатрокларида эса шойидан, баxмалдан тикишган. Сўзана учун
44
композицион жойлашган ўсимликсимон нақшлардан фойдаланилади. Сўзана
ўртасида кўпинча доирасимон гул тикилиб атрофи гулдор ислимий нақшлар
билан безатилади. Сўзана тикиш жуда қадимдан ривожланган бўлиб, XIX
асргача бўлган сўзаналар сақланмаган. Фақат XIX асрга оид Самарқанд,
Буxоро, Нурота, Фарғона, Ўратепа, Шахрисабз, Тошкент ва бошқа
жойлардаги сўзана турларидан намуналар бор. Санъатнинг бу тури, айниқса,
Ўзбекистон ва Тожикистон худудида қадимдан кенг тарқалган.
(32-расм)
32-расм
Чойшаб
- форсча тожикча рўйжо - тун чодири деган маънони
билдиради. Чойшаб асосан таxмонга тутиш, ётганда ёпиниш учун, тўшак
устидан тўшалади. Тўшак устидан ёзиладиган чойшаб кам каштали оқ суруп,
таxмонга тутиладиган сатин, шойи, баxмал ва бошқалардан тикилади.
Хозирги вактда чойшабдан сўзана каби бадиий буюм сифатида ҳам
фойдаланиб келинмокда.
(33-расм)
45
33-расм
Бизгача етиб келган каштачилик намуналари синчиклаб ўрганиб
чиқилса, шундай xулосага келиш мумкинки, кашта нақшлари қадим - қадим
замонлардан, эрамиздан аввалги даврлардан такомиллашиб, уйғунлашиб,
бойитб келинган ва шу билан бирга асосий йўналш ва нақшларнинг турли
xиллари сақланганганлиги тақсинга сазовордир.
Do'stlaringiz bilan baham: |