15-боб. СЕМАФОРЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
411. Кириш, чиқиш, ўтиш ва тўсиш семафорларини доимий сигналлар сифатида фақат автоматик блокировка билан жиҳозланмаган ва стрелкалари электр марказлаштирилмаган станцияларда қўллаш рухсат этилади.
Техникавий Фойдаланиш Қоидаларида доимий сигналлар учун кўзда тутилган умумий талаблар асосида семафорларни ўрнатиш жойи аниқланади.
412. Семафор мачтадан ва ўтиш юқори қисмида ўрнатилган, мачтага нисбатан горизонтал ёки юқорига 1350 бурчак остида кўтарилган ҳолатни эгаллаши мумкин бўлган қанотдан иборат. Қанотнинг горизонтал ҳолати семафорни тақиқ кўрсатмасига, юқорига кўтарилгани эса – рухсат кўрсатмасига мос келади.
Кечаси семафор қанотининг ҳолати (горизонтал ёки кўтарилгани) тегишли сигнал чироқлари билан кўрсатилади.
413. Зарур ҳолатларда икки қанотли семафорлар қўлланилиши мумкин. Семафорнинг иккинчи қаноти мачтага нисбатан нормал ўрнатилади.
414. Бир қанотли семафорлар билан қуйидаги сигналлар берилади:
а) «Йўл очиқ» - кундузи оқ рангда 1350 га кўтарилган қанот, кечаси эса - битта яшил чироқ (1-расм).
Бу тахлит станцияда тўхташга тайёр поезд асосий йўлга қабул қилинганда кириш семафорлари, шунингдек, чиқиш, ўтиш ва тўсиш семафорлари сигнал беради;
б) «Тўхта! Сигналдан ўтиш тақиқланади» - кундузи семафор қанотининг горизонтал ҳолати, кечаси - қизил чироқ (2-расм).
1- расм 2-расм
415. Икки қанотли семафорлар билан қуйидаги сигналлар берилади:
«Поездга туташ йўлга жўнашга рухсат берилади» - чиқиш семафорларида кундузи икки қаноти юқорига 1350 га кўтарилган ҳолда, кечаси - яшил ва сариқ чироқлар (3-расм).
416. Тунда кириш семафорлари қанотлари ҳолатини станция томонидан назорат қилиш учун назорат чироқлари хизмат қилади. Семафорнинг ёпиқ ҳолатида, унда станция томонидан қанотлар сонига мос шаффоф-оқ назорат чироқлари, очиқ ҳолатида – очиқ қанотлар сонига мос яшил чироқлари бўлиши керак. Чиқиш ва ўтиш семафорлари, қоидага кўра назорат чироқларига эга эмаслар. Семафорни бошқариш пункти ҳаракат йўналиши бўйича унинг орқасида жойлашган бўлса, семафорда ёпиқ ҳолатдаги шаффоф-оқ назорат чироғи бўлмоғи лозим. Ушбу семафорларнинг очиқ ҳолати назорат чироқларига эга эмас.
417. Кириш ва ўтиш семафорлари ҳамда тўсиш семафорлари кўрсаткичлари куну-тун яқинлашиб келаётган поезд локомотиви бошқариш кабинасидан ушбу жой учун максимал тезликдаги тўла хизмат тормозланишида зарур тормоз йўлидан кам бўлмаган масофадан, лекин 1000 м дан кам бўлмаган масофадан аниқ ва равшан кўриниб туриши керак.
Чиқиш семафорлари кўрсаткичлари: асосий йўлларда 400 м, ён йўллардан 200 м дан кам бўлмаган масофада аниқ ва равшан кўриниб туриши керак.
418. Ишламаётган семафорлар ёпиқ ҳолатга ўтказилиши икки планка билан белгиланиши керак (4-расм).
Ишламаётган семафорларнинг сигнал чироқлари ёқилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |