Ўзбекистан темир йўллари



Download 1,73 Mb.
bet84/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

3-расм 4-расм
Амалда бўлмаган семафорлар олдида турувчи хабарловчи шитлар ҳам икки планка билан белгиланиши ёки олиб қўйилиши керак.


419. Кириш ва ўтиш семафорлари олдида оқ рангдаги қора полосали ва нур қайтаргичли хабарловчи шитлар ўрнатилади.
Уларнинг ўрнатилиши 5-расмда кўрсатилган схема бўйича амалга ошрилади.




5-расм


420. Семафор тортгичининг узилишида семафор қаноти автоматик ҳолда тақиқловчи (горизонтал) ҳолатга ўтиши керак.


421. Семафорлардаги сигнал периборларини ёритиш тартиби ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғи томонидан белгиланади.
16-боб. 1 КЛАСС ХАВФЛИ ЮКЛАР (ВМ) ОРТИЛГАН
ВАГОНЛАРИ БОР ПОЕЗДЛАР БИЛАН
МАНЕВР ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ,
ТУЗИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР




422. Портловчи моддалар (кейинчалик ВМ (взрўвчатўе материалў)) ортилган вагонлар билан поезд ва маневр ишларини амалга ошириш учун ташиш ҳужжатларида мавжуд маълумотлардан фойдаланилади.
ВМ ортилган вагонларнинг ҳужжатларида «Юк номи» устунчасида бу юк номи ёки унинг шартли номери кўрсатилади.
ВМ юкли вагонлар ташиш ҳужжатларига штемпеллар қўйилади, жумладан:
а) 119, 126, 137, 141, 179, 182 шартли номерли ВМ ларни ташишда – қизил рангли «Ўта хавфли, ВМ №___», «Тўсиқ», штемпеллари, шунингдек «Тепаликдан туширилмасин» штемпели. «Ўта хавфли, ВМ №___» штемпели асосида ушбу Йўриқноманинг 5-иловаси 2 устунчасига мувофиқ тўсиқ меъёри белгиланади.
б) қолган ВМ ларни ташишда - қизил рангли «ВМ», «Тўсиқ» штемпеллари, шунингдек, «Тепаликдан туширилмасин» штемпели, ушбу талаб темир йўллар бўйлаб хавфли юкларни ташиш Қоидаларида мавжуд бўлса.
Бундан ташқари, қуйидаги қўшимча штемпеллар қўйилиши мумкин:
«Секция. Ажратилмасин»;
«Заҳарли»;
«Мутахассис кузатувида»;
«Т. й. қўриқчилиги» ва бошқалар.


«ВМ» штемпели қўлда ёзиладиган ташилаётган юк шартли номери билан тўлдирилиши керак, «Тўсиқ» штемпели эса «3.6.6 банд бўйича, схема А» ёки «3.6.6 банд бўйича, схема Б» қайди билан тўлдирилади ва унинг асосида тўсиш меъёри ўрнатилади (мувофиқ равишда, ушбу Йўриқнома 5-иловаси 2 ва 3 устунчалари).


423. ГУ-38 шаклидаги вагон варағида «Тўсиқ коди» устунчасида 115, 119, 121, 126, 128, 130, 134, 137, 141, 143, 148, 154, 155, 156, 167, 168, 176, 179, 182, 199 шартли номерлар остидаги ВМ ли вагонлар учун 9 коди кўрсатилади, бошқа ВМ ли вагонлар учун 3 коди кўрсатилади.
Бунда 9 тўсиш кодига эга ВМ ли вагонлар учун «Ногабаритлик, жониворлар, ДБ, НГ» 7 коди кўрсатилади (тепаликдан туширилмайдиган вагонлар).


424. Барча саралаш, участка, юк ортиш, вагонларни бир издан бошқасига ўтказиш станцияларида, зарур бўлса бошқа стацияларда ҳам станциянинг техникавий-бошқарув актига илова сифатида ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғи томонидан тасдиқланадиган, хавфли юк (ВМ) ортилган вагонлар билан ишлаш тўғрисидаги йўриқнома ишлаб чиқилиши лозим. Ушбу Йўриқнома темир йўллар бўйлаб хавфли юкларни ташиш Қоидаларида келтирилган талабларга мувофиқ келиши керак.
ВМ вагонли поездлар ва алоҳида ВМ ли вагонлар хақида маълумотларни, бундай поезд ва вагонларга хизмат кўрсатишда қатнашмайдиган шахсларга тақдим этиш тақиқланади.
ВМ ли вагонлар билан иш бажарилаётгани хақида хабар узатиш учун темир йўл станциясининг парк алоқасидан фойдаланишга фақат алоқанинг бошқа турлари бўлмаганда рухсат этилади.
425. Станциядаги поездлардан ташқари ВМ ортилган вагонлар, саралаш парклари йўларида йиғилаётган вагонлар бундан мустасно, станциянинг техникавий-бошқарув актида туриши энг хавфсиз деб кўрсатилган алоҳида йўлларда туриши керак. Бундай вагонлар тиркалган бўлиши, кетиб қолишдан ишончли маҳкамланиши ва кўчириладиган тўхташ сигналлари билан тўсилиши шарт. Бундай вагонлар турган йўлга борадиган стрелкалар бундай йўлларга бирон ҳаракат бирлиги кириб кетмайдиган ҳолатга ўрнатилади ва беркитилади. Бундай стрелкаларни беркитиш ва калитларни сақлаш тартиби станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилади.
Қоровул нарядлари ёки юк жўнатувчи (юк қабул қилувчи) мутахассислари томонидан кузатиб борилаётган вагонлар ўша ёки ёндош йўлга ўзлари кузатиб бораётган ВМ ортилган вагонлардан кўпи билан 50 метр масофада қўйилади. ВМ ортилаган вагонларни станция йўлларида маҳкамланиши станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланган тартибда ва меъёрлар бўйича амалга оширилади.


426. ВМ ортилган вагонлар поездларда ва манёврлар амалга ошрилаётганда, шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг шаҳобча йўлларига қўйилганда (олинганда) ушбу Йўриқнрманинг 5-Иловасида кўзда тутилган меъёрларга биноан тўсиққа эга бўлишлари керак.
ВМ ортилган вагонлар ҳаракатланаётган поездларда тўсиқ сифатида бўш вагонлар ёки хавфли бўлмаган юклар ортилган вагонлар қўйилиши керак.
Бўш вагонлар юк ва ахлат қолдиқларидан тозаланган бўлиши, люк ва эшиклари ёпилган бўлиши керак. Бўш цистерналар юк қолдиқларидан тозаланган бўлиши, люк қопқоқлари беркитилган бўлиши керак. Тўсиқ сифатида махсус цистерналарни, шунингдек, хавфли юкларни ташишга мўлжалланган махсус цистерналарни фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ортилган ва бўш платформалар (шу жумладан ушбу Йўриқноманинг 5-иловаси 10 бандида кўрсатилганлари ҳам), шунингдек транспортёрлар тўсиш сифатида қўйилади, аммо ВМ ортилган вагонга бевосита биринчи бўлиб уланииши мумкин эмас.


427. Хавфли юкларни (ВМ) ортиш учун вагонларни беришдан олдин манёвр диспетчери (станция навбатчиси) станциянинг техникавий-бошқарув актида аниқланган тартибда, ВУ-14 шаклидаги журнал бўйича вагонлар кўрикдан ўтганлигига ва хавфли юкларни (ВМ) ташиш қоидалари талабларига мувофиқ техникавий жиҳатдан соз деб топилганига ишонч ҳосил қилиши лозим.


428. ВМ ортилган вагонларни юк тушириш ёки жўнатиш учун қабул қиладиган шаҳобча йўлларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги маҳаллий йўриқномаларда бундай вагонларни қўйиш ва олиш маршрутлари, шундай вагонлари бор манёвр таркибларининг ҳаракат тезлиги, переездлардан ўтиш ва маршрутларни муҳофазалаш тартиби, шунингдек, хавфсизликни таъминлашнинг бошқа чоралари белгиланиши лозим.
Арсенал, база ва омборларнинг шаҳобча йўлларига хавфли юклар (ВМ) ортилган вагонларни қўйиш (олиш) қоида бўйича, суюқ ёқилғидаги тепловоз ёки паровоз ёрдамида амалга оширилиши керак.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish