Ўзбекистан темир йўллари



Download 1,73 Mb.
bet85/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

ПОЕЗДЛАРНИ ТУЗИШ


429. 1 класс хавфли юклар (ВМ), поездлар ҳаракати графигида, шунингдек, кетиб бориш участкаларидаги қабул қилиш-жўнатиш йўллари сиғимидан ошмайдиган маршрутларда кўзда тутилган, узунлик ва оғирлик бўйича меъёрлар чегарасида тузилган юк поездларида якка вагонлар билан, барча ҳолатларда тегишли тўсиқ қўйилиши билан гуруҳ вагонларда ташилади.
ВМ ли вагонларни қуйидаги поездларга қўйиш тақиқланади:
йўловчи ва почта-багаж поездларига (табел қуроли ва уларга тегишли ўқ-дорилар, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги, бошқа давлат ҳарбийлаштирилган ташкилотларининг ҳарбий қоровуллари ва командалари ҳамда темир йўлларнинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш нарядларидан ташқари);
одам ташийдиган поездларга, шунингдек, таркибида одам ташийдиган (ҳарбий эшолонлардан ташқари) поездларга (эшелон шахсий таркиби билан банд вагонлардан ташқари);
бирлаштирилган поездларга;
ногабарит юклар ортилган поездларга - ногабаритлик даражаси юқоридан учинчи, пастдан учинчи ва ортиқ бўлган, ёндан тўртинчи ва ортиқ бўлган юклар;
узунлиги поездларнинг ҳаракат графигида белгилангандан ортиқ.
Бундан ташқари, шартли номери ушбу Йўриқноманинг 423 бандида кўрсатилган ВМ ли вагонларни, таркибида темир йўлларда хавфли юкларни ташиш Қоидаларида санаб ўтилган хавфли юклари бор қуйидаги юк поездларга қўйиш тақиқланади:
сиқилган ва суюлтирилган газ (2 класс);
осон алангаланадиган суюқликлар (3 класс);
осон алангаланадиган қаттиқ моддалар, ўз-ўзидан ёнувчи моддалар ва сув билан, шунингдек, ҳаводаги намлик билан ўзаро таъсир натижасида осон алангаланувчи газлар чиқарадиган моддалар (4 класс);
оксидланувчи моддалар ва органик пероксидлар (5 класс);
заҳарли моддалар (6.1 класс ости).
430. Саралаш ва участка станциялари оралиғида ВМ ортилган вагонлар тузиш режасига мувофиқ барча юк поездлари таркибида ҳаракатланиши мумкин. Оралиқ станциялардан энг яқин участка ёки саралаш станцияларига қараб ва тескари йўналишда бундай вагонлар йиғма, чиқариш поездлари ёки диспетчерлик локомотивлари билан, станциянинг узел ва узелолди станциялари ўртасида эса, узатиш ва чиқариш поездлари билан узатилади.
Таркибига ВМ ли вагонлар киритилган йиғма поездга, тузиш ёки кондукторлик бригадаси ходими, бош кондуктор вазифасини бажарувчи машинист ёрдамчиси хизмат кўрсатиши керак.
Тузиш режаси буйича узоққа қатнайдиган поездлар билан жўнатиш кўзда тутилган ВМ ортилган вагонларни яқин масофаларга қатнайдиган поездлар таркибига қўйиш рухсат этилмайди.
ЯДМ нинг йўналиш бўйича навбатчиси, станция ва манёвр диспетчерлари поезд ишини режалаштирганда, станцияга келаётган ВМ ли вагонларни камроқ миқдордаги поездлар билан биринчи навбатда жўнатиш имкониятларини алоҳида масъулият билан кўриб чиқишга мажбурдирлар.
431. ВМ ортилган вагонларни ДАТК ҳарбийлаштирилган қўриқчилик билан кузатиш учун бу вагонлардан узоғи билан беш вагон нарида тормоз майдончалик ёки махсус ажратилган ёпиқ бўш вагон қўйилиши лозим.
Агар ДАТК ҳарбийлаштирилган қўриқчилик билан қўриқланаётган вагонлар гуруҳи поезднинг олд қисмида электровоз ёки тепловоздан кўпи билан 5 та вагон узоқликда жойлашган бўлиб ҳамда тормоз майдончали вагонлар бўлмаса, ҳарбийлаштирилган қўриқчилик ўқчиларига локомотивларда юриш тартиби тўғрисида машинист йўриғидан ўттанларидан сўнг, поезд локомотиви кабинасида кетишга рухсат этилади.
ВМ ортилган ҳарбий транспорт ҳаракатланаётган поездлар таркибига ушбу транспортга тегишли бўлмаган, ВМ ортилган вагонлар қўйилиши мумкин.
ВМ ортилган вагонлар юк жўнатувчи (юк қабул қилувчи) нинг мутахассислари ёки ҳарбий қоровули, шунингдек, ДАТК ҳарбийлаштирилган соқчилик билан кузатиб борилганда, улар қўриқлаётган вагонлар поездга бир гуруҳ қилиб қўйилади. Ушбу Йўриқномага мувофиқ бу вагонлар бир-биридан гуруҳга тегишли бўлмаган, хавфсиз юк ортилган вагонлар билан тўсилганда, бундай тўсиқ энг кам меъёрлардан ошиб кетмаслиги лозим.
ВМ ли вагонлар ва махсус схема (секция) га кирувчи кузатиб борувчи вагонлар орасига вагон қўйиш талаб этилмайди.


432. Ҳарбий эшелонларда ушбу эшелонга тегишли ВМ ва тез ўт оладиган юкларни биргаликда ташишга, улар орасида камида бир вагондан иборат тўсиқ қўйилиши билан рухсат этилади.
Жанговар ўқ-дори ва аслаҳа билан таъминланган танклар, ўзи юрар артиллерия қурилмалари, артиллерия шатакчилари ва ёпиқ бронетранспортёрлар ортилган платформа ва ярим вагонлар ҳарбий эшелон таркибида тўсиқсиз ҳаракатланиши мумкин.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish