Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети


“ТОШКЕНТ-ТЕЛЕКОМ” ФИЛИАЛИДА РИСКЛАР БОШҚАРУВИНИ



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/42
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#121558
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42
ТОШКЕНТ-ТЕЛЕКОМ” ФИЛИАЛИДА РИСКЛАР БОШҚАРУВИНИ 
БАҲОЛАШ
 
 
2.1. «Тошкент-Телеком» филиалида рискларни бош
қаришнинг меъёрий 
хуқуқий асослари
 
Таваккалчиликга таяниб қабул қилинган қарорлар қарорларни қабул 
қилиниши бир муҳим объектив мезон яъни хужалик рахбари қарорлар қабул 
қилишда қандай чегарадаги таваккалчиликга бориш мумкин деган муҳим 
объектив мезонга боғлиқ бўлади. 
Таваккалчиликнинг хуқуқий чегаралари. 
Хўжалик рахбарлари тўлиқ маъсулият билан борувчи оқилона 
таваккалчилик деб биз нимани атаймиз. Бу саволга турли қарашлардаги 
жавоблар мавжуд. 
Масалан: таваккалчиликни асосий фондлар, ишлаб чиқариш ҳажми, 
рентабеллиликда даромадлилик даражаси, хужаликнинг молиявий ҳолати 
каби параметрлар билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этади. Корхонада ишлаб 
чиқариш номениклатураси хилма-хил бўлиб, молиявий ҳолати қанчалик 
барқарор бўлса, таваккалчилик хавфи шунчалик паст бўлади. «Демак, бу 
корхона қанчалик кўп турдаги махсулот ишлаб чиқариб, катта капиталга эга 
бўлса у таваккалчиликга шунчалик кам даражада таъсирчан бўлади». Бундай 
хўжалик рахбарлари, дадил ҳолда «таваккалчилик вазият»ларда қарор қабул 
қила олади. Бизнинг мулохазаларимиз буйича хужалик рахбарнинг 
таваккалчилик шароитидаги маъсулияти фақат аниқ қарорлар даражаси 
билан тадқиқ этилиши мумкин. 
Тўлиқ фаолиятни бундай параметрлар билан таҳлил қилиш ва унинг 
асосида умумий хулосага келиши бизнинг фикримизга мақсадга мувофик 
эмас. 
Биз бу ерда аниқ хўжалик шароитидан келиб чиқкан ҳолда, 
таваккалчиликга оид муаммоларни хал қилишда хўжалик рахбарига зарур 


51 
бўлган, у асосланувчи объектив процессуал холатлар ва ташкилий 
принципларни баён этиш зарур. 
Бизнинг фикримизча, таваккалчиликнинг иқтисодий чегаралари 
қуйидагича аниқланади: 
-Хўжалик рахбари қарор қабул қилиш жараёнида, агар корхона ихтиёридаги 
фондлар корхонани ривожлантириш масалалари ўлчамига мос келса 
таваккалчиликка бориши мумкин. Бу учун асос бўлиб махсулотларни сотиш 
ва ишлаб чиқаришни ўзлуксизлиги, даромадли хўжалик юритиш, 
истеъмолчилар ва транспортчилар билан бир маромдаги алоқалар, тўловга 
қобилликнинг юқори даражаси, аниқ бухгалтерия ҳисоби ва молиявий тизим 
ривожланиши ва бошқалар хизмат қилиши мумкин. 
Хужалик рахбари агар мавжуд фондларни тегишли тартибда бошқара 
олсагина, қарорлар қабул қилиш жараёнида таваккалчиликка бориши мумкин 
яъни: 
-Ривожланиш муаммолари хал этилаётганида зарур асосий ва оборот 
фондлар тизими шаклланади. Шундай қилиб, янги капитал қуйилмаларда 
махсулот сифати ва бошқарув тизими талаб этиладиган даражаси ҳисобга 
олинади. Ортикча захирлар (на хомашё захираси, на сотилмай қолган 
махсулот) жамгарилмайди. 
-ташкилот 
ривожланиши мувозанатини бўзмаслик учун баъзи-бир 
йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида мос равишда резерв суғурта фонди 
яратилади. (Кейин бу суғурта фонди ташкилотнинг умумий хўжалик 
фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади, ва амалиётда аксарият холларда у 
таваккалчилик оқибатлари кам ёки кўп даражада кўринган, назарда 
тутилмаган харажатларни қоплашга сарфланади). 
-Суғурта фонди ва ундан фойдаланиш бандлари ўлчами чегаралари олдиндан 
аниқ белгиланиш лозим. 
Қарорлар қабул қилиш жараёнида экспертларни танлаш, зарур 
информацияларни тўплаш ва қайта ишлаш, каби масалаларнинг зарур 


52 
ваколатига эришилиш баҳолаш мезони муаммолари ва реал нуқтаи назарни 
юзага келтиради. 
Юқорида қайд этилганлар жавобгарликга тортиш ва маъсулиятни 
зиммага олиш нуқтаи назаридан баҳоланиб ва кўрсатилувчи талабларни 
келтириб чиқаради. Лекин улар қуйидаги аниқ миқдорий баҳога жалб 
этилмовчи муҳим омиллар: таваккалчилик билан боғлиқ қарорлар қабул 
қилишга имконият яратувчи вазият, рахбар диди, қарор ва танловни 
белгиловчи рахбарнинг шахси моддий аҳволи, унинг вазифаси, бевосита 
ходимларни тўплаш буйича хўжалик рахбарларнинг хуқуқ ва имконияти ва 
х.з) билан тўлдирилиши лозим. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish