Такрорланувчи ҳисоблаш жараёнлари. Агар ҳисоблаш жараёнининг бирор формуласи ёки қисми масала талабига кўра кўп марта ҳисобланишига тўғри келса, бундай жараён такрорланувчи (циклик) жараён дейилади. Циклик жараёнларининг алгоритмини схематик тарзда ифодалашда цикл блокидан фойдалинади. Бу блокда бошқаларидан фарқли чиқиш ва кириш икки йўналиш орқали бўлиши мумкин. Такрорланиш сони аввалдан маълум бўлган ҳисоблаш жараёнларида бу блокдан фойдаланиш жуда қулай. Масалан 1дан то 20гача бўлган бутун сонлар квадратлари йиғиндисини ҳисоблаш алгаритмини тузиш талаб қилинсин. Бу жараён блок-схемаси қуйидаги кўринишда бўлади.
1-кўриниш
1. Бошланиши
2.Киритиш блоки
3. Цикл блоки
4. Ҳисоблаш блоки
5. Натижа блоки
6. Тугаши
|
2-кўриниш.
Циклик жараёнларини маълум шарт асосида такрорланишини текшириш ёрдамида ҳам режалаштириш мумкин ёки тўғри келади. Масалан, юқорида келтирилган мисол алгоритмини қуйидагича ифодалаш ҳам мумкин.
Бу блок схемаларни таққослаш биринчи усул афзал эканлигини кўрсатади.
Иккинчи усул одатда такрорланиш сони аввалдан номаълум бўлган холларда татбиқ қилинади.
Такрорланувчи (цикл) жараёнларни ташкил этиш учун, унинг бир неча кўринишлари мавжуд:
Параметрли циклик жараён;
Шарти олдин текширилиб такрорланувчи цикл жараён;
Шарти кейин текширилиб такрорланувчи цикл жараён.
+ -
+
а) б) в)
FOR I:=A to B do WHILE …DO REPEAT..UNTIL
Маъруза -7. Дастурлаш. Дастурлаш тиллари. Паскаль алгоритмик тилида дастурлаш асослари. Паскаль тилида ишлатиладиган асосий тушунчалар.
Режа
Дастурлаш тиллари ҳақида тушунча ва Паскаль
тилининг яратилиш тарихи.
2. Паскаль тилининг алифбоси.
3. Паскаль тилининг асосий тушунчалари.
4. Стандарт функциялар.
5. Паскальда ишлатиладиган стандарт номлар ва хизматчи сўзлар
жадвали.
6. Паскалдаги дастурнинг стурктураси ва уни ташкил қилувчи
қисмлари.
7. Компьютерда масала ечиш босқичлари.
Дастурлаш тиллари. ЭҲМ лар учун дастур тузиш ва уни ишлатиш жуда мураккаб ва кўп меҳнат талаб этадиган жараён бўлиб, унинг учун кўп ақлий мехнат ва вақт талаб қилинади. Шунинг учун янги алгоритмик тилларни яратувчилар дастурлашни содда ва хаётимизнинг турли соҳаларида мехнат қилувчилар учун тушунарли бўлишига харакат қилишади.
Бундан кўринадики дастурлаш тилларининг сони бир неча юздан ортиқ эканлиги. 1970 йили Швециялик Олий техника ўқув юртининг профессори Никлаус Вирт ўз олдига қўйди ва у томонидан тавсия этилган алгоритмик тилни яратди ва улуғ француз олими Б.Паскаль (1623-1662) номи билан атади.
Ҳар бир тил каби Паскаль тили ҳам ўз алфавитига эга. Бу тилнинг алфавити қилиб қуйидаги символлар олинган:
26 та лотин бош харфлари: Катта ёки кичик ҳарфларнинг фарқи йўқ. А,В,С,Д,Е,F,G,H,I,J,K,L,M,N,O,P,R,Q,S,T,V,W,X,Y,Z;
а раб ракамлари: 0,1,2,3,4,5,6,7,8,9; ноль сонини қия чизиқ билан чизиб қўйиш одат қилинган, яъни 0;
Махсус белгилар.
Белги
|
Номи
|
Белги
|
номи
|
+
|
қушув (плюс)
|
=
|
баробар
|
-
|
айирув (минус)
|
.
|
нуқта
|
*
|
Кўпайтириш (юлдузча)
|
,
|
вергул
|
/
|
қия чизик(бўлиш)
|
;
|
нуқтали вергул
|
:
|
икки нуқта
|
( )
|
очилувчи ва ёпилувчи қавслар
|
‘
|
апостроф
|
[ ]
|
квадрат қавслар
|
<
|
Кичик
|
|
бўш жой (пробел)
|
>
|
катта
|
|
кўрсатгичлар
|
Тузилган программада алфавитда йўқ харф ёки белгилар учраса, машина бундай белгини тушунмаганлиги хақида хабар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |