Паскаль тилининг асосий тушунчалари.
Паскаль тили ҳам бошқа тиллар каби ўзининг грамматикаси, қонун ва қоидаларига эга бўлиб, улар ёрдамида юқорида келтирилган алфавит белгиларидан номлар ва гап тузилади. Паскальда номлар икки хил бўлади:
1)тилдаги стандарт номлар;
2)дастур тузувчининг номлари.
Стандарт номлар инглиз тилида ёзилади ва маьлум маьнони англатади. Дастур тузилаётганда бу номлар инглиз тилидаги кўринишда ёзилади ва фақат ўз маьносида ишлатилади. Шунинг учун ҳам бу номлар стандарт номлар дейилади (1-жадвал.). Дастур тузувчиларнинг номлари Паскальдаги символлардан маьлум қоида ёки қонун асосида тузилади, улар ҳисоблаш жараёнида ўзгармаслар ҳамда ўзгарувчи қийматларни ва ҳоказоларни ифодалаш учун ишлатилади. Шуни эслатиб ўтиш керакки, дастур тузувчиларнинг номлари сифатида стандарт номлар ва хизматчи сўзлардан фойдаланиш мумкин эмас.
Шунингдек, Паскаль тилида хизматчи сузлардан ҳам фойдаланилади (1-жадвал).
Паскальда ишлатиладиган стандарт номлар жадвали.
Паскалда ёзилиши
|
Мазмуни
|
Паскалда ёзилиши
|
Мазмуни
|
АВS(x)
|
х нинг абсолют қиймати
|
OUTPUT
|
Чиқариш
|
ARCTAN(х)
|
х нинг арктангенси
|
READ
|
Ўқимоқ
|
ВООLEAN
|
Буль, логик
ёки мантикий 1 байт жой эгаллайди
|
READLN
|
янги сатрдан ўқимоқ
|
CHAR
|
Символ қийматли миқдорлар 1 байт жой эгаллайди
|
REAL
|
Ҳақиқий қийматли миқдорлар (2.9Е-39 дан 1.7Е+38 гача)
|
Sin(x)
|
х нинг синуси
|
RESET
|
Қайтиш
|
Cos(x)
|
х нинг косинуси
|
STRING
|
Сатрли ўзгарувчилар
|
CLOSE
|
Ёпиш
|
ROUND
|
Яхлитлаш
|
EXP(Х)
|
ех функцияси
|
SQR(х)
|
Х нинг квадрати
|
FALSE
|
Ёлгон
|
SQRT(х)
|
Х дан илдиз
|
INPUT
|
Бошланиш,
Бошлаш
|
SUCC
|
х га нисбатан кейинги символни аниқлаш
|
INTEGER
|
Бутун қийматли миқдорлар (-32768 дан +32768 гача)
|
TRUE
|
Рост
|
LN(х)
|
х нинг натурал логарифми
|
WRITE
|
ёзмок, печать
|
NEW
|
Янги
|
OUTPUT
|
Тамомлаш
|
ORD(X)
|
х символни тартиб номерини аниқлаш
|
PRED(X)
|
х га нисбатан олдинги символни аниқлаш
|
CHR(Х)
|
х тартибли номерда турган символни аниқлаш
|
WRITELN
|
янги сатрдан ёзмоқ
|
Турбо Паскаль 7.0 да ишлатиладиган миқдорлар турлари бешта асосий синфларга бўлинади:
Оддий турлар
Структураланган турлар
Йўлланувчи турлар
Жараён турлар
Объект турлари;
Оддий турларга қуйидаги ҳоллар киради:
Бутун турлар
Мантиқий турлар
Символли турлар
Саноқли турлар
Оралиқ турлар
Хақиқий турлар
Бутун турларнинг махсус холлари:
Short Int (қисқа бутун), INTEGER(бутун), Long Int(кенгайтирилган бутун), ВYTE(), WORD()
Паскальда ишлатиладиган хизматчи сўзлар жадвали
Паскальда ёзилиши
|
маъноси
|
Паскальда ёзилиши
|
Маъноси
|
AND
|
(ва) мантиқий кўпайтириш
|
NOT
|
мантиқий инкор
|
ARRAY
|
массив
|
OR
|
(ёки) мантиқий кўшиш
|
BEGIN
|
бошлаш
|
|
|
CASE
|
воқеа
|
PROCEDURE
|
Процедура
|
CONST
|
ўзгармас
|
PROGRAM
|
Дастур (Программа)
|
DIV
|
бўлиш, каср қисмини ташлаб юборади
|
RECORD
|
Ёзув
|
DO
|
Бажариш
|
REPEAT
|
Шарти кейин
|
DOWNTO
|
|
THEN
|
У холда
|
ELSE
|
акс холда
|
TO
|
Гача
|
END
|
охири, тамомлаш
|
TYPE
|
тип, тури
|
FILE
|
Файл
|
VAR
|
ўзгарувчилар
|
FOR
|
учун
|
WHILE
|
Хозирча
|
FUNCTION
|
функция
|
MOD
|
қолдиқ
|
GOTO
|
ўтиш
|
LABEL
|
белги
|
IF
|
агар
|
|
|
Дастурни ташкил қилувчи қисмлар.
Паскаль алгоритмик тилида ёзилган дастур сарлавха, тасвирловчи кисм ва операторлар кисмидан ташкил топади:
PROGRAM номи (INPUT,OUTPUT);
-
BEGIN
-
END.
Сарлавҳа-PROGRAM хизматчи сўзидан, дастурнинг номи (бу дастурнинг номи дастур тузувчи томонидан берилади) ва думалоқ қавс ичида стандарт процедураларнинг номлари INPUT, OUTPUT (булар дастурни ЭҲМ нинг киритиш ва чиқариш ташқи қурилмалари билан алоқада бўлиши учун ишлатилади) бўлакларидан ташкил топади.
Тасвирловчи қисм - дастурда учрайдиган барча маълумлар, ўзгарувчилар ва уларнинг характеристикаларини эълон қилиш учун хизмат қилади (маълумотларнинг номлари, уларнинг типи, мумкин бўлган қийматлари ва бошқалар). Бу қисм шунингдек номерларни, ўзгармаслар, турлари, ўзгарувчилар, процедура ва функцияларни эълон қилиш учун хизмат қилади. Улар қатъиян эълон қилинган тартибда жойланиши керак.
Процедура ва функцияларни эълон қилиш бир бўлимда жойлашиши керак. Шуни айтиб ўтиш керакки, юқорида келтирилган бўлимларнинг ҳаммаси дастурда бўлиши шарт эмас. Оддий дастурларда, масалан фақат ўзгармаслар ва ўзгарувчилар бўлимининг ўзи етарлидир. Ҳар бир эълон қилинган қатор оҳирига « ; » белгисини қўйиш шарт.
Операторлар қисми BEGIN (бошланиш) ва END (тамомлаш) операторларнинг оралигига жойлаштирилади, бунда END операторидан кейин нуқта белгиси қўйилади ва бу дастурнинг якунланганлигини билдиради. Операторлар қисмида эса бажарилиши лозим бўлган операторлар кетма-кетлиги жойлаштирилади. Ҳар бир оператор бирор вазифани бажаришни билдиради ва бу ишни бажариш керак. Бажарилувчи операторлар бир биридан « ; » символи билан ажратилади. Паскаль тилида ёзилган дастур структурасининг умумий тўлиқ кўриниши қуйидагича бўлади:
PROGRAM номи (INPUT, OUTPUT);
LABEL -белгилар бўлими;
CONST -ўзгармаслар бўлими;
TYPE -турлари бўлими;
VAR -ўзгарувчилар бўлими
PROCEDURE, FUNCTION -процедура ва функция қисм дастурлари бўлими:
BEGIN
Оператор 1;
Оператор 2;
Оператор 3;
...
оператор n-1;
оператор n;
END.
Дастурнинг ўзи эркин формада ёзилади, операторлар бошқа дастурлаштириш тилларидан фарқли ўлароқ сатрнинг бирор позициясига боғлаб қўйилмаган. Бир сатрда бир нечта операторларни кўрсатиш мумкин. Шунингдек, тасвирловчи ва операторларни бир сатрдан иккинчисига кўчириш мумкин(лекин сўзни, ўзгармасларни ва белгиларнинг қисмларини ўтказиш мумкин эмас). Шу билан бирга дастурни юқорида келтирилган формада ёзиш тавсия этилади, уни ўқиш ҳам, тушуниш ҳам осон. Бунинг учун бўш жой, бўш сатр ва изоҳлардан кенг фойдаланиш мумкин. Дастур янада кўринишга эга бўлиш учун дастурнинг қисмларини мос равишда юқорида келтирилган формада ҳар хил позициялардан бошлаб бир-биридан ажратиб қўйиш тавсия этилади.
Назорат саволлари:
Дастурлаш тиллари ҳақида тушунча.
Паскаль тилининг яратилиш тарихи.
3.. Паскаль тилининг алифбоси.
4. Паскаль тилининг асосий тушунчалари.
5. Стандарт функциялар.
6. Паскальда ишлатиладиган стандарт номлар ва хизматчи сўзлар
жадвали.
7. Паскалдаги дастурнинг стурктураси ва уни ташкил қилувчи
қисмлари.
8. Компьютерда масала ечиш босқичлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |