Ўзбекистон аграр сектори: асосий муаммолар, хусусиятлар,
ислоҳотлар зарурияти
истеъмолчилар учун тақсимланади. Бугунги кунда
тажриба сифатида “агросаноат мажмуаси” жорий
этилмоқда, унда фермерлар пахтани давлатга эмас,
балки тўғридан-тўғри кластердаги қайта ишлаш
корхоналарига сотишлари керак бўлади.
Аммо бундай
модель пахта бозорининг пайдо бўлишини
англатмайди, балки “крепостной
қарамлик”ни яратади, фақат фермерлар ҳозиргидек
давлатга эмас, балки пахтани қайта ишловчи
фермерларга тобе бўлади.
Давлат узоқ вақт давомида (ва, эҳтимол, 2019 йил
давомида ҳам) мева ва сабзавотларни экспорт
қилишни марказдан туриб тартибга солишга ҳаракат
қилмоқда. Ўтган йилларда бундай тартибга
солишнинг асосий воситалари сифатида қуйидагилар
хизмат қилди:
– маҳсулотларни экспорт қилиш учун квоталар
ажратиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ойлик қарорлар),
– давлат савдо компаниялари орқали
мажбурий
экспорт,
– минимал экспорт нархини белгилаш (маҳсулот
сотиш тақиқланган),
– 100% олдиндан тўлов талаби,
– валюта тушумини кечиктирилганлиги учун жарима
(100% олдиндан тўлов талабини бартараф этиш
мумкин бўлган ҳолларда) ва ҳ.к.
2017-2018 йиллар мобайнида мева ва сабзавотларни
экспорт қилиш бўйича маъмурий тўсиқларнинг кўпи
йўқ қилинди. Бироқ, янги механизм 2019 йилдан
бошлаб қандай ишлаши, бу тизим маъмурий
аралашувлардан қанчалик озод бўлиши ҳозирча аниқ
эмас.
Мақола нашрга тайёрланаётган вақтида, мева-
сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг
контракт
қийматини мониторинг қилиш бўйича ҳукумат қарори
лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжатнинг моҳияти
шундаки экспортчилар ўз маҳсулотларини Ташқи
Ўзбекистон аграр сектори: асосий муаммолар, хусусиятлар,
ислоҳотлар зарурияти
Савдо ва Инвестициялар Вазирлиги томонидан
белгиланган нархлардан кўра арзонроқ нархда
сотмасликлари зарур [10]. Яъни,
мансабдор шахслар
яна мева ва сабзавотларни экспорт қилишни назорат
қилмоқчи эканликлари тасдиқланди.
Саноатни маъмурий тартибга солиш тизими ресурс
бозорларига ҳам тааллуқли. Қишлоқ хўжалиги
техникаси, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар,
озуқа, уруғлар, биологик ва кимёвий ўсимликларни
ҳимоя қилиш маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар
фермерларга давлат монополистлари томонидан
етказиб берилади. Баъзи маҳсулотлар нархлари
кўпинча субсидияланади. Паст (субсидияланган)
нархларда сотиб олиниши мумкин бўлган
маҳсулотлар миқдори
чекланган ва улар пахта ва
буғдойнинг экин майдонлари миқдори ва уларнинг
кутилаётган рентабеллиги билан белгиланади.
Фермерлар ёқилғи, ўғитлар ва уруғларни фақат
давлат томонидан очилган пунктларда олишлари
мумкин. Етказиб берувчилар ўртасида рақобат йўқ,
бу уларнинг сифатсиз хизмат кўрсатишига олиб
келади. Ҳукумат буюртмаларига бўйсунмаган
маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ишлаб
чиқарувчилар моддий ресурсларни бозорда мавжуд
нархларда ўзлари сотиб олишлари керак.
Бундан ташқари, давлат корхоналари қишлоқ
хўжалиги техникаси хизматларини кўрсатишади
(тракторни ҳайдаш, комбайнда йиғиб олиш, ҳосилни
етказиб бериш ва ҳоказо), машина-трактор парклари
тармоғи мавжуд. Ниҳоят, давлат ишлаб чиқаришни
аванс орқали амалга оширади: фермерлар кўпинча
пахта ва буғдой сотишдан
келадиган даромадларни
ҳисобга олиб ресурсларни аванс тўлови орқали
олдиндан сотиб олади. Шу билан бирга, деҳқон,
маълум бир вазият ёки маҳаллий шароитга қараб,
аванс қилиб олинган нақд пулни эркин тарзда
сарфлай олмайди. Фермер пул эмас, балки давлат
нархларида тўланган ресурсларни олади, бу
эса
Ўзбекистон аграр сектори: асосий муаммолар, хусусиятлар,
ислоҳотлар зарурияти
фермернинг молиявий мустақиллигини чеклайди.
Шундай қилиб, пахта ва ғалла учун давлат
буюртмасини бажараётган фермерлар ўз
маҳсулотларининг баҳосини ёки ресурслар нархини
назорат қила олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: