Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети


Таваккалчиликнинг хуқуқий жихатлари



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/42
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#121558
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42
Таваккалчиликнинг хуқуқий жихатлари. 
Таваккалчилик билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш-бу хуқуқ нуқтаи 
назаридан икки томонлама қараб чиқилувчи масаладир. Бир томондан-у ўта 
муҳим фуқаролик хуқуқий жавобгарлик ҳолати иккинчидан у ваколат 
тўғрисидаги масаладир. Умуман махсус юридик адабиётларда таваккалчилик 
билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш ва бундай қарорлар учун жавобгарлик 
маъсулиятини хуқуқий тартибга солиш, тартибга солувчи иқтисодий 
манфаатдор хўжалик объектлари бўлимида қараб чиқилади. 
Бу бўлимга хўжалик ҳисоби шароитида кўрилган зарарларни қоплаш 
масалалари ҳам киритилган, лекин хўжалик фаолиятини давлат томонидан 
тартибга солиш натижасида юқори ташкилотлар режаларини барбод этгани 
учун қулланилувчи жарималар бундан мустасно. 
Агар ташкилотнинг хўжалик манфаатлари давлат манфаатлари билан 
мос тушса, камдан кам холда жамоатчиликнинг манфаатларига зид холатлар 
юзага келади, шунинг учун хўжалик рахбарларини жиноий жавобгарликка 
тортиш усули кам қўлланилади. Кўп холларда қандайдир хуқуқий 
манфаатларга зид хатти харакат оқибатида етказилган зарарни қоплатиш 
сануцияси учраб туради. 
Хўжалик таваккалчилиги билан боғлиқ харакатлар учун жавобгарлик 
масаласини биз фуқаролик хуқуқи позициясидан туриб тадқиқ қиламиз. 


53 
Бу учун биринчи навбатда таваккалчиликни хуқуқий тушунчасига 
тариф беришимиз лозим. Юқорида келтирилган таваккалчиликни иқтисодий 
ва математик тавсифи фақатгина хуқуқий тариф учун асос бўла олади холос.
Таваккалчиликнинг замонавий хуқуқий тушунчаларида қарор қабул 
қилувчи шахс хатти харакатидаги ноаниқ омилларни мавжудлиги 
ифодаланади, бу эса хуқуқий адабиётларда хукмрон бўлган таваккалчиликка 
салбий муносабатга олиб келади: хуқуқ нуктаи назаридан таваккалчилик, 
шартнома бўйича зарарни қоплаш ёки бошқа маъсулият асосларда тугаган 
жойдан бошланади, таваккалчиликдан кўриладиган зарар тушунчасини қараб 
чиқар эканмиз, уни хавф-хатар солувчивазият оқибатларига қиёслаш мумкин. 
Хавф-хатар солувчи холатни биз қандайдир йўқотишга имкон яратувчи 
холат-деб таърифлаймиз. Амалда бундай холатларнинг ҳаммаси ҳам зарарли 
оқибат билан тугамайди. Бундай зарарнинг қандайдир бир улуши учун хеч 
ким жавобгар бўлмайди. Шунга ухшаш вазият таваккалчилик холатида ҳам 
содир бўлади. Шундай қилиб, кейинги холатига нисбатан қуйидаги муаммо 
юзага келади:-Киши зарар кўрса-ю, -хеч қандай қонунга асосан келтирилган 
зарарни хеч кимдан ундириб бўлмаса ва у учун хеч кимни моддий 
жавобгарликка тортилмаса? 
Таваккалчилик манаби-бошқача сўз билан айтганда-кўрилган зарар 
манбаи (сабаби)-бу хўжалик рахбари томонидан хўжалик фаолиятини 
келажаги учун қилинган ҳисоб-китобларни амалга ошмай қолиши оқибатида 
кўриладиган зарар миқдори ёки даромад ололмаслик, олганда ҳам жуда оз 
миқдорда фойда кўришга айтилади. 
Зарар хужасизлик оқибатида ҳам содир бўлиши мумкин, лекин уни 
аниқлашнинг аниқ чегараси мавжуд эмас. 
Давлат бир қаторда ташкилот сохиби сифатида келтирилган зарар учун ва 
таваккалчилик учун маъсулият бошқарув функциясини бажариб турган 
директор зиммасига юклатилади. Қандайдир қабул қилинган қарор 
оқибатида кўрилган зарар воқеа содир бўлган захотиёк сезилмайди. Уни 
аниқлаш учун ўзок муддатли таҳлил талаб этилади. Олинган натижалар 


54 
биргина алохида қарор оқибати бўлмай, балки барча мақсадга йўналтирилган 
фаолият натижаси бўлиши мумкин. Шундай вазият ҳам бўлади-ки, унинг 
натижасида автоматик тарзда олинадиган фойданинг камайиши ёки қарор 
натижалари ижобий бўлса даромад аниқ усиши билан боғлиқ бўлади. 
Лекин бу, бошқача хужалик фаолиятлари «натижалари» учун жиноий 
ва меҳнат хуқуқи бўйича жавобгарликка тортишга асос йўқ дегани эмас. 
Агар лавозим йўрикномаси талаблари бузилса, рахбарнинг ўз 
лавозимига нолойиклиги, укувсизлиги, саводсизлиги оқибатида ўтказилган 
бирор тадбир, ёки қабул қилинган қарор моддий, маънавий зарар келтирса, 
ёки ходимни соглигига жиддий таъсир кўрсатса, у рахбарни жавобгарликка 
тортилиши мукаррар. 
Кейинги мухим ва муаммони мураккаблаштирувчи мухим хусусият бу 
бошқарув қарорлари оқибатида коидага кўра зарар кўрилмайдию, қабул 
қилинмаган бошқа қарор оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган натижага 
нисбатан паст кўрсаткичга эришилади. 
Қабул қилинган ва қилинмаган натижасида кўрилган зарар ёки 
олинмаган даромадни баҳолаш шу қадар ноаниқ-ки, унда кўрилган яккол 
намоён бўлмай мавхум тавсифга эга бўлмайди, ҳамда уни қатор холларда 
пулда бахолаш имкони бўлмайди.
Таваккалчиликни хуқуқий тартибга солиш алохида хўжалик қарорлари 
оқибатида юзага келувчи зарарларни қоплаш учун корхона ўз даромади 
ҳисобида резерв фондини шакллантириш лозимлигидан еклиб чиқади. 
Ташкилот келтирлган зарарни токи ўз резер фонди ҳисобидан коплаб турган 
экан хеч қандай санкция тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Резерв 
фондини асоссиз кўп сарфлаб юбориш юқори ташкилотлар аралашуви каби 
маълум санкцияларни қўллаш заруратини келтириб чиқаради. Шунга ўхшаш 
бизда ҳам қуйидагича нуқтаи назар пайдо бўлади, яъни корхона директори 
резерв фонди суммасига тенг миқдордаги кўрилган зарар суммаси билан 
боғлик таваккалчиликка бориши мумкин, холос. Резер фонди чегарасидан 
юкори таваккалчилик эди. Биз учун ортикча бўлди. Жуда катта миқдордаги 


55 
таваккалчилик учун маъсулиятни рахбар ваколати доирасидан ортиқ 
даражада мустақил холда ўз зиммасига ололмайди, чунки резер фонди 
улчамидан катта зарар билан боғлиқ таваккалчиликка бориш-юқори орган 
хуқуқига киради. Санкция тўғрисидаги масалага қайтар эканмиз, шу нарсани 
қайд этишимиз лозимки, ҳамма вақт ҳам юқори ташкилот корхона мулкига 
етказилган моддий зарарлар ёки резерв фонди ортикча сарфлаш учун жазо 
чорасини қўллаш шарт эмас. Жазо чораларини қўллаш масаласида берилган 
баҳога боғлиқ бўлади. Агар ташкилот ўз ҳисобидан ёки хеч бўлмаганда 
банкдан олинган киска мудатли кредит ҳисобидан курилган зарар (олинмаган 
даромад)ни қоплаш имкони бўлса у холда санкция қўлланмаслиги мумкин. 
Ташкило режасида таваккалчилик элементлари тўғрисидаги қарор ўз 
ифодасини топиши зарур. Бу қарор юкори ташкилот томонидан 
тасдикланмайди, унинг бажарилиши юқори оргна томонидан назоратга 
олинмайди, аммо уни режага киритилиши унга қонуний тус бериш ва қабул 
қилинган бундай қарор натижаси учун маъсулиятни назорат қилиш 
мақсадини назарда тутади. Мабодо кутиладиган хавф-хатар ва кўрилиши 
мумкин бўлган зарар миқдори таваккалчилик элементларига оид қарорлар 
қабул қилиш соҳаси ва ваколатидан юқори бўлса, у холда юқори ташкилот 
билан келиши зарур. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish