Ўзбекистан темир йўллари


ВМ БЎЛГАН ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ



Download 1,73 Mb.
bet86/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

ВМ БЎЛГАН ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ




433. Таркибида ВМ ортилган вагонли поездлар участкаларда ҳаракатланганда доимо поезд диспетчери, станциялар навбатчиларининг назорати остида туриши лозим, улар ушбу поездларнинг вақтида ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминловчи чоралар кўриши шарт.
ДАТК, таркибида ВМ бўлган транзит поездларининг, айланиб ўтишлари мавжуд бўлган йирик темир йўл узелларидан айланиб ўтиш тартибини ўрнатади.
Таркибида ВМ ли вагони бор бўлган поезднинг бўлажак жўнатилиши хақида, поезд тузиш станцияси навбатчиси поезд диспетчерига олдиндан хабар беради.


434. «ВМ» ҳарфи қўшилган поезд номери поездлар ҳаракати журналида, ижро этилган ҳаракат графигида, локомотив машинистига бериладиган ёзма рухсатнома ва огоҳлантиришларда, натура варақларида ва поездларни қабул қилиш ва жўнатиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда қўйилиши керак.


435. Хавфли юки бўлган поезд кутилаётганда станция навбатчиси техникавий хизмат кўрсатиш, тижорат кўриги пункти, ДАТК ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ходимларини ва ВМ (хавфли юклар) ортилган поездлар ва вагонларни қабул қилиш ва ишлашни амалга оширувчи бошқа ходимларни, ВМ ортилган вагонлар билан ишлаш тартиби хақидаги маҳаллий йўриқномага мувофиқ, хабардор қилиши шарт.
436. ВМ бор поездларни оралиқ станцияларда локомотивсиз қолдириш тақиқланади.
Фавқулотда ҳолатларда (авария ҳолатлари юзага келганда) ВМ бор поезд таркиби ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғининг ёзма буйруғи бўйича оралиқ станцияда локомотивсиз қолдирилиши мумкин. Бунда ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси раҳбарлари ва ходимлари вақтинча қолдирилган ВМ ли таркибни жўнатишни тезлатиш бўйича барча зарур чораларни кўришлари шарт. Поезд таркибида ВМ бўлса, уларни оралиқ станцияда локомотивсиз қолдириш мумкинлигини темир йўлларда хавфли юкларни ташиш Қоидаларига мувофиқ юкларни кимга тегишли эканлигига қараб келишилади:
агар юк Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа Вазирлигига тегишли бўлса - темир йўл участкаси ва станциянинг ҳарбий коменданти билан;
агар юк Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигига, Миллий Хавфсизлик Хизмати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшин қоровуллари билан қўриқланадиган бошқа вазирлик, идора, ташкилотларга тегишли бўлса – Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус ташишлар бўлими билан.
Поездларда ДАТК ҳарбийлаштирилган қўриқлаш томонидан қўриқланадиган ВМ вагонлари бўлганида, бу хақда поезд диспетчери, энг яқин ҳарбийлаштирилган қўриқчилик бўлинмаси (қоровул) бошлиғини (участкасида станция жойлашган) хабардор қилади.


437. Ҳаракатланиш вақтида ҳарбийлаштирилган қўриқчилик кузатувидаги ВМ ортилган айрим вагонларда, шунингдек, махсус ҳаракат таркиби (схема) секциялари, ҳарбий транспорт ва эшелонлар таркибига кирувчи вагонларда аниқланган техникавий ва тижорат носозликлар ўз хусусиятлари ва иш шароитларига боғлиқ равишда, ушбу вагонларни ажратгандан сўнг ихтисослаштирилган алоҳида йўлларга ўтказилиб ёки таркибдан ажратмасдан бартараф этилиши мумкин.
Станцияларда ҳарбийлаштирилган қўриқчилик билан кўриқланаётган вагонлар гуруҳидан техникавий ва тижорат носозликларига кўра айрим хавфли юклар ортилган вагонлар фақат улар кўриқлансагина ажратилиши мумкин. Акс ҳолда ҳарбийлаштирилган қўриқчилик наряди кўриқлаётган вагонлар гуруҳи тўлиғича ажратилади. Станция навбатчиси ҳарбийлаштирилган қўриқчиликнинг қўшимча нарядини чақиртириши ва у етиб келганидан сўнг ажратманинг соз вагонларини манзилига жўнатиши шарт.
Ҳарбий транспортдан, шунингдек, ҳарбий қоровул ёки юк жўнатувчи (юк қабул қилувчи) нинг мутахассислари кузатиб бораётган вагонлар гуруҳидан вагонларни ажратиш тақиқланади. Носозликларни бартараф этиш ёки юкларни соз вагонларга қайта ортиш учун транспорт (вагонлар гуруҳи) тўлиғича ушлаб қолинади, бу тўғрида станция бошлиғи ЯДМ нинг йўналиш бўйича навбатчисига хабар бериши лозим. Транспорт ушлаб қолингани тўғрисида станция бошлиғи белгиланган тартибда темир йўл участкаси ва станция харбий комендантини хабардор қилиши шарт. Таъмир якунланганидан ёки юклар қайта ортилгандан сўнг вагонлар ушлаб қолинган транспорт (вагонлар гуруҳи) таркибига қўшилиши ва белгиланган манзилга жўнатилиши лозим.
Хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган махсус ҳаракат таркиби секциялари, шунингдек, махсус тузилган секциялар таркибига кирувчи вагонларни ажратиб таъмирлаш зарур бўлса, бундай вагонлар фақат юкларни кузатиб бораётган мутахассис, қоровул бошлиғининг розилиги билан ва кузатуви остида секция ва схемадан ажратилиши ва таъмир йўлларига ўтказилиши мумкин. Бу ҳолатда ажратилиб таъмирлашни талаб қиладиган вагон аниқланган секция (схема) таркиби тўлиғича ушлаб қолинади. Таъмирланган вагонлар секция (схема) нинг тегишли жойига қўйилиши лозим. Агар секция (схема) даги бўш вагон техникавий носозлик оқибатида белгиланган манзилгача ҳаракатлана олмаса, юкларни кузатиб бораётган мутахассис ёки қоровул бошлиғининг буюртмасига биноан секция (схема) дан ажратилиб, тегишлича расмийлаштирилган ташиш ҳужжатлари бўйича янги манзилга юборилиши мумкин.
Кўрсатилган барча ҳолатларда ушлаб қолинган ҳарбий транспортга, махсус ҳаракат таркиби секция (схема) ларига тегишли вагонлар, шунингдек, ДАТК ҳарбийлаштирилган қўриқчилиги, ҳарбий қоровул, юк жўнатувчи (юк қабул қилувчи) нинг мутахассислари кузатувидаги вагонлар гуруҳи ушбу Йўриқноманинг 440 банди талабларига мувофиқ станциянинг техникавий-бошқарув актида кўзда тутилган хавфли юклар (ВМ) ортилган вагонлар туриши учун мўлжалланган йўлларга қўйилади.
Хавфли юклар (ВМ) ортилган вагонлар ва таркибларга техникавий ва тижорат хизмати кўрсатиш тартиби ДАТК томонидан белгиланади.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish